Microsoft Word inomjon abdiyev arslon yelkasida ziyouz com doc


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/38
Sana19.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1100874
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38
Bog'liq
Inomjon Abdiyev. Arslon yelkasidagi xazina (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
21
блакнотининг орасига тиқди. Кейин хайрни ҳам насия қилиб, эшик томон юрди. Гарчи унинг 
инжиқ табиат эгаси эканини билсам-да, ичимда орим қўзғалиб ортидан гап қотдим: “Эй... 
раҳмат-ку майли, хайр дейиш шунчалик қийинми?” У бурилиб, менга қараб қолди. Ўйга ботиб 
қолган кўзларини кўриб, қўполлигимдан кўнгли оғринди-ёв, деб тургандим, тилга кирди: — 
“Мени кимдир таъқиб қилаяпти. Агар йўқолиб қолсам, уйимга бориб, мана бу блакнотни 
қидириб топ. Биласан-ку, бу дунёда сендан бошқа, яқиним йўқ”.
У шундай деб чиқиб кетди. 
Маҳбуслар 
1919 йил 23 апрел. Қарши. Темир эшик тошга судралиб, қулоқни қоматга келтирди. 
Кейин машъала кўтарган кишининг қораси кўринди. Соқчилар эшикни ёпишди. Зиндонбон 
Аҳмад ичкарида маҳбуслар билан суҳбатлашиб турганди. Қарши бегининг шахсан ўзи бу 
маҳбусларни кўргани келиб қолди.
— Бу ерда нима қилаяпсан, — деди Қарши беги Тоғайбек унга юзланиб. 
— Сўроқ қилаётгандим, — деб жавоб берди Аҳмад.
— Сўроқ? Сўроқ қилаётгандим дейсанми? Бунинг учун киши сархил егуликлар кўтариб, 
кунга ўн саккиз бора киради эканми?
Зиндонбон жим қолди: “Сотишибди”, деб ўйлади ичида.
Маҳбуслар эшик очилар ҳамоноқ, ўзларини ухлаганга солишганди. Мардонқул 
ёнидагиларга шипшиди: — Бекнинг ўзи келибди.
Маҳмудхўжа ҳам Муҳаммадқул қўзғалишни истамади.
Улар бир ой Шаҳрисабздаги зиндонда қийноқ азобини тортдилар. Сўроққа тутишди, 
уришди. Бу муттасил давом этарди. Калтакланавериб, маҳбусларнинг орқаси шилиниб, яра 
бўлиб кетди. Лекин хайриятки, беш-олти кун аввал уларни Қаршига кўчиришди. Аммо ҳалигача 
туну кун оғриқ зўридан инграниб чиқишади. Ҳар тугул бу ернинг зиндонбони хайрихоҳ одам 
экан. Аммо уларни кўргани Қарши бегининг ўзи келиши яхшилик аломати эмас. Маҳмудхўжа 
шуларни ўйларкан чуқур хўрсинди. 
Зиндоннинг зах ҳидига қоришиб кетган бўғиқ ҳавосида бек бироз жирканиброқ турди-да
сўнг асирларга бир-бир термулиб, сўз қотди: 
— Сизлар кимсизлар? 
Унга ҳеч ким жавоб қайтармади. Фақат Мардонқул эшитишни ҳам хоҳламаймиз деган 
маънони ифодалаш учун ортга бурилаётганда яра бўлиб кетган орқасини йиллар давомида 
маҳбусларнинг қони билан бўялавериб, қотиб кетган дағал шолча тилиб юборди шекилли, 
инграниб қўйди.
Маҳмудхўжа ётган жойидан қўзғалиб, бекка юзланди:
— Бизлар Байтуллони зиёрат этмак учун Самарқанддан чиқғон эдик, йўлда амир 
маъмурлари сизлар жадид, кофир ва тилчи, деб бизни қўлға олдилар. Биродаримиз Наим 
афандини шаҳид этдилар. Тафтиш қилинсун. Бизнинг гуноҳсизлигимиз шоят маълум бўлур. 
Бекнинг юзида ижарғаниш пайдо бўлди:
— Сизлар жадид ва кофирдирсизлар. Бухороға жаноб олийға тиғ тортқон сизнинг 
маслакдошингиз эмасларми эди? Сизларни ўлдирмак керак. Сизлар қутулмоқ учун Байтуллога 
бормоқни баҳона қилиб кўрсатасиз. 
Суҳбатга зиндонбеги Аҳмад аралашди: 
— Тақсир. Буларнинг ишларини ҳақиқатлаб кўринг. Бегуноҳга ўхшайдурлар. Агар 
гуноҳлари сабаб бўлса, сўнгра ўлдуринг.
Бек аччиғланиб, биринчи маҳрамига юзланди:
— Сен ҳам жадидмисан? Нега жадидларға тарафдорлик қилаётирсан?


Иномжон Абдиев. Арслон елкасидаги хазина (қисса) 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling