Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
22
— Баракалла! Табобатдаги зеҳнингни менга айтишмаган эди. Иқтидорингни фикрларинг 
ошкор қилиб қўйди... Сохта олтин қуйишингдан хабар топиб эдим. Аммо сен ишлаган бир 
узукни кўриб таажжубда қолдим. Олтинни сохта десам, соҳиби иёр
9
бундай тоза олтинни то 
ҳануз учратмаганман, дейди. Бу муаммога тушуна олмадим. 
— Шаҳриёрим, дарҳақиқат мен сохта олтин, сохта кумуш қуя оламан. Бу ҳам устозимнинг 
таъсири. «Китоб сирр-ал-асрор»да
10
баён қилинган усулларни хўп англаб олганман. Устоз 
раиятни алдаб бойишни ўзларига эп кўрмаганлар. Мен ҳам у кишининг чизган чизиқларидан 
чиқмадим. Асл олтин билан кумушга муҳтож бўлмаган буюмларга безак учунгина сохтасини 
ишлатдим. Сиздаги узукка ишлатилган олтинни ар-Розийнинг шогирдигина олиши мумкин. 
— Қай йўсинда? Сир эмасми? 
— Буни амалда кўрсатиб бермагани учун Хуросон ҳокими Абу Солиҳ Мансур ар-Розий 
бошига китоб билан урдириб кўр қилган экан. 
— Донишмандни жазолаш иблиснинг иши. Шоҳ нуфузи билан донишманддан устун бўлса, 
донишманд шоҳдан билими ила улуғ. Донишманднинг шоҳга эҳтиёжи йўқ, аммо шоҳ 
донишмандга ҳамиша муҳтождир. Алломага жазо берган султонда на ақл, на имон бўлади. 
Орага сукут чўкди. Улуғбекнинг бу сўзидан кейин Шамсибек сирни очишга эҳтиёж сезди. 
Зотан Улуғбекнинг бу сирдан воқиф бўлиши, Шамсибекнинг назарида, фойдадан ҳоли эмасди. 
— Афв этинг, шаҳриёрим, менинг бундай фикрим йўқ эди. Фақат устоз фожиаси хаёлимга 
келганидан айтдим... Асл олтин олиш учун инсон қони даркор... 
— Қон? 
— Ҳа, сизга юборган узукнинг олтинини қайта қуйиб, қуритилган қон билан сифат 
берганман. 
— Қонни қаердан олдинг? 
— Ўзимдан. 
— Сен ўз қонингни ҳамиша ишлатавермайсан-ку? 
— Мен асл олтиндан ҳар доим узук ҳам қилмайман. 
Шу топда азон чақириғи эшитилди. Аср намозининг вақти бўлган эди. Улуғбек юзига фотиҳа 
тортиб, ўрнидан қўзғалди. Шамсибек ҳам туриб, қўл қовуштирганича шаҳриёрнинг юришини 
кутди. Улуғбек бир-икки қадам ташлаб, тўхтади-да, ҳалигача ҳурмат юзасидан қўл қовуштириб 
турган Шамсибекка юзланди: 
— Бундан буён олтинга қон ишлатишингни ман этаман. Қон тўкмак танбеҳга лойиқ ишдир. 
Ва бундай қилувчи кишининг умри қисқа бўлур. Улуғбек салтанатида инсон қони безак учун 
тўкилмаслиги даркор. Уқдингми? 
— Хўп бўлади, шаҳриёрим. 
— Эртага дам ол. Шанба нонуштадан сўнг заргарларга бош бўлиб, хазинадаги олтин-
кумушларни саралайсан. Сўнг дорулшифоия учун шаҳардан жой танла. Табобат илмига ихлос 
қўйганларни, энг зукко ҳакимларни тўплаймиз. Самарқанд табобат илмининг ҳам маркази 
бўлсин. 
— Маъқул. Аммо жой танламоқ учун бир неча қўзи сўйиш лозим. 
— Сабаб? 
— Гўштларни шаҳарнинг ҳамма даҳасига, очиқ ҳавога илиб қўямиз. Гўшт қайси даҳада 
секин бузилса, ўша ерга дорулшифоия қуриш мумкин. 
— Баракалла! Зеҳнинг таҳсинга лойиқ. 
— Шаҳриёрим, яна бир узрим бор. 
— Айт. 
— Мен истакларингизни бажо келтирсаму уйга қайтсам. 
— Сабаб? 
9
Oltin-kumushlarning soflik darajasini aniqlovchi. 
10
«Sirlar siri kitobi». 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling