8-боб. TОПОГРАФИК КАРTАЛАРНИ ЯНГИЛАШ ВА TАКОМИЛЛАШTИРИШ
8.1. TОПОГРАФИК КАРTАЛАРНИ ЯНГИЛАШНИНГ МОҲИЯTИ ВА
TЕXНОЛОГИЯСИ
Tопографик
картани янгилаш деганда мавжуд, яъни истеъмол даги карталарни вақт
ўтиши билан табиат ва жамиятдаги ўзгаришлаи натижасида ҳосил бўлган янгиликлар
билан тўлдириб боришдан ибора жараён тушунилади. Жамиятдаги ўзгаришларга аҳоли
яшайдигар
янги жойларнинг, автомобил йўллари, темирйўллар, нефт ва га қувурлари,
кўприклар, сув омборлари, каналлар ва ҳоказоларнинг вужудга келиши киради.
Tабиатдаги ўзгаришларга дарёлаи ўзанининг, қирғоғининг ўзгариши, ер қимирлаши
натижасида вужудга келган сурилма ва ҳоказолар киради.
Демак, юқоридаги каби ўзгаришлар карталарда ҳам ўз аксини топиши керак. Бу
ўзгаришлар катта ёки кичиклигидан қатъи назар амалдаги карталарни янгилашни талаб
қилади. Бунда одатда 6—7
йил ичида, ўзгариш кам рўй берадиган раёнларда 15 йил
ичида содир бўлган ўзгаришларни картага тушириш керак. Лекин бу ишлар баъзи
сабабларга кўра тўлиқ бажарилмайди. Ҳозирги вақтда бу жараён автоматлаштирилиб,
компютер ёрдамида бажарила бошланди.
Бундан ташқари, топографик карта тузишда ва съёмка қилишда
фойдаланиладиган
шартли белги ва тавсияномалар ҳам эскириб қолиши натижасида улардан фойдаланиш
қийинлашади. Масалан, 1940, 1946, 1951, 1959, 1963, 1973-йилларда чоп этилган
шартли белгилар ўзгарган. Катта майдонлардаги ўзгаришларни ҳар
бир мамлакатнинг
Давлат геодезик ишларни назорат қилувчи ташкилоти назорат қилиши натижасида
навбатчи карталарда ўзгаришлар акс эттириб турилади.
Булар туман, вилоят
чегаралари, аҳоли яшайди-ган янги жойлар, шаҳар ва қишлоқларнинг чегараларидир.
Навбатчи карталар асосан 1:100 000 масштабли бўлиб, бошқа масштабдаги карталарга
ҳам киритилиши мимкин. Карталарни янги лашдан асосий мақсад
уларнинг эскириш
ҳолатини аниқлашдир. Бу жараённи амалга ошириш учун тегишли тамойиллар ишлаб