31
аниқлайдилар ва берилган жадвални тўлдириш ва хулоса қилиш
билан
якунланади.
7- жадвал
Орол денгизи қуриши билан боғлиқ зарарлар туркуми
Фаолият соҳаларининг барҳам
топишидан
Фаолият соҳаларининг қисқаришидан
32
10-Кейс
Экологик тарбия ва экологик маданияти
Атроф-муҳит, унинг муаммолари, уни ҳимоя қилиш
зарурияти-
замонамизнинг бугунги кунда кенг жамоатчилик олдида турган энг оғриқли
муаммоларидан биридир. Ҳаммамиз учун танлаш вақти келди: “Сув босса
ҳам тўпиғига чиқмайдиган” кайфиятда яшайвериш керакми, ёки эртанги кун
тўғрисида, авлодларимизга қандай мерос қолдиришимиз ҳақида
жиддий
ўйлаш вақти келдими? Бизга мерос қолган табиатнинг саҳоватлари: тоза
ҳаводан нафас олиш, тоза сув ичиш буларнинг
барчаси кейинги авлодларга
етармикан? Бу саволга жавоб эртагаёқ ва фақат салбий бўлиши мумкин...
Сизнинг олдингизга қўйиладиган савол: табиатни муҳофаза қилиш
борасидаги баҳс-мунозараларнинг навбатдагиси эмас. Бу харакат учун
чақриқдир. Бу сиёсатчи ёки экологларга эмас, балки ҳар бир талаба-ўқувчига
қаратилган чақриқдир.
Заминимиз келажаги кундалик ҳаётда атроф-муҳитга нисбатан оқилона
ёки аксинча муносабатда бўлаётган ҳар бир инсонга боғлиқлигини тушуниш
вақти келди. Акс ҳолда барча ҳаракатларимиз оқибати ўз фарзандларимизга
қайтади.
Do'stlaringiz bilan baham: