Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
4 кўзингдан ўргилиб кетай, тенг шерикмиз, бундан буён яхши, ёмоннинг барига шерик бўламиз!» - деди. Шу зайлда мени қўлидан қўймай, эркалатганича алланарсалар ҳақида гапирди, мен бўлсам хурсандлигимдан кулардим. Бир вақт қарасам, мени кўтарганича тепаликка ютуриб чиқди-да, кўтарилиб келётган қуёшга қараб: «Эй қуёш, кўрдингми? Кўрдингми менинг жононимни! Мана, мана, кўриб ол, кўрманани бер, бергин суюнчингни аямай!» - деб қичқирди. Ҳазилими, чиними – билмайман, мен ўшанда йиғлаб юбордим, қалбим қувончга тўлганидан ўзимни тутолмай анчагача энтикиб-энтикиб йиғлардим... – Қўй Тўлғаной, энди йиғлашинг яхши эмас. У йиғи бошқача йиғи эди, одамнинг умрида ундай йиғи бир мартагина бўлади. Энди нимага йиғлайсан. Йиғлама, ёки тилакларингга эриша олмадиларингми? Айт-чи тўғрисини, сизларчалик ким бахтли бўла олди? – Гапинг тўғри. Янги замонда Сувонқул иккимиз ҳам ўз меҳнатимиз билан вояга етдик. Биласан-ку, қишу ёз демай қўлимиздан кетмон тушмади. Меҳнатимиз зое кетмади – уйли- жойли бўлдик, мол-ҳол орттирдик. Тилагимизга етиб, уч фарзандли бўлдик. Ҳа, бирин-кетин уч ўғил кўрдик. Ҳозир баъзан ўйлаб ўтириб хаёлимга шундай мудҳиш фикрлар келади: нима учун йил сайин қўйга ўхшаб туғавердим экан? Одамларникидек ораларидан уч-тўрт йил ўтганда, балки, бундай фалокатдан четда қолишармиди. Балки, бутунлай дунёга келишмаганда нима қиларди! У, шўринг қурғурлар... Айланиб-қоқиниб кетайларим, сўзимни оғир олманглар, кечиринглар, кечиринглар оналарингни! Юрагим тутақиб, ўлгим келганидан айтётган гапим-да! Қандай қилай энди... – Тўлғаной, эсингни йиғ... Сўзингни қайтариб ол. У болаларга шак келтирма. Уларни мен тирноқдайлигидан кўриб-билиб юрдим-ку. Уларнинг босиб кетган излари кўринмагани билан, менинг кўксимда муҳр бўлиб сақланиб қолган, Тўлғаной. У учала оға-иниларни сизларнинг фарзандларингиз эканини Сувонқул бу ерга биринчи марта трактор ҳайдаб келганда билдим. – Ҳа, ҳа худди ўшанда. Сувонқул ўша йили қиши билан сувнинг нариги томонидаги катта қишлоқдаги тракторчилар курсига қатнаб, тракторчиликни ўрганиб олди. Унда тракторни ким билсин. Сувонқул уйга кечикиб келганда қаердаги бир бўлмағур ишларга ўралашиб юрибсиз, ундан кўра бурунги бригадирлигингиз яхши эмасмиди, эл қатори тирикчилигингизни қилсангизчи, деб уришиб ҳам берардим. Шундай десам, яна кулиб қўйиб: «Тракторни сен ўйинчоқ билиб юрганга ўхшайсан. Шошма ҳали, Тўлған, ёзда ҳайдаб келганимда биларсан» - дер эди. Даладан совқотиб чарчаб келганини кўриб, «Ке, қўй энди» - деб аяр эдим. Ўйлаб кўрсам, Сувонқул ишнинг кўзини билиб юрган экан. Тракторчилар ўқишига овулдан саводли бирон кимса чиқмаганда, Сувонқулнинг ўзи мен бораман саводимни ҳам чиқараман, деб бригадирликдан бўшаб олганди. У кезларда Қосим билан Майсалбек мактабга қатнаб юришарди. Отасига ўшалар муаллимлик қилишди. Қечқурун уй ичимиз билан оворамиз. Сувонқул ерга бағрини бериб ётиб олиб, ёзишни ўрганганда, уч ўғли уч томонидан ўргатиб, ота, бундай қилиб ёзинг, қаламни бундай ушланг, қўлингизни қалтиратманг, тўғри ёзинг, деб ғужурлашиб ётар эди. Сувонқул кетмон чопгандан баттар қора терга тушиб кетарди. Ўзимни тутолмай кулгим келарди. «Қўйсаларинг-чи, болалар, оталарингни жонига тегмай, мулла қилмоқчимисизлар уни? Сувонқул, жонингизни мунча қийнамай, ё муллаликни, ё тракторни ўргансангиз-чи» десам, хўрсиниб қўярди. «Ҳаммадан ҳам сеники ўтиб кетди-ку. Тракторни ўрганиш учун анчагина муллалик керак экан-да. Масхара қилаверма!» Ҳайтовур, шундай қилиб юриб, охири мақсадига етди... Илк баҳор, эндигина тупроқ кўчиб қолганда овулнииг четидан дукурлаган овоз чиқиб, аллақаердан ҳурккан йилқилар кўчани қоқ ёриб, пишқириб, тўпи билан чопиб ўтишди. Нима бўлдийкин, деб эшикка чопиб чиқсам, чорбоғ этагида трактор келаётган экан. Қоп-қора чўян машина, тутунини бурқситиб, баҳайбат ғилдираклари билан ерни ўйиб, гумбурлатганича тобора кўчага яқинлашиб келаверди. Унинг атрофидаги халқни кўрсанг, ёшу қари демай, бутун овул чувиллаб, чопқиллашиб юришарди. Одамларга қўшилиб мен ҳам югуриб етиб бордим. Қарасам, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling