Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

9.2. 1:200 000 МАСШTАБЛИ КАРTА 


Бу масштабдаги дастлабки карталарнинг яратилиши 1920-йилларга тўғри келади. Бу 
карталардан собиқ Иттифоқнинг шимолий ҳудудларида ва чалачўл ҳудадларида кўпроқ 
фойдаланилган. Уни яратиш ҳам дала шароитида, ҳам камерал шароитда олиб борилган, 
Бу масштабдаги карталарни далада съёмка қилиш 1930-йилларга тўғри келади. Ўша 
вақтдаги бундай масштабдаги карталар мазмуни бўйича, ҳар бир ҳудуднинг 
генерализация даражаси билан фарқ қилган ва горизонталлар оралиғи 20 м деб қабул 
қилинган. Иккинчи Жаҳон уруши даврида бундай масштабдаги карталар жуда зарур 
бўлиб, оператив мақсадлар учун фойдаланилган. Бундай масштабли карталарда 
географик элементларнинг тўғри тасвир-ланишига жуда катта эътибор берилиб
уларнинг аниқлиги юқори бўлган. Лекин релъеф, аҳоли яшайдиган жойлар
ўсимликларни тасвирлашда баъзи камчиликларга йўл қўйилганлиги сабабли урушдан 
сўнг бундай масштабли карталар қайтадан тузила бошланди. 1963-йилда янги шартли 
белгилар ишлаб чиқилиши натижасида уларнинг мазмуни анча кенгайтирилди. 
Аниқлиги ва мазмуни бўйича 1:100 000 масштабли картага яқинлашди. Бу картани 
тузишда янги методлардан, янги пластиклардан ва гравирлаш аппаратларидан кенг 
фойдаланилган. 
9.3. 1:300 000 МАСШTАБЛИ КАРTА 
Дастлабки вақтларда 1:200 000 масштабли карталар билан бир қаторда 1:300 000 
масштабли карталар ҳам лойиҳалаштирилган эди. Бундай картанинг мақсади 
бошқачароқ бўлиб, у кўпроқ табиий географик элементлар (гидрография, ўрмонлар, 
ботқоқликлар, шўрхоклар, пичанзорлар ва 
ҳоказо)ни аниқроқ тасвирлашга 
мослаштирилган. Бу масштабдаги карталар ҳам катта кўламдаги лойиҳалаш ишларини 
бажаришда, шунингдек ўрта масштабли мавзули карталар тузишда фойдаланиш учун 
мўлжалланган. 
Ушбу карта мазмунидаги янгилик шундан иборатки, унда ту-ман чегаралари 
бериладиган бўлди. Маъмурий марказлар алоҳида ажратилиб, уларни аҳамиятига 
эътибор берилиб, ҳар хил шрифтларда ёзилди. Аҳолиси зич ҳудудларда 200 дан кам 


аҳолиси бўлган жойлар тушириб қолдирилди. Лекин аҳолиси сийрак ҳудудлар бундан 
мустасно. Уни тузишда 1:100 000 масштабли карталардан фойдаланилди. Бу картада 
генерализация 
элементлари 
сақлаб 
қолинди. 
Бу 
масштабдаги 
карталардан 
режалаштириш ташкилотларида илмий-тадқиқот ишларида, ландшафтшуносликда 
геологик, геоботаник тупроқшунослик карталари тузишда кўп фойдаланилади. Шунга 
қарамай, бу масштабдаги карталар эскирди ва янгиланмай қолди. Чунки кейинги нашр 
қилинаётган 1:200 000 масштабли карталарнинг мазмуни унинг мазмунига 
яқинлаштирилган эди. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling