Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
17
— Тўғри қилишибди. Кириб нима қилардинг? 
— Ҳар ҳолда... 
— Ўз ишингни ўйла. 
Улар жим қолишди. Жаҳонгир гулини тўкиб чим барг чиқарган беғубор новдаларга суқланиб 
боқарди. Жамшид эса отасига, унинг ўйчан кўзларига қарайди. Одамлар унга «кўзинг дадангга, 
гавданг тоғаларингга ўхшайди», дейишади. Дарҳақиқат, Жамшид отасига қараганда 
баландроқ, елкалари кенг, бақувват йигит бўлган эди. 
— Дада, — деди Жамшид ўртага тушган жимликни бузиб, — биз фақат ишда кўришиб, 
хизмат юзасидангина гаплашадиган одамларга ўхшаймиз. Шуни ҳеч сезганмисиз? 
— А? — Жаҳонгир бу саволни таажжуб билан кутиб олди. Дарров жавоб қайтармади. «Фақат 
иш юзасидан... Дарҳақиқат, кейинги пайтларда шунақа бўлиб қолдим, шекилли? Лекин бу 
ўткинчи нарса». Жаҳонгир шуларни хаёлидан ўтказиб, ўғлига эътироз билдирди: — Гапинг 
ноўрин. Аҳил ота-бола ўртасида бўладиган муносабат бизда ҳам бор. Иш ҳақида кўп 
гапиришимиз ҳам табиий. Фан бизнинг бутун борлиғимиз бўлиб қолган, шундай эмасми? 
— Шундай. Лекин шу яхшими? 
— Гапингга тушунмадим? 
— Ота-ўғил ўртасида меҳру оқибат бўлмаслиги керакми? 
— Бизда йўқми? 
— Билмадим. Сизнинг меҳрингизга шак келтиролмайман. Лекин менинг меҳрим учун ўрин 
бермайсиз. 
— Яъни? 
— Яъни, айрим пайтларда фарзанд отасини ўйласа, отаси ҳақида қайғурса-ю, ота ишингни 
қил, деса. 
— Жуда тўғри. «Айрим пайтларда» ота бемор бўлса ёки оғир аҳволга тушиб қолса, бўлак 
гап. Лекин сен айтган «айрим пайтларда» ота соғ-саломат, бошқалар каби хизматини ўтаяпти, 
ҳеч қайғуришга ўрин йўқ. Бундай пайтда фарзанд отанинг сўзларини қулоққа олиши керак. — 
Жаҳонгир шундай деб кулди-да, ўғлининг елкасига қоқиб қўйди. Кейин бугун матбуотда эълон 
қилинган мақоладан сўз очиб, унинг фикрини сўради. Жамшид гапираётганида отаси каби 
кўзларида ўйчанлик пайдо бўларди. Шошилмай сўзларди. Мантиқсиз гаплар тилидан деярли 
учмасди. Жаҳонгир ўғлидаги бу хислатни ҳурмат қилар, аммо буни айтиб мақтамасди. 
Ёшлигида маҳаллаларида бир бефарзанд қария бўларди. У кун бўйи эшиги оғзида қурут, 
писта, папирос сотиб ўтирар, болаларни писта билан сийлаб тургани учун атрофи гавжум 
бўларди. Отадан етим қолган Жаҳонгирнинг онаси қанотида ишлаши, ўқиши бу қариянинг 
назарига тушган, бу оила хусусида қаерда гапирса «Оллоҳнинг бандаларига берган неъмати 
кўп. Аммо неъматларнинг энг улуғи — фарзандларнинг асллигидир», дерди. Бу мақтовни 
Жаҳонгирнинг ўзи ҳам эшитган, қарияга меҳри ортиб, узоқ вақт қувониб юрган эди. 
Ҳозир негадир шу қариянинг сўзларини эслаб, худди ўша дамдагидай хурсанд бўлди. 
Анҳор ёқасига етишганида Жамшид тўхтади. 
— Дада, бугун ўртоқларим билан учрашмоқчи эдик. 
— Яхши. Фақат кечикма. 
Жамшид хайрлашиб, кетди. Жаҳонгир соҳилдаги бўш курсига ўтирди. Сал наридаги 
мажнунтол панасида бир-бирининг пинжига кириб ўтирганларга кўзи тушиб, ўрнидан турди-да, 
нари кетди. Хаёлини элаллома тиклаган бугунги воқеалар эгаллади... 
«...Фанимиз тараққий этиб кетди... Бу жумлага баъзан «оламшумул ютуқлар», «беқиёс 
даражада...» деган сифатларни қўшиб қўямиз. Ҳа... биз бугунни, келажакни ўйлаб, ўтмишни 
унутаётибмиз... Инсу жинслар
3
минг йил илгари ҳам маълум бўлган экан. Ҳозир бир юз эллик 
минг марта катта қилиб кўрсатувчи заррабинлар
4
билан микроблар хилларга ажратилади. У 
3
Mikrob. 
4
Mikroskop. 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling