Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/51
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1010093
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   51
Bog'liq
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23

www.ziyouz.com кутубхонаси 
7
Шаддод келинлар шунда ҳам бўш келмай: «Ановини қаранглар! Ишни сен қиласан, ҳукумат 
комбайнни нимага чиқариб қўйибди!»-дейишарди. 
Ёшларгина эмас, нарироқда туриб бу ўйин-кулгига биз ҳам роса қонардик, кулавериб 
ичакларимиз узиларди. Ҳо, ўшандаги мусаффо осмон! Ўшандаги қуёшнинг порлаши, ўшандаги 
донли бошоқлар, ўшандаги элнинг кулгиси!.. 
– Ҳа, Тўлғаной. Ўша куни худди шундай бўлган эди. Сен ўша куни ўз толеингни янада 
чуқурроқ тушуниб, менга сирингни айтгандинг. 
– Мен ҳозир ҳам шуни айтмоқчиман. Ҳозир ҳам ўша фикримдан қайтмайман. Ҳозир ҳам 
ўша кунларни туганмас жумбоқдек гапириб бераман. 
Тез орада ўроқчилар ишга киришиб, адирда иш қизиб кетди. Саратон авжига миниб, қуёш 
сели қайнарди. Қалбим эрталабки қувончдан талпиниб, руҳим шодланиб, майин шабададан 
лаззат олгандек роҳатланарди. Ўша кунги қувончларнинг барчаси мен учун, менинг толеим 
учун ато қилингандек туюларди. Кўзим кўриб, қулоғим уққаннинг ҳаммаси борлиқни, ҳаёт 
гўзалликларини очиб, ором бахш этарди. Бир томондан ўроқларнинг жаранги, бир ёндан 
шовуллаб тўкилаётган буғдойларнинг ёқимли овози эшитилиб турса, нариги ёқда Қосимнинг 
комбайин тошқин сувдек гуркираб «Меҳнат қўшиғи»нинг янгича куйини куйлаётгандек, 
буғдойни шипириб ўрмоқда эди. Комбайнда ўтирган Қосим шаршарадек қуйилиб тушаётган 
буғдойга кафтини тутиб, бир ҳовуч донни юзига яқинлаштириб ҳидлаганда, ўзим ҳам бир қоп 
семириб кетгандек бўлдим: янги доннинг ҳидидек ёқимли ҳид бормикин! 
– Э-эй, аравакаш, эртароқ бўл!-деб Қосим тоғ тепасида туриб жар солгандек қичқирган эди, 
дарҳол арава етиб келиши билан комбайн тўхтади, Алиман: «Сувини элтиб берайин!»-деб 
кўзани олганича Қосим томонга югурди. Буғдойзор оралаб оқ кўйлак, қизил дуррали Алиман 
югуриб борар экан, қўлида ушлагани кўза эмас, гўё юрагини тортиқ қилиб кўтариб 
бораётгандек, севган ёрига бутун борлиғи билан берилганлиги унинг барча ҳаракатларидан 
сезилиб турарди. «Ҳойна-ҳой, Сувонқул ҳам чанқаб қолгандир»-деган хаёл билан ёнверимга 
қарасам у кўринмасди. Қайдан кўринсин, ўрим бошлангандан кейин бригадирда тиним 
бўлармиди. Эртадан-кечгача отдан тушмай дала айланиб юргани-юрган. 
Кечки пайт ўроқчиларга аталган янги буғдой нони ҳам тайёр бўлди. Янги нонга биринчи 
бўлиб ўроқчиларнинг оғзи тегиши илгаридан қолган расм эмасми. Биз у ноннинг унини 
анҳорнинг четидан ўриб олинган буғдойлардан туйиб тайёрлаган эдик. Янги буғдойнинг нонига 
оғзи текканда ҳар қачон ҳосиятли таом тотгандек бўламан. Кўринишда қора бўлса ҳам, хамири 
юмшоқ йўғрилган янги нон унча кўпчиб пишмагани билан унинг думбул таъмига ва қуёш, ер, 
тутун анқиган тансиқ ҳидига нима етсин! 
Қорни очган ўроқчилар ариқ бўйига йиғилишганларида, қуёшнинг оташ нафаси сўниб, уфқ 
сари бош қўйган эди. У кунги оқшом – одатдагидан ёрқин ва узоққа чўзиладигандек туюларди. 
Биз уй ичимиз билан олачиқнинг сиртидан ўрин олдик. Сувонқул ҳадеганда келавермади. 
Жайноқ эса эски одатича яна йўқ, акасининг велосипедини миниб, Қизил уйга варақа 
илмоқчиман, деб шошилиб кетганди. Алиман бошидаги дуррасини ерга ёзиб қўйиб, уйдан олиб 
келган олмаларни сочиб ташлади-да, косаларга ачитма қуйди. Комбайнни тўхтатиб, ариқдаги 
сувга қўлини ювиб келгандан сўнг, Қосим ҳам келиб ўтирди. У чарчоқ ҳолда секин нон ушатар 
экан: 
– Иссиққина экан ҳали ол, опа. Янги буғдойнинг нонини биринчи бўлиб татиб кўр, – деди 
– Бисмилло, – деб нондан олдиму, чайнаётиб аллақандай бир янги таъм, янги ҳидни 
сездим. У ҳид – комбайнни қўлининг ҳиди – сомон, қорамой, темир ушлаган қўлларнинг ҳиди 
эди. Ноннинг ҳар бир тўғрамидан ўшандай керосин ҳиди ҳам келиб турарди, бироқ умримда 
шунчалик мазали нон емаган эдим, чунки у нонни ўғлимнинг меҳнаткаш қўллари ушатиб 
берган эди, у нон кўпчиликнинг нони, шу даврада тўрежаишиб ўтирган кишиларнинг топган 
нони эди. Шу чоқда мен онанинг ким эканлигини, унинг бахти бамисоли буғдойнинг униб 


Чингиз Айтматов. Сомон йўли (қисса) 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling