Microsoft Word кейс узб docx


Download 469.11 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/19
Sana26.01.2023
Hajmi469.11 Kb.
#1127667
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
2668-Текст статьи-6410-1-10-20200706

Ишнинг мақсади: талабаларда экологик тарбия ва маданиятни 
шакиллантиришдан иборатдир. 
Идентив ўқув мақсадлари: 
10.1. Талаба экологик тарбия ва маданият ҳақида маълумотлар олади; 
10.2. Инсоннинг атроф муҳитга таъсирини ифодалавчи кўрсаткичлар 
билан танишадилар;
10.3. Талабалар ўзларининг экологик изларини ҳисоблай оладилар. 
Керакли жиҳозлар: ўқув фильм, дафтар, қалам, кўргазмали қуроллар, 
ўқув қўлланмалар, чизғич, ўчирғич. 
Ишни бажариш тартиби: талабаларга мавзуни ўз ичига қамраб олган 
ўқув фильм намойиш этилади ва шу асосида топшириқ берилади 
1-топшириқ: экологик из – инсоннинг атроф муҳитга таъсирини 
ифодаловчи кўрсаткичдир. Бу биз истеъмол қилаётган барча маҳсулотлар ва 


33 
ресурсларни олиш учун қанча миқдор унумдор ерлар ва табиий тоза чучук 
сувдан 
фойдаланаётганимизни 
яққол 
кўрсатади. 
Ҳозирги 
вақтда 
инсониятнинг ресурслардан фойдаланиш даражаси биосферанинг бу 
ресурсларни қайта тиклаш имкониятларидан юқори эканлиги маълум. 
Шунинг учун баъзида “инсониятнинг экологик изи жуда катта” дейилади. Бу 
атама Метис Вакернагел ва Вильям Рис томонидан 1996 йилда ёзилган 
“Бизнинг экологик изимиз: инсониятнинг ерга таъсирини камайтириш” 
китобидан олинган. Бу китобда агар ердаги барча одамлар АҚШ, Австралия 
ва Канадада яшовчи одамларнинг турмуш даражасида яшаганларида бизга 
яна учта Ер сайёраси зарур бўлиши кўрсатилган. 
Бир кишига тўғри келадиган 1,8 гектар майдонни дунё аҳолиси сонига 
кўпайтириб, олинган натижани мавжуд биологик маҳсулдор ер майдонига 
ҳисоблашимиз мумкин. Афсуски, бу Ер сайёраси имкониятларидан 20% 
ортиқлигини кўрсатади. 
Дунёнинг турли мамлакатларининг экологик излари келтирилган 
жадвални ўрганиб чиқинг. 
? Ҳар бир мамлакатдаги экологик кескинликни ҳисобланг ва уни ортиб 
бориш тартибида устунли диаграмма кўринишида Африка, Осиё, Европа, 
Шимолий ва Жанубий Америка, Тинч океани минтақаси мамлакатлари учун 
алоҳида-алоҳида ифодаланг. 
? Дунёнинг турли мамлакатларидаги аҳоли сонини диаграмма 
кўринишида Африка, Осиё, Европа, Шимолий ва Жанубий Америка, Тинч 
океани минтақаси мамлакатлари учун алоҳида-алоҳида ифодаланг. 
? Дунёнинг турли мамлакатлари ҳудудининг умумий биологик сиғими 
ҳақидаги маълумотни диаграмма кўринишида Африка, Осиё, Европа, 
Шимолий ва Жанубий Америка, Тинч океани минтақаси мамлакатлари учун 
алоҳида-алоҳида ифодаланг. 
2-топшириқ: ўзингизнинг экологик изингиз қанчалигини ҳисобланг. 
Бунинг учун оилангиз ҳаёт тарзини экологик жиҳатдан баҳолаш зарур. 
Жадвалдаги саволларга жавоб беринг. Ҳар бир жавоб бирдан учгача 
баҳоланади. 


34 

Download 469.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling