Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
3 ишга кетардик. У мени бериги томондан қарши оларди. Ўша кунлар, ўша ажойиб тонг отишлар бизнинг севги кунларимиз экан. Бир-бирига келаётганда дунё бошқача кўриниб, бошқача сезиларди. Эл-юртга нон берган жонажон деҳқон далам, бўзариб-сарғайиб ётсанг ҳам, оппоқ тонгларни денгиздек тошиб, қучоғини сенчалик очиб, сенчалик ўртаниб ким кутиб оларди! Ўша тонгларни сенга ҳамроҳ бўлиб биз кутиб олардик, ўша тонгларни сенга ҳамроҳ бўлиб тўрғай кутиб оларди. Қўримсизгина бўз тўрғай осмонда бетиним қанот қоқиб пирпираб, гўё одамнинг осмонда учиб юрган юраги каби бир нуқтадек бўлиб кўринса ҳам, қанчалар нозик, қанчалар киши дилини тўлқинлантирувчи қўшиқлар тўқиб, зорланиб сайрар эди. «Ана, бизнинг тўрғай сайради!» - деб қўяр эди Сувонқул. Қизиқ, тўрғайни ҳам ўзимизники қилиб олган эканмиз. Хуш овозингдан айланай, тўрғайим... – Рост, Тўлғаной, ўша тўрғай сизларнинг тўрғайингиз эди. – Эсингдами, Ер, ўша ойдин кеча? Балки, табиатда, иккинчи бор ундай тун бўлмас. Ой ёруғида ўроқ ўрамиз деб Сувонқул иккаламиз қолиб кетмаганмидик. Ҳу уфқ ортидан кумуш ранг ой кўтарилганда, юлдузлар ҳам осмон узра бирин-кетин кўз очишди. Ўшанда биз уват четида Сувонқулнинг тор чакмонини остимизга солиб ариқ қирига бош қўйиб чўзилиб ётганимиз. Шу кеча биз умр бўйи йўлдош ажралмас ёр бўлиб қовушдик. Сувонқул чўяндек қўли билан кокилимни силаб, манглайимдан юзимдан эркалатиб сийпаганда, унинг қони жўшиб ураётган қалбимнинг ҳарорати кафтидан сезилиб турарди. Мен унга эркалаб: «Сувон, нима дейсиз биз бахтли бўламизми, а? - десам, эсингдами ўшанда айтган гаплари: «Ер-сув элга тенг бўлса, биз билан ҳам экин экадиган еримиз бўлса, биз ҳам эл қатори ер ҳайдаб, экин экиб, хирмон кўтарсак, бизнинг бахтимиз ўша. Бизга бундан ортиғининг нима кераги бор, Тўлған. Деҳқоннинг улуши эккан экинида» - демаганмиди. Унинг айтган сўзларига нима учундир беҳад қувониб кетиб, бўйнидан маҳкам қучганимча, лабларидан жон-таним билан ўпдим... Сўнгра ариқдаги сувга чўмилиб чиқдик-да, яна ўз ўрнимизга келиб, қўл ушлашиб, жимгина осмонга қараб, роҳатланиб ётдик. Ер, сен ҳам ўшанда сокин ойдин тунда салқин тортиб, бизга қўшилиб яйраб ётдинг. Гармсел эсганда ширин асал ҳиди широлжин билан эрманнинг хушбўй ҳидига аралашиб буғдойзорга тараларди, буғдойзор шувуллаб, бошоқларга тушган ой нури олтин кўлдек чайқалиб ётарди. Ё КИ ўша тунни табиат бизга атайлаб шундай ҳолда бахш этдимикин? Ярим кечаси юлдузлар тўдасига қарасам, сомон йўли оламнинг у бошидан бу бошигача ёйилиб ётган пайти экан. Сувонқулнинг айтганлари эсимга тушиб, хаёлимда осмоннинг ўша кумуш йўли билан қандайдир азамат бир деҳқон катта қучоқ сомон кўтариб ўтгану, гўё унинг улкан қулоғидан сочилиб тушган дон, тўпон барака тўкиб из қолдириб кетгандек эди. Орзумизга етсак, менинг ҳам Сувонқулим шундай сомон кўтарган деҳқон бўлса, хирмоннинг бетидан биринчи совуриб олган сомонидан қучоқ тўлдириб йўлга тушганида, худди ўшандай барака тўкилган йўл солиб ўтса, деб ўйланиб ётдим. Она-Ерим, биринчи марта сенга ўшанда гапирдим. Эсингдами менинг айтганларим? – Эсимда, Тўлғаной! Сен ўшанда менга юзланнб, бундай дегансан: «Ер, жон ато этган Ер, бизни кўтариб юрган Ер, сен бизга бахт бермасанг, нега Ер бўлиб аталгансан, биз нечун дунёга келганмиз! Биз сенинг болаларингмиз, Ер, тилакдош бўлгин, орзу-ниятимизга етайлик!» - деб айтгансан, Тўлғаной. – Ҳа, шундай деганман. Кун чиқар пайтда кўзимни очсам, Сувонқулим ёнимда йўқ. У аллақачонлар туриб, ўроқ ўриб ётган экан. Қачон турганини билмайман, роса қийратиб ташлабди; буғдой пояда боғ-боғ буғдой уюлиб ётибди. «Ҳой, Сувонқул, бу нима қилганингиз?» - дедим. У кафти билан терини артиб: «Сени ухласин дегандим» - деб кулиб қўйди. Мен унинг бу ишидан бир оз ўпкалаб: «Кечаги гапларингиз қани, шу ҳам тенг шериклик бўлибдими?» - десам, у ўроғини ташлаб, югуриб менинг олдимга келдида, қучоқлаб қўлида кўтарганча: «Кўзингдан айланайин, Тўлған, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling