Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/105
Sana21.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1640547
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   105
Bog'liq
kr dunyoning ishlari ziyouz com

СОВЧИЛАР 
Ишдан чарчаб қайтдим. Биламанки, бунақа пайтда телевизор рўпарасига ўтирсангиз, тамом! 
Баҳона ўзидан ўзи топилаверади. Бош қурғур толиққани, янги филм бошлангани... 
Яхшиси, кабинетга кириб ишлаш керак. Ҳеч бўлмаса китоб ўқиш... Журналнинг янги сонини 
варақлаб ўтирсам, эшик тақиллаб, қассоб қўшнимизнинг қизи — Гули кириб келди. 
— Кел, Гули, — дедим журналдан бош кўтармай. — Яхшимисан? 
Гули эшик олдида туриб қолди. 
— Энсиклопедия керак эди, — деди негадир қовоғини солиб. 
— Ана, хоҳлаган томингни олавер. 
Шундай дедиму яна журнални ўқишга тушдим. 
Кўп ўтмай Гули ишини битирди шекилли, эшик олдига борди. Аммо чиқиб кетмади. 
— Менга қаранг, — деди эшик тутқичини ушлаб. — Сиз ҳаётий проблемаларгаям аралашасизми 
ё нуқул китоб ёзаверасизми? 
Ростини айтсам, эсанкираб қолдим. 
Бу қизнинг фалсафа факултетида ўқиётганини эшитгандим, маҳалладаги энг «модний» 
қизлардан эканини, жинси шим кийиб юришини билардиму кечагина кўчада черта ўйнаб юрган 
қизалоқдан бунчалик илмоқли савол кутмаган эдим. Беихтиёр журнални бир чеккага суриб 
қўйиб унга тикилиб қолдим. Аввалгидек сансирашни ҳам, сизлашни ҳам билмасдим. 
— Нима бўлди? — дедим довдираброқ. 


Дунёнинг ишлари (қисса). Ўткир Ҳошимов 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
21
Гули креслога ўтираркан, қошини чимирди. 
— Мана, сизлар эскилик сарқитини йўқотиш керак, у-бу деб ёзасиз, тўғрими? 
Индамай бош силкидим. 
— Унақа бўлса нимага кўзингизнинг олдида бўп турган сарқитга қарши курашмайсиз? 
Кўрдимки, рўпарамда черта ўйнаб юрган қизалоқ эмас, жиддий одам ўтирибди. 
— Кечирасиз, — дедим сизсираб. — Нима бўлди ўзи? 
— Совчи деган гап қаёқдан чиққан? — Гули жаҳл билан қўл силтади. — Ҳали униси келади 
қийшайиб, ҳали буниси келади, тугунини осилтириб! 
«E, бўлди, гап буёқда экан-да!» 
Кулиб юбормаслик учун лабимни тишлаб, уни юпатган бўлдим. 
— Қизлик уй бозор! Келади-да, харидорлар! Яхши қиз экансизки, совчилар келади. 
— Нима, бозор бўлиб мен эчкиманми! — Жаҳли чиққанидан Гулининг юзи қизариб, чиройли 
киприклари пирпираб кетди. 
— Ҳеч ким сизни сотиб юбораётгани йўқ-ку, — дедим кулиб. — Шунақа бўлади-да таомили! 
— Китобда бошқа гапларни ёзасиз-ку! — Гули жаҳл билан қўл силтади. — Умримда кўрмаган 
ўғлини мақтайди. Ўқитувчи дейди. Бошимга ураманми! 
— Балки, ўғли ростдан ҳам яхши боладир... 
— Мард бўлса ўзи гаплашсин! Онасини элчи қилишга бало борми? Жинимдан ёмон кўраман, 
шунақа латтачайнар йигитларни! 
Билдимки, Гулининг ўз «йигити» бор. Яна юпатдим. 
— Совчи дегани келади. Сўрайди, суриштиради... 
— Сўрамасаям ҳаммасини билади. 
— Ўзингиз хоҳлаган йигитнинг онасиям келади-да, бир кун. 
У «келиб-келиб сенга маслаҳат соламанми», дегандек ҳафсаласи пир бўлиб чиқиб кетди. Хона 
жимжит бўлиб қолди. Шунда ғалати хаёлларга бордим. Совчи деса мунча ҳуркмаса бу қиз! 
Ахир ота-онаси оёқ-қўлини боғлаб бировга бериб юборадиган замон эмас-ку, ҳозир! Шуни 
ўйладиму бир вақтлар совчилар бизнинг ҳам эшигимизнинг «турмугини бузгани» ёдимга 
тушди. 
* * * 
Eрта баҳор эди. Кунлар илиб қолган, аммо ердан ҳали қишнинг заҳри кетмаган, унда-мунда 
ёввойи саримсоқлар ниш урган, тол новдалари сарғиш ранг олиб, ҳуштак ясашга яроқли бўлиб 
қолган... Опам ишда, акаларим мактабда. Бир ўзим зерикканимдан дарвоза олдида чўзилиб 
ётган харига миниб олганча, бурнимни тортиб-тортиб акамнинг қаламтарошида ҳуштак ясаб 
ўтирардим. Кучугим оёғим остида ўзини офтобга тоблаб ётар, ора-чора итпашшаларни қувиб, 
думини тишлар, аммо пашшалар тутқич бермай учиб кетар, зум ўтмай, яна қўниб ғашига 
тегарди. 
Бир маҳал кучугим дик этиб турди-ю, акиллаганча югургилаб қолди. Эллик қадамча нарида 
келаётган икки хотинни кўрдим. Бири паранжи ёпиниб олган, паст бўйли, қўлида ҳасса-таёқ, 
оқсоқланиб қадам ташлайди. Яна бири ёшроқ, бошига ғижим рўмол ўраган, атлас кўйлагининг 
устидан бахмал нимча кийган. Ҳар иккаласининг қўлида тугун борлигини кўрдиму дарвозадан 
бақириб кирдим. 
— Ойи! Опамга совчилар келяпти! 
Совчи хотинларни узоқданоқ танийдиган бўлиб қолганман. Албатта қўлида тугуни бўлади. 
Кейинги пайтда уйимизга бунақа хотинлар серқатнов бўлиб қолган: кун ора ҳар хили келиб 
кетади. 
Ойим айвонда чўккалаб ўтирганча ун элаётган экан. 
— Вой ўлай, — деди-ю, илдам ўрнидан турди. Элакни супрага ўраб, ҳужрага югурди. Зум ўтмай 
қўлини ювиб чиқди-да, меҳмонларни кутиб олиш учун шошилди. Ойимдан олдинроқ мен етиб 


Дунёнинг ишлари (қисса). Ўткир Ҳошимов 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling