Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


 ДАЛАДА TАҲРИР ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

 
6.5. ДАЛАДА TАҲРИР ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ 
Далада топографик картанинг яратилишида картограф-муҳаррир-нинг 
иши жуда масъулиятлидир. 
Мазкур ишларга қуйидагилар киради: 
— аэросуратларни боғлаш; 
— аэросуратлари олинган ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятла-рини 
ўрганиш; 
— далада дешифровка қилинадиган эталон жойларни ўрганиш (ҳам 
дала ишларида, ҳам камерал шароитда); 
— далада сифати ва миқдори аниқланадиган тафсилотларни аниқлаш 
(дарахтлар баландлиги, зичлиги, жарликларнинг чуқурлиги, дарёларнинг 
кенглиги, чуқурлиги, сувли оқим тезлиги, агар қумли жойлар бўлса, 
уларнинг шакли ва ҳоказо); 
— аҳоли яшайдиган жойларни кўздан кечириш, уларни ўрганиб 
йўриқномага киритиш; 


— дала ва сўқмоқ йўлларни аниқлаб, улардан ўтиш вақтларини 
белгилаш (тоғлар ва довонларда); 
— аэросурат олингандан сўнг пайдо бўлган тафсилотларни аниқлаш 
(зилзила, сув тошқини, сурилма ва ҳ.к.лар); 
— географик номларни аниқлаб, географик жиҳатдан тасвирлаб ёзишга 
киришиш. 
Бундаги баъзи вазифаларни муҳаррир ёрдамида топографнинг ўзи ҳам 
бажариши мумкин. Далада бўлим бошлиқларига ва топографларга 
бажариладиган баъзи ишлар тўғрисида йўриқнома берилади. Баъзан 
далада назорат маршрутларини амалга ошириш ҳам мумкин. 
Далада бажариладиган ишлар ҳажми жойнинг релъефи ва бошқа 
тафсилотларига боғлиқ. Баъзан иш бажариладиган ҳудуд географик 
жиҳатдан мураккаб бўлса, зарур ишларни мазкур ҳудуд узра махсус 
вертолётда учиб юриб ҳам бажариш мумкин. 
Далада қилинадиган ишларни сифатли бажариш мақсадида муҳаррир-
лик кўрсаткичларига қўшимча равишда ҳар хил схемалар ҳам берилади. 
Масалан, геоморфологик, эталон жойдаги шакллар, ўсимликлар шакли, 
гидрографик 
схемалар, 
ҳудуднинг 
маъмурий 
картаси, 
қурилиш 
қилинаётган жойлар, қўшма корхоналар, фермалар, ландшафтга инсоннинг 
таъсири бўлган (антропоген) жойлар ҳам кўрсатилади. Бу ишлар съёмка 
қилинадиган масштабдан майдароқ масштабдаги карталарда бажарилиши 
керак. Масалан, 1:10 000 масштабли съёмка учун 1:100 000 ёки 1:50 000 
масштабли карталар талаб этфлади. Сёмка бажарилиб бўлгандан сўнг 
топограф (картограф-муҳаррир берган иш режаси асосида) жойни 
топографик жиҳатдан тасвирловчи очерк ёзади. Ушбу маълумотлар 
асосида муҳаррир бутун ҳудуд бўйича кенг мазмунда географик тавсиф 
ёзади. Ёзилган географик тавсиф камерал шароитдаги стереосех 
муҳарририга берилади. Далада картограф-муҳаррир бажарадиган ишлар 
анча мураккаб бўлиб, уларнинг нуқсонларсиз амалга оширилиши унинг 
тажрибасига, билимига, географик тайёргарлигига ва генерализация қилиш 


тажрибасига боғлиқ. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling