Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/105
Sana21.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1640547
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   105
Bog'liq
kr dunyoning ishlari ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
36
Акам билан кетма-кет худди қувлагандек, қоп-қора лўли хотин кириб келди. Узун, исқирт 
кўйлагининг устидан нимча кийган, шокиласи осилиб ётган қўш кўзли хуржунини елкасидан 
ошириб ташлаб олган, сочларининг учига сўлкавой таққан, оёғида эски қизил этик... Даҳшат 
ичида ойимнинг пинжига тиқилдим. Уйда дадам йўқ-ку, энди нима қиламиз? Ҳовлининг 
аллақайси бурчагида ётган мушукдеккина гуржи кучугимиз ғазаб билан акиллаганча лўлига 
қараб югурди. Лўли хотин бир лаҳза тўхтади-ю, қийшиқ таёғини итга ўқталди. Саросима ичида 
ойимга қарадим: тезроқ ҳайдаб юборса-чи! 
Ойим лўлига диққат билан қараб турди-да, бирдан юзи ёришди. 
— Вой, Ача хола-ку! — деди эски қадрдонини кўргандек қувониб. — Келинг, айланай. 
У лўли томон юра бошлаган эди, қўлидан ушлаб жонҳолатда орқага тортдим. 
— Борманг! — дедим йиғламсираб. 
— Қўрқма, жиннивой, Ача холанг-ку бу! — Ойим айвондан илдам тушди. Ҳовлининг ўртасига 
келиб қолган лўли билан айланиб-ўргилиб кўришди. 
Гуржи кучугимиз ҳамон тўхтовсиз акиллар, лўлининг атрофида гир айланар эди. 
— Қани, кела қолинг, — деди ойим айвон томонга юриб. 
— Йўқ, манго шу ер яхши! — Лўли хуржунини ерга — бодом соясига ташлади-да, устида 
ўтирди. Иссиқлаб кетганидан кенг кўйлагининг ёқасини ғижимлаб елпинган эди, бўйнидаги 
икки шода мунчоқ маржон кўриниб кетди. Қулоғидаги тилла ойбалдоғини кўрдиму, негадир 
«ўғирлаб олган» деган хаёлга бордим. Тағин қўрқиб кетдим. Ҳозир бошлайди. Акаларим 
қулоғимга қуйгандек, «поли келди-поли келди», деб фол оча бошлайди-да, авраб-авраб 
ҳаммамизни ўлдириб кетади. 
— Ойи-и-и! — дедим чинқириб. 
Лўли менга қайрилиб ҳам қарамади. Қоп-қора қўлларини кенг ёйди. 
— Овмин! Қадам етту бало етмасун! Пирлар мададкор бўлсун. Душманинг хору зор бўлсун, 
бачам! 
Ойим ҳам ерга чўккалаганча унга қўшилиб фотиҳа ўқиди. 
Акам хабар берган бўлса керак, бир зумда ҳовлига Ҳожи буви, уч ҳовли нарида турадиган 
келинчак Хайри опа кириб келишди. 
— Уйингда амол бо-ор! — деди лўли чўзиб. — Ғаниминг бо-ор! 
Вужудимни яна қўрқув босди. Аммо нима учундир ойим хотиржам эди. 
— Амал нима қилади, холажон, — деди секин. — Акамдан хавотирдаман. Минг еримга пичоқ 
урса бир еримдан қон чиқмайди. Ҳамма қайтяпти, акам бечорадан дарак йўқ. 
Ойим урушга кетган тоғамни кўп гапирарди. Дадамни касаллиги туфайли урушга олишмаган, 
аммо ойим ҳар икки гапнинг бирида акасини эслаб йиғларди. Ҳозир ҳам шуни гапирди. 
Тушундим, фол очирмоқчи. 
— Бор, болам, ўйнаб кел, — деди ойим менинг ҳамон қўрқиб турганимни кўриб. Бироқ мен 
сеҳрлангандек ўрнимдан жилолмай қолдим. 
Лўли шошилмасдан хуржунига қўл суқди. Кирлигидан гули билинмай кетган тугунча олди. 
Ҳожи буви билан Хайри опа ҳам ойимнинг икки томонига жимгина чўккалашди. 
— Ача холамнинг роми доим тўғри чиқади, — деди ойим қўшниларга мақтаниб. — Кўп 
синаганман. 
Ача хола парво ҳам қилмади. Қоп-қора бармоқлари билан тугунчасини ечган эди, бир ҳовуч 
тош чиқди. Қўшни қизалоқлар сопалак ўйнайдиган майда тошларнинг ўзи. Фақат ранги ҳар 
хил: оқ, қора, кўкимтир... У тошларни тўда-тўда қилиб қўйди-да, кўзларини юмиб 
алланималарни пичирлай бошлади. Унинг юмуқ киприклари пирпираб-пирпираб қўяр, шунда 
юзидаги кўкимтир холигача қимирлаб кетганга ўхшар эди. Энди қўрқув ўрнини аллақандай 
қизиқиш эгалладию анграйиб қолдим. Ҳаммамиз худди мўжиза кутгандек қотиб қолгандик. 
Ҳозир алланима бўлиши, нимадир рўй бериши керакдек эди. 
— Аканг тирек! — деди лўли тўсатдан. Кафтининг орқаси билан бир туртган эди, тўдаланиб 


Дунёнинг ишлари (қисса). Ўткир Ҳошимов 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling