Microsoft Word кейс узб docx


Download 469.11 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/19
Sana26.01.2023
Hajmi469.11 Kb.
#1127667
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
2668-Текст статьи-6410-1-10-20200706

 Керакли жиҳозлар: йирик саноат корхоналари жойлашган шахарлар 
ёки районларнинг агрометреологик маълумотлари, хисоблагич, миллиметрли 
қоғоз, дафтар, қалам, чизғич, ўчирғич. 
Ишни бажариш тартиби: Махаллий жойнинг шамол йўналишини 
кўрсатувчи диаграмма шамол атиргули деб номланади.
Шамол атиргули – кўп йиллик кузатишлар асосида бирор-бир жойда 
мавсумий, ойлик ёки йиллик доимий эсувчи шамоллар йўналишини 
кўрсатади ва у диаграмма
кўринишида ифодаланади. Диаграмма марказидан 
саккиз йўналишда ўқлар чиққан бўлиб, шу ўқларга неча кун қайси 
йўналишда доимий шамол эсган бўлса унинг кунлари тегишли ўқларга 
қўйилади. 
Шамол атиргулини чизиш учун қуйидаги ишларни амалга ошириш 
лозим: 
1. Горизонтнинг асосий (шарқ, ғарб, шимол ва жануб) ва оралиқ 
томонларини (шимоли-шарқ, шимоли-ғарб, жануби-ғарб, жануби-шарқ) 
чизиш. 
2. Асосий ва оралиқ ўқларга эсган шамол кунлар сонини билдирувчи 
шартли чизиқлар қўйилади. 
3. Тегишли йўналишдаги ўқларга эсган шамол кунлари нуқта 
белгиланади. 
4. Барча асосий ва оралиқ йўналишдаги нуқталар ўзаро туташтирилади. 
Агар бирор йўналишда аста шамол эсмаган бўлса (штиль) у диаграмма 
марказига ёзиб қўйилади.. 
Масалан: 


25 
 Ш Ж  Ша  Ғ ШШ ШҒ ЖҒ ЖШ штиль
2 4 3 5

7 4 


 
Бу маълумотдан кўриш мумкинки, 31 кун ичида шимолий йўналишда 2 
кун, жанубий йўналишда 4 кун, шарқий йўналишда 3 кун, ғарбий йўналишда 
5 кун, шимоли-шарқий йўналишда 7 кун ва хакоза шамол эсган.
Диаграммадан энг кам шамол шимолий ва шимоли-шарқий йўналишда, 
энг кўп шамол эса қарбий ва шимоли-ғарбий йўналишда эсганлигини кўриш 
мумкин. Шунга кўра, агарда ахоли манзили шимоли-шарқ ёки шарқ, шимол 
томонда жойлашган бўлса саноат корхонасини қуриш тавсия этилади. 
Агарда, аҳоли манзили шимоли-ғарб, ғарб йўналишида жойлашган бўлса 
заводни қуриш мумкин эмаслигини хисобга олиш зарур.

Download 469.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling