Microsoft Word карт лой ва тузиш doc
Download 3.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10-боб. МАЙДА МАСШTАБЛИ УМУМГЕОГРАФИК КАРTАЛАР 10.1. МАЙДА МАСШTАБЛИ УМУМГЕОГРАФИК КАРTАЛАР ВА УЛАРНИНГ TИПЛАРИ
НАЗОРАT САВОЛЛАРИ 1. Обзор-топографик карталарга қайси масштабдаги карталар киради? 2. 1:200 000 масштабли топографик карталар асосан қандай мақсадлар учун ишлатилади? 3. 1:500 000 масштабли топографик карталар 1:200 000 масштабли карталардан нимаси билан фарқ қилади? 4. Майда масштабли топографик карталар тузишда қайси масштабдаги топокарталардан фойдаланилади? 5. 1:1 000 000 масштабли топографик карта қайси хусусиятлари билан бошқа топографик карталардан фарқ қилади? 10-боб. МАЙДА МАСШTАБЛИ УМУМГЕОГРАФИК КАРTАЛАР 10.1. МАЙДА МАСШTАБЛИ УМУМГЕОГРАФИК КАРTАЛАР ВА УЛАРНИНГ TИПЛАРИ Майда масштабли умумгеографик карталар катта майдонлар-ни, масалан, материклар, мамлакатлар, денгизлар ва оролларни географик жиҳатдан ўрганиш ва мавзули карталар тузишда фойдаланилади. Майда масштабли умумгеографик карталар ҳар хил илмий-тадқиқот ишларида Ер юзасининг ландшафтини ўрганиш бўйича маълумотлар олишда, сиёсий-маъмурий карталар тузишда, шунингдек, ўқув карталари сифатида ҳам фойдаланилади. Майда масштабли карталарнинг асосий вазифалари ва улар ёрдамида амалга ошириладиган ишлар қуйидагилар ҳисобланади: — ҳудудларни умумгеографик жиҳатдан ўрганиш; — ҳар хил картографик ишларни бажариш, профил ва графиклар тузиш; — картада ориентирлаш ишларини бажариш, айниқса аэронавигат-сия ишларини бажариш; — майда масштабли мавзули карталар тузиш учун асос бўлади; — ўқув ишларида деворга осиб қўйиб ишлатиш. Майда масштабли картани тузишда масштабига, мақсадига, ҳудудига қараб, ундаги элементлар саралаб олинади. Картанинг мақсадига қараб асосий элементлари сақланган ҳолда иккинчи даражали элементлар саралаб олинади. Агар аҳоли яшай-диган жойлар ва йўллар тўлиқ кўрсатиладиган бўлса, релъеф рақамли кўрсаткичлар билан ҳам, горизонталлар билан ҳам тасвирланиши мумкин. Агар релъеф ва сув объектлари етарли даражада тасвирланиб, аҳоли ўхшайдиган жойлар, йўллар бирмунча камайтирилиб тасвирланса, ҳтиндай карталар табиий карталар деб юритилади. Майда масштабли карталарнинг ҳам типи ва хилларига қараб мазмуни турлича бўлиши мумкин. Масалан, олий мактаблар учун, ўрта мактаблар учун ва кенг омма учун мўлжалланган карталарнинг мазмунларида фарқ бўлади. Деворга осиб қўйиб ишлатиладиган умумгеографик карталар билан стол устига қўйиб фойдаланадиган майда масштабли умумгеографик карталарнинг мазмунларида ҳам фарқ бўлади. Шунингдек, бланковкали карталар мазмунида ҳам фарқ бўлади. Download 3.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling