Microsoft Word карт лой ва тузиш doc
TОПОГРАФИК КАРTАЛАРНИНГ ДАСTЛАБКИ
Download 3.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ
7.3. TОПОГРАФИК КАРTАЛАРНИНГ ДАСTЛАБКИ
НУСXАЛАРИН1 TУЗИШ TЕXНОЛОГИЯСИ Tопографик картанинг тузиш оригиналини тайёрлаш учун математик асос, дала ва камерал шароитда дешифровка қилинганаэросуратлар, релъефнинг стереорисовка қилинган дастлабки нусхаларидан фойдаланилади. Tузиш оригиналини тайёрлаш жараёнини механизатсиялаш ва автоматлаштириш мумкин. Масалан, 1) электрон координатограф асосида математик асос (рамка, координаталар тўри, геодезик пунктлар) туширилади; 2) автоматик тузилмалар (картимат)дан фойдаланилади. Бунда генерализация қилинмайдиган элементлар тасвирланади; 3) стереоавтографда релъефнинг тузиш оригинали вужудга келади. Ҳозирги вақтда релъефнинг тузиш оригиналини тайёрлаш анча мураккаб жараён бўлганлиги сабабли уни тўлиқ автоматлаштириш имконияти йўқ. Шунинг учун ҳам кўп ишлар, масалан, фотокопияларни монтаж қилиш, ёзув ва шартли белгиларни ёпиш-тириш, тиниқ, бузилмайдиган материаллардан фойдаланиш ва гравирлаш ва ҳоказолар механик равишда қўлда ҳам бажарилади. Йирик масштабли карталарни тузиш учун қуйидаги материаллардан фойдаланилади: 1) геодезик пунктларнинг (триангулатсия, полигонометрия ва нивелирлаш) каталоглари ва рўйхати; 2) далада съёмка асосида бажарилган ишлар; 3) аэрофотосъёмка материаллари; 4) топографик карталар; 5) махсус карталар, денгиз, йўл ва маъмурий карталар; 6) шу жойга тегишли ёзма материаллар (табиий, географик, иқтисодий, статистик ва бошқалар). Йирик масштабли карталарни тузишда далада съёмка асосида тайёрланган карта ёки планшетлар асосий маълумотлар бўлиб хизмат қилади. Лекин фойдаланиладиган карталар тузилаётган картанинг масштабидан майда бўлмаслиги керак. Бунда қўшимча материаллардан ҳам фойдаланилади. Унга қуйидагилар киради. Йўл карталари, маъмурий, тупроқ, ўрмон ва бошқа карталар. Бу карталарнинг тузилаётган карта учун зарур бўлган элементларидан фойдаланилади. Tузилаётган карталар учун ёрдамчи маълумотлардан ҳам фойдаланилади. Улар олдин тузилган карталар бўлиб, масштаби тузилаётган карта масштабидан майда бўлиши керак. Улардан ташқари ҳар хил маълумотномалар, статистик манбалар, географик объектларнинг номлари ёзилган манбалардан ҳам фойдаланилади. Картанинг муҳаррири юқоридаги манбъаларни тартибга солиб эракли жойда ишлатишини кўрсатма сифатида ёзиб беради Картаси узилаётган ҳудуд бўйича муҳаррир томонидан муҳаррирлик лани тузилади. Download 3.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling