Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


 TОПОГРАФИК КАРTАЛАР ЯРАTИШНИНГ АСОСИЙ


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

 
6.3. TОПОГРАФИК КАРTАЛАР ЯРАTИШНИНГ АСОСИЙ 
УСУЛЛАРИ (ДАЛА ВА КАМЕРАЛ ШАРОИTЛАРДА 
TАҲРИР ҚИЛИШ) 
Tопографик карталар аэрофототопографик усулда, мензула билан ва 
фототеодолит усулида ҳамда камерал шароитда, яъни йирик масштабли 
карталардан майда масштабли карталар яратиб тузила-ди. Булар ичида 
аэрофототопографик усулдан кўпроқ фойдаланилади. Ушбу усул ўз 
навбатида иккига бўлинади: 1) стереофотото-пографик усул; 2) 
конибинатсиялаштирилган усул. Стереофототопо-график усул кўпроқ 1:10 


000 ва 1:25 000 масштабли карталар яратишда фойдаланилади. Бу усулни 
ҳамма жойларда: очиқ жой-ларда ҳам, шаҳарларда ҳам, ўрмонзорларда 
ҳам қўллаш мумкин. Лекин релъеф жиҳатидан катта аниқлик талаб 
қилинадиган 
жойларда 
(релъеф 

метрли 
горизонталлар 
билан 
тасвирланган 
жойларда) 
комбинатсиялаштирилган 
усулдан, 
яъни 
фотоплан билан мензула ёрдамида съёмка қилишдан фойдаланилади. 
Фотоплансиз, мензула билан план олишдан баъзи жойламинг планига 
аниқлик киритишда ъа айрим ташкилотлар учун кичик майдонларни 
съёмка қилишда ойдаланиш мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда, 
фотограмметрик усул билан баландликларни аниқлаш қийин бўлган 
жойларни съёмка қилишда фототеодолит усулидан фойдаланилади. 
Фототеодолит усулида съёмка бажарилганда баъзи жойлар съёмка 
қилинмай қолади, бундай жойлар қўшимча равишда далада теодолит 
билан съёмка қилинади. Аэрофотосъёмка йўли билан бажариладиган 
ишлар бир қанча жараёнларни ўз ичига олади. Масалан, геодезик, 
аэросъёмка, фотограмметрик, картографик ва бошқалар. 
Биз бу ерда фақат картограф иштирок этадиган ишларгагина 
тўхталамиз. Қолганлари билан фақат танишиб чиқамиз. Картограф-
муҳаррир бажариши керак бўлган ишлар карта тузиш ва таҳрир қилиш 
жараёни деб аталади. Бу ишлар қуйидаги тартибда бажарилади. Дастлаб 
топографик картаси олинадиган жой ўрганилиб, қилинадиган ишларнинг 
илмий-техник лойиҳаси тузилади. Дала ишлари эса съёмка қилинадиган 
жойни 
аниқлашдан 
ва 
жойда 
белгилашдан 
бошланади, 
сўнг 
аэрофотосъёмка қилинадиган жойни (майдонни) суратга олиш тўғрисида 
аэрофлот корхонаси билан шартнома тузилади. Шу билан бирга мазкур 
ҳудуд тўғрисида географик ва картографик манбалар ўрганилади. 
Аэрофотосъёмка материаллари олингандан сўнг уларни боғлаш ва бир 
хил масштабга келтириш учун жойда план-баландлик ўлчаш ишлари 
бажарилади. Яъни керакли (асосий) нуқталарнинг координаталари ва 
уларнинг абсолут баландликлари аниқланади. Аэрофотосуратларни ўқиш 


учун эталон майдонлар танланади. Қиш мавсумида камерал шароитда 
фото-грамметрик ишлар бажарилади, сўнг аэрофотосуратлар дешифровка 
қилиниб, керакли маълумотлар йиғилади, географик номлар аниқланиб, 
фотоплан тузилади ва релъеф тасвирланиб, ундан тузиш оригинали 
тайёрланади. Ушбу оригиналдан махсус чизма йўли билан нашр қилиш 
нусхаси тайёрланиб, картографик корхоналарга нашр қилиш учун 
юборилади. Tопографик карта тайёрлаш учун, умуман олганда, 2—3 йил 
керак бўлади. Аэрофотосъёмка, одатда, ёз мавсумида бажарилади. Лекин 
баъзи бир ҳолларда кузда ҳам бажарилиши мумкин. 
Юқоридаги ишлар шуни кўрсатадики, аэрофотосъёмка қилиниб 
аэросуратлар олингандан сўнг камерал шароитда стереосехда, сўнг далада 
ва картсехларда юқорида қайд этилган жараёнлар бажарилади. Асосий 
ишлар экспедитсияларда бажарилиб, бу ишларни экспедитсия раҳбари ва 
муҳаррир бажаради. Картограф-муҳаррир ишнинг бошидан охиригача 
карта мазмуни учун жавобгардир. Муҳаррир релъефнинг тўғри 
тасвирланишини, 
генерализация, 
дешифровка 
жараёнининг 
тўғри 
бажарилишини, географик номларнинг тўғри ёзилишини таъ-минлаши 
лозим. Баъзан муҳаррир 2 та бўлиши ҳам мумкин, яъни экспедитсиядаги 
муҳаррир ва картографик корхонадаги муҳаррир. Бу ишни инженер-
картограф ёки географ-картограф малакасига эга бўлган муҳаррирларгина 
бажариши мумкин. Асосий иш далада ба-жарилгани учун мазкур ишга 
муҳаррир масъул ҳисобланади. Муҳаррир томонидан бажариладиган 
ишлар қуйидагиларни ўз ичига олади. 
Tайёгарлик даври. 
— топографик-геодезик, илмий-техник лойиҳани тузишда қатнашиш; 
— ҳудудни ўрганиш учун картографик ва бошқа манбаларни йиғиш, 
таҳлил қилиш ва ўрганиш; 
— муҳаррирлик кўрсатмаларини ишлаб чиқиш. Улар қуйидаги-лардан 


ташкил топган: 
1) аэрофотосъёмка манбаларини таҳрир қилиш талабларини ишлаб 
чиқиш; 
2) карта 
тузишда 
ишлатиладиган 
манбаларни 
ўрганиб 
ундан 
фойдаланишни кўрсатиш; 
3) аэросуратларни 
дешифровка 
қилиш, 
релъефни 
тасвирлашда 
ишлатиладиган шартли белигиларни аниқлаш ва йўриқномалардан тўлиқ 
фойдаланишни тавсия қилиш; 
4) далада дешифровка қилиш йўлларини ўргатиш. 
Далада бажариладиган муҳаррирлик ишлари қуйидаги жараёнларни ўз 
ичига олади: 
— ҳудудни жойда ўрганиш ва кўрсатмаларни жойда амалга ошириш. 
Дешифровкани эталонлар асосида бажаришни (мисол тариқасида 
ўрганиладиган жойлар) тушунтириш; 
— дешифровка бўйича барча ишларга раҳбарлик қилиш, географик 
номларни аниқлаб ёзиш ва уларни манбалар билан таққослаб текшириш. 
Дешифровканинг 
сифатини 
стереорисовка 
усулида 
текшириш. 
Релъефни баландлик отметкалари бўйича боғлаш (комбинациялашган 
съёмкада) далада бажарилади. 
Картага қўшимча қилиб, съёмка қилинган ҳудудни географик жиҳатдан 
тавсифлаб очерк ёзиш ва уни таҳрир қилиш ҳам муҳаррирнинг 
вазифасидир. Муҳаррирнинг вазифаси ҳамма ишларнинг бажарилишини 
таъминлашгина 
эмас, 
балки 
иш 
жараёнида 
хатоликларга 
йўл 
қўйилишининг олдини олишдир. Муҳаррир картанинг сифати, аниқлиги, 
мазмуни, жиҳозланиши ҳамда замонавийлиги учун жавоб беравчи асосий 
шахс ҳисобланади. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling