Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
20
У қанча юрмасин, хаёлини жамлашга ҳаракат қилмасин, бўлмади. Акбарнинг сўнгги гаплари 
қулоғи остида жаранглаб, ғазабини ошираверди. Ниҳоят, бугун ишлай олмаслигини сезиб, уйга 
кириб кетди. Дам ўтмай Жамшид кирди. У отасидаги ўзгаришни пайқаса ҳам, сабабини 
сўрамади. Ярим тунда кўзи уйқуга илинган бўлишига қарамай, Жаҳонгир эрта тонгда ўрнидан 
туриб, ёзув столига яқинлашди-да, кундаликни қўлига олди... 
АСЛ ОЛТИН ВА ИНСОН ҚОНИ 
(Кундаликнинг иккинчи саҳифаси)
Шамсибекни бу сафар Чилстун томонга бошламадилар. Сўл томондаги гулзор ёқалаб, 
фаввора отилиб турган саҳнга чиқишди. Қуёш уфқ сари бош қўйган, унинг кучсиз нури бир-
бирига урилаётган марварид сув томчиларида акс этарди. Фавворадан сал наридаги шоҳсупада 
Улуғбек мутолаа қилиб ўтирарди. Шамсибек султонга ҳалал бермай, деб туриб қолди. Буни 
сезган Қамариддин унга секингина: 
— Давлатпаноҳнинг ўзлари буюрганлар, бораверинг, — деди. Шамсибек илдам юриб, супага 
яқинлашди-да, тиз чўкиб қуллуқ қилди. 
Улуғбек китобдан бош кўтарди. У оддий сариқ тўн кийиб олган, шу топда султонга эмас, 
кўпроқ мударрисга ўхшаб кетарди. Шамсибек тўннинг барини ўпди. Улуғбек унга жой кўрсатди. 
Қамариддин суҳбатдан воқиф бўлишга эҳтиёж йўқлигини англаб, таъзим билан орқасига 
қайтди. 
Улуғбек хонтахта устидаги китоб билан қоғозларни эҳтиётлаб олиб қўйди. 
— Бу тун Миррих Ерга яқинлаша бошлайди, — деди у йигитга қараб. — Расадхона аҳли шу 
учрашувга тайёрланяпти. То юлдуз тошгунча сен билан яқинроқ танишай, деб эдим. 
— Қулингизман, шаҳриёрим. 
Сен менинг эмас, Оллоҳнинг қулисан. Бул ҳақиқатни зинҳор унутма. Сени дастлаб 
таърифлашганда, улусни алдашингни айта туриб: «У имонсиз гумроҳ ҳамдур», дейишиб эди. Бу 
таърифнинг боиси недур? 
Шамсибек дарров жавоб бермади. У шариат тақиқлаган китобларни мутолаа қилгани учун 
шаҳриёрнинг қаҳри келар, деб ўйламасди. Аксинча, Улуғбекнинг шариат пешволари сўзини 
кўпам инобатга олавермаслигини биларди. Уни бошқа бир сир сукут сақлашга мажбур этган 
эди. Шамсибек ўзи ҳақидаги бу қадар батафсил маълумотнинг олампаноҳ қулоғига қай йўсинда 
етиб келганини билолмай гаранг эди. У султоннинг тик назарига қарашга ботинмай, бошини 
эгиб гапирди: 
— Мен «Махариқ ал-анбиё»
5
билан «Хиёл ал-мутанабийин»
6
мутолаа қилиб, мазмунини 
баъзи дўстларимга тушунтириб эдим. 
— Демак, пайғамбарларнинг муборак номларига тил тегизибсан-да? 
— Мен устозимнинг фикрларини ўзимча талқин этдим, холос. 
— Устод дедингми? Ар-Розий устодликка арзигулик аллома! 
Шамсибек хонтахта устидаги китобларга беихтиёр кўз қирини ташлади. Уларнинг бири Абу 
Райҳон Берунийнинг «Қонуни Масъудий» иккинчиси — Батлимуснинг «Ал-Мажистий» асари 
эди. Шамсибек Батлимуснинг китобини кўрдию хаёлига келган бир фикрни айтишга журъат 
этди: 
— Ар-Розий Батлимусу Афлотуну Ақлидуслар билан илм бобида беллашадиган аллома. 
5
«Payg‘ambarlarning qilmishlari», «Soxta payg‘ambarning hiylasi»— 865—925 yillarda yashagan buyuk hakim
alximik, faylasuf alloma Abu Bakir Muhammad ar-Roziyning asarlari. 
6
Ptolomeyning «Almagest» asari. (Sharqda «Almajistiy», ba’zan esa «Al-masjidi», deb ham yuritilgan). 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling