Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
21
— Балли! Ҳақ гап айтдинг. Уни-ку, устоз деб билибсан, шараф сенга. Вале, Абу Али ибн 
Сино ҳам ар-Розийни устоз деб билганини унутма. Таҳассурким, шундай улуғ алломанинг 
йўлини тутганлар ғоят кам эрур. 
— Аммо фалакиёт илмига сиз каби ихлос қўйганлар бисёр. 
Улуғбек йигитга тикилиб қолди. 
Шамсибек, ножўя гап айтдим шекилли, деб ўрнидан туриб, қўл қовуштирганча узр сўради. 
Улуғбек қўли билан жой кўрсатгач қайтиб, омонатгина ўтирди. 
— Фикрингча, фалакиёт илми табобат ёки риёзиёт ёинки кимёдан паст даражадами? — 
Улуғбек йигитнинг яна туришга чоғланганини кўриб, қўшиб қўйди. — Илм ҳақида гапирганда 
ўзингни эркин тут. 
Шаҳриёр эркин сўзлашга ижозат берса-да, Шамсибек фикрини очиқ билдиришга ботинмас, 
ҳар бир сўзини ақл тарозисида ўлчаб, кейин айтарди. 
— Табобат ва кимёда устознинг тенги йўқ эди. Мен ҳам устоз каби кўпроқ Ер илмларидан 
баҳраманд бўлишга ихлос қўйганман. Раият учун шу илмларнинг нафи бор деб ўйлайман. 
Айниқса табобат илми фуқаронинг офияти, учун зарур. Устоз ар-Розийга қадар инсонлар чечак 
билан оғриб кўп озор кўрганлар. Устоз чечакни қайтарувчи эм йўлини кашф этдилару бу 
азоблар барҳам топди. Табобат илми хасталикларни тарқатувчи инсу жинсларни кашф этди. 
Афсуским, одамлар булардан ҳануз бехабарлар. Ҳакимларнинг сўзлари қулоққа олинмайди. Шу 
боис ўлим кўп, умр қисқа. Агар давлатпаноҳнинг ихтиёрлари-ла табобат билан кимё илми 
ривож топса, нур аъло нур бўлур эди. 
— Яъни? 
— Яъни, дорулшифоиялар қурилса раият офияти бисёр хўб бўлурми, дейман. 
— Истагинг кўп маъқул. Аммо фалакиётни назарга илмаганинг чакки. Бир бармоқнинг кучи 
ҳеч қанча эмас. Илм ҳам шундай. Замин илмларининг бари бир-бирига омухта. Донишманд 
аллома бу илмларнинг барчасидан хабардор бўлмоғи даркор. Устозинг шундай эди. У 
фалакиётнинг табобатга кўп таъсири борлигини ҳам билган. Ерда хасталик тарқаб, қирғин 
бошланишига фалакдаги ўзгаришларнинг сабаб бўлишини ўйлаб кўрмаган экансан. Билки, 
гавҳари анжум
7
самога шунчаки сочиб юборилган эмас. Улар Оллоҳнинг иродаси билан туркум-
туркум бўлиб ўрнашганлар ва бир-бирларини ақл бовар қилмовчи куч билан тортиб турурлар. 
Курраи арзни ҳам бўлак сайёралар тортиб турур. Агарчи тортиб турувчи бу куч бўлмас экан, 
юлдузлару сайёралар қоришиб кетур эдилар. Шунингдек, бу куч мавжудликдан йўқолса, 
осмонга отилган тошдан тортиб тўмор
8
игача заминга қайтиб тушмас эди. Самонинг бул кучи 
курраи арз илмларини ҳам бир-бирига монанд тортиб турур. Бири биридан узилса муддаога 
эришилмайди. Хўш, фикрингча, табобат умр узайтира олишга ҳозир қодирми? 
— Ожиз, шаҳриёрим. 
— Сабаб? Сен Абу Али ибн Сино тарийқини хато деб билурсанми? 
— Зинҳор! Ибн Сино тарийқи — узоқ умр кўришнинг ягона йўли. Лек ҳеч кимса бунга тўла 
амал қилмайди. Бу бирламчи. Иккиламчи — ҳакимнинг асабни эҳтиётлаш ҳақидаги қонунини 
бажо келтирмоқ мумкин эмас. Асаб аста-аста ишдан чиқиб бориб, умрни эговлайди. 
— Демак, бандаларнинг орзуси синиқ экан-да? 
— Бедаво хасталикларга шифо бермоққа сабабчи бўлгувчи табобат бу муаммони ҳам ҳал 
қилур. 
— Инша Оллоҳ. 
Унгача балки юз йил, балки ундан кўпроқ йиллар ўтар, ҳакимлар бу сирдан ҳам воқиф 
бўлурлар. Айтайлик, танбур торлари ҳадеб чертилаверса, оқибат соз бузилади. Одам асаби ҳам 
шундай. Бола туғилганида асаблар созланган бўлади. Йиллар ўтавергач, соз бузилади. Ана шу 
пайтда яна бир қайта созланса, умр узаюр. 
7
Yulduzlar gavhari. 
8
O’q-yoy. 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling