Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


 1:10 000-1:100 000 МАСШTАБЛИ TОПОҚРАПИК КАРTАЛАРНИНГ


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

8.4. 1:10 000-1:100 000 МАСШTАБЛИ TОПОҚРАПИК КАРTАЛАРНИНГ 
ЯРАTИЛИШИ 
Tопографик картанинг мазмуни унинг ўз олдиж>,;и (|и) мақсадига қараб 
аниқланади. Мазкур масштабдаиъи книт мазмунида қуйидагилар кўрсатилади: 
— математик асос; 


— ориентир сифатида қабул қилиниши мумкин бўлган муҳттллл предметлар; 
— гидрография ва унга тааллуқли иншоотлар; 
— аҳоли яшайдиган жойлар ва уларнинг номи, типУфл аҳолисининг сони ва 
маъмурий аҳамияти; 
— алоқа йўллари ва уларнинг сифати, уларда қурилаган ҳ;н \ил иншоотлар; 
— жойнинг релъефи; 
— грунти, ботқоқлилиги, шўрхоклар, ўсимлиги, ҳайдаладиган йcрлар, ўрмонлар, 
чакалакзорлар ва бошқалар; 
— сиёсий-маъмурий чегаралар, туман чегаралари, ҳар хил тўсиқлар, симдан, тошдан 
қилинган деворлар. 
Бу масштаҳдаги карталар Гаусснинг кўндаланг силиндрик проексияси асосида 
Крассовский эллипсоиди элементларини ҳисобга олган ҳолда яратилади. Унда 1, 2, 3-
синфларга оид ҳамма геодезик пунктлар туширилиб, у синфлар эса йўриқнома асосида 
кўрсатилади 
Маҳаллий предметлар ва ориентирлар картада тасвирланиши шарт, чунки бундай 
предметлар карталарда керакли жойларни аниқлашда жуда зарур ҳисобланади. Буларга 
мисол тариқасида йирик бинолар, ҳар хил миноралар, (телевидения, юқори волтли 
электр линияларининг асослари), тегирмонлар, мачит ва черковлар, қабристонлар, 
ҳайкаллар, йўл четидаги белгилар ва ҳоказоларни кўрсатиш мумкин. 
Гидрография элементлари топографик карталарнинг энг асосий мазмунини ташкил 
қилади. Сув объектларини генерализация қилганда деярли ҳамма элементларни сақлаб 
қолишга ҳаракат қилинади. Денгизлар ва йирик кўлларнинг қирғоқларини 
тасвирлаганда қирғоқларнинг характерли хусусиятлари сақлаб қолинади. Масалан, 
қумли, тошли, тик қояли қирғоқлар, чўмиладиган жойлар ҳам кўрсатилади. Дарёлар, 
сойлар, каналлар, сув омборлари, ариқлар, зовурлар ва уларда қурилган иншоотлар 
тўлиқ тасвирланади. Денгиз туби релъефи, яъни изобаталар ва уларнинг қийматлари 
кўрсатилади. Денгиз қирғоғидаги барча иншоотлар, портлар, бандаргоҳлар тўлиқ 
кўрсатилади. Каналлар, имкони борича, тўлиқ кўрсатилиб масштаб асосида бир чизиқ 
ёки икки чизиқда ўртаси бўялиб тасвирланади. Ўзбекистон шароитида чиқинди сувлар 


(зовурлар) яшил рангда масштаб асосида кўрсатилиб, ундаги ўсимликлар ва зовурнинг 
икки четидаги тупроқ уюмлари ҳам тасвирланади. Чўл, адир ва қумли ҳудудларда 
қудуқлар, сардобалар кўрсатилиб, қудуқларнинг чуқурлиги, сувининг сифати ва 
миқдори берилади. Қишлоқлар орасидаги сув қувурлари ва улардаги иншоотлар махсус 
шартли белгиларда берилади. 
Релъеф топографик карталарда горизонталлар билан тасвирланади. Лекин ҳар бир 
масштаб учун горизонталлар оралиғи алоҳида-алоҳида танланади. Масалан, 1:10 000 
масштабли карта учун мазкур оралиқ 1 ва 2 метр бўлса, 1:25 000 масштабли карта учун 
2,5; 5; 10 метр, 1:50 000 масштабли карта учун 10; 20 метр, 1:100 000 масштабли карта 
учун эса 20 ва 40 метр қилиб олинади. Tекис жойларда релъефнинг ўзига хос 
хусусиятли бўлган ҳудудларини ёрдамчи горизонталлар билан ҳам кўрсатиш мумкин. 
Масалан, қумли ҳудудларда ярим горизонталлардан ҳам фойдаланилади. Релъеф 
шакллари бўлмиш тизма тоғлар, чўққилар, эгарсимон довонлар (седловина), 
котловиналар, жарликлар, ғорлар, сурилмалар, террасалар ва бошқалар картада аниқ 
кўрсатилади. 
Релъефни тасвирлашда умумий нишаблик ҳамда энг баланд ва энг паст жойлар 
рақамлар билан кўрсатилади. Релъефни тўлиқ тасвирлаш мақсадида горизонталлар 
қиймати ёзилиб, бергштрихлар берилади. 
Ўсимлик ва грунтлар йирик масштабли карталарда ботқоқликлар, шўрхоклар, 
қумлар, тақирлар, ўрмонлар, чўл ва чала чўл ўсимликлари, чакалакзорлар, 
қамишзорлар, ҳайдаладиган ерлар ва лалми ерларга бўлиб тасвирланади. Ўсимлик ва 
грунт чегаралари аниқланиб нуқталар билан кўрсатилади. Ўрмон майдонлари чегараси 
кўрсатилиб, асосий ўрмон ўсимликлари шартли белгиларда берилади. Масалан, япроқ 
баргли ва мевали боғлар ва токзорлар алоҳида шартли белгиларда берилади. 
Йирик масштабли топографик карталарда аҳоли яшайдиган жойларни тасвирлашга 
алоҳида эътибор берилади. Айниқса, уларни типига кўра бўлиб кўрсатилади, яъни 
бинолар жойлашувининг зичлиги, аҳоли яшайдиган бинолар ва маъмурий бинолар, 
заводлар, фабрикалар, мактаблар ва бошқа бинолар кўрсатилиб ёзиб ҳам қўйилади. 
Шаҳар ва шаҳарчаларда уйлардан ташқари, кўчалар май-донлар, томорқалар ва 


бошқа қурилмалар ҳам кўрсатилади. Шаҳарларда сув ва алоқа тармоқлари, газ 
қувурлари ҳам кўрсатилади. 
Аҳоли яшайдиган жойларни тасвирлашда уларнинг маъмурий аҳамиятига, аҳоли 
сонига, типига эътибор берилади ва шунга кўра уларнинг номи махсус шрифтлар 
орқали ёзилади. Аҳоли яшайдиган жойлар қуйидаги типларга бўлиб тасвирланади: 
1) шаҳарлар; 
2) шаҳарчалар; 
3) қишлоқлар (овуллар, станитсалар) ва алоҳида жойлашган бинолар, оромгоҳлар, 
санатория ва дам олиш уйлари; 
4) алоҳида жойлашган заводлар, метеостанциялар, экспедитсия бинолари ва 
ҳоказолар. 
Қўлланмаларда кўрсатиб ўтилганидек 1:10 000 ва 1:25 000 масштабли карталарда 
аҳоли яшайдиган барча жойлар кўрсатилиб, аҳоли зич жойлашган ҳудудларнинг 1:50 
000 ва 1:100 000 масштабли топографик карталарида баъзилари тушириб қолдирилиши 
ҳам мумкин. 
Шаҳарларни кўрсатганда уларнинг номи тагида аҳоли сони, қишлоқларникида эса 
хонадонлар сони кўрсатилади (битта хонадонда ўртача 5 киши яшайди деб қабул 
қилинади). 1:10 000, 1:25 000 ва 1:50 000 масштабли карталарда аҳоли яшайдиган 
жойларнинг барчаси тасвирланади, 1:100 000 масштабли карталарда эса генерализация 
қилинади. 
Алоқа йўлларини картада тасвирлашда уларнинг хўжалик аҳами-яти билан бирга 
ҳарбий аҳамиятини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Йўллар асосий ориентир бўлиб 
ҳисобланади. Йўлларни тасвирлашда уларнинг хусусиятларига қаралади, яъни қандай 
қоплама билан қурилганлиги эътиборга олинади. 
Картада йўлларнинг қуйидагича хиллари тасвирланади: 
1) темирйўллар; 
2) автомагистраллар; 
3) яхшиланган шоссе (асфалтланган, бетонланган); 
4) шоссе (тош ва шағал тўкилган); 


5) шағал тўкилган ва тупроқ йўллар; 
6) дала йўллари; 
7) ўрмондаги, чўллардаги сўқмоқ йўллар; 
8) тоғлардаги йўллар ва довонлар; 
9) йўлларга тааллуқли барча иншоотлар. 
Йўл четидаги светофорлар, туннеллар, кўприклар ва бошқа иншоотлар тўлиқ 
кўрсатилади. Шаҳарлараро электр линиялар, алоқа воситалари ҳамда телевизон 
кабеллар ҳам тасвирланади. 
Йирик масштабли карталар рамкасининг жиҳозланиши тўлиқ бўлиши керак. 
Масалан, номенклатура ва шу варақнинг номи шу варақда аҳоли яшайдиган жой 
бўлса, мазкур жойнинг энг каттасининг номи билан юритилади. Шунингдек, карта 
рамкасида тасвирланаётган мамлакат, республика, вилоят ва туман чегаралари ва 
номлари, карта қайси йили съёмка қилинганлиги ёки тузилганлиги, масштаблари, 
қўшни варақларнинг номенклатуралари, координата тўриларининг қиймати, магнит 
стрелкасининг оғиш бурчаги, горизонталлар оралиғи ва ҳоказолар акс эттирилади. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling