Microsoft Word кейс узб docx


Download 469.11 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/19
Sana26.01.2023
Hajmi469.11 Kb.
#1127667
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
2668-Текст статьи-6410-1-10-20200706

Ишнинг мақсади: аҳоли сонининг ортишининг атроф-муҳитга 
таъсирини ўрганишдан иборат. 
Идентив ўқув мақсадлари: 


27 
8.1. Талаба аҳоли сони ортиб бориши озиқ-овқат муаммоси ва атроф 
муҳит ҳолатида қандай жиддий муаммолар келтириб чиқариши ҳақида 
маълумотлар оладилар; 
8.2. Инсониятнинг ривожланиш индексини ҳисоблай оладилар; 
8.3. Экологик хавсизлик тўғрисида тасаввур кўникма ҳосил қилинади. 
Керакли жиҳозлар: ўқув фильм, дафтар, қалам, кўргазмали қуроллар, 
ўқув қўлланмалар, чизғич, ўчирғич. 
Ишни бажариш тартиби: ИРИни ҳисоблашда фойдаланиладиган 
турмуш даражасининг баъзи кўрсаткичларини Ўзбекистон, Қозоғистон, 
Россия, АҚШ, Япония, Нигер ҳақидаги статистик маълумотлар асосида 
диққат билан ўрганиб тахлил қилинади. Сўнгра турли мамлакатлардаги 
турмуш 
даражасини 
кўрсаткичларини 
ўрганиб 
чиқилади, 
ушбу 
мамлакатлардаги ҳаёт таққослаб кўрилади.
1-топшириқ: Дунёдаги истеъмол тақсимоти ҳақидаги маълумотлар 
билан танишиб чиқинг: 
- Сайёрамизнинг даромади юқори бўлган 20% аҳоли дунё 
бойликларининг 86% га эгалик қилади; 
- Дунёдаги энг камбағал 20% аҳоли жуда оз, бор йўғи 1,3% бойликни 
истеъмол қилади;
 
- Дунёнинг ўртача даромадли 60% аҳолиси (4 миллиардга яқин киши) 
дунё бойликларининг 12,7% ни истеъмол қилади.
 
Бу маълумотлар асосида дунёдаги истеъмол ҳақида қандай хулосаларга 
келиш мумкин? Уни чизма ёки расм ҳолида ифодалашга ҳаракат қилинг. 
2-топшириқ: Эҳтиёжлар – инсонлар. 
- озиқ-овқат, тоза ичимлик суви, бошпана ва кийм-кечак каби асосий 
талабларни қондириш учун; 
- яхши соғлиқ, таълим олиш, оилага эга бўлиш каби ҳаётнинг қониқарли 
сифатини 
таъминлаш 
учун 
истеъмол 
қилинадиган 
буюмлар 
ва 
фойдаланиладиган хизматлардир. 
Хоҳишлар-инсонлар 
ўзларини 
бошқалар 
билан 
таққослаганда 


28 
“эҳтиёжларини” қандай бўлиши ҳақидаги тасаввурларини қондириш учун
истеъмол қилинадиган буюмлар ва фойдаланиладиган хизматлардир. 
Масалан:
- сўнгги русумдаги кийим, косметика, ҳашаматли уй, автомобиллар
замонавий мусиқа ва ҳаказолар; 
- янги мебел, катта уй, чет элда дам олиш ва ҳаказолар; 
- ресторанлар, тунги кулублар, кафелар, казиноларга бориш ва 
хаказолар; 
Турли маданият ва турли ижтимоий-иқтисодий мавқега эга 
инсонларнинг “эҳтиёжлари” ва “хохишлари” бир-биридан анча фарқ қилади. 
“Хохиш”га эга бўлиш ва уни қондиришнинг ҳеч қандай айби йўқ. Бироқ, 
“хохишлар” ни “эҳтиёжлар” билан адаштира бошлаганда муаммолар пайдо 
бўлади.
Жадвалда дунёдаги энг бой ва энг камбағал одамларнинг истеъмол 
даражаси ҳақидаги баъзи маълумотлар келтирилган. Бу маълумотларни 
диққат билан ўрганиб чиқинг. 
Сайёрамиз аҳолисининг энг бой ва энг камбағал қисмининг истеъмоли 
орасида қандай фарқлар бор? 
Атроф-муҳитнинг глобал бузилиши, қашшоқлик ва очарчиликнинг 
асосий сабаби аҳоли сонининг ортиқча ўсиши, деб ҳисобловчи кишиларга 
қарши қандай далиллар келтиришингиз мумкин? 

Download 469.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling