Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
28 — Балли. Олло таоло «Фиръавнга қаттиқ-қаттиқ гап айтма, ҳатто у билан муомалани юмшоқ қил», деб ҳазрат Мусога фармойиш берганида, нима учун ҳазрат Мусодан паст бўлган жанобингиз Фиръавндан баландроқ бўлган каминага бу қадар қўполлик қиляпсиз? Муҳтасиб оғиз очолмай қолди. Назаримда ер ёрилмади-ю, ерга кириб кетмади. Мен халойиқ олдида мулзам бўлишдан ўлимни афзал кўрардим. Муҳтасиб ақли қусурлигини шундай намойиш этди-қўйди. Қамариддин яхши ҳамроҳ эди. Шамсибекни зериктирмади. Кези келганда илм бобида ҳам баҳслашди. Баҳсда ҳар енгилганида иягини қашиб, «ёшлигимда ўқимадимда», деб қўярди. У туғма полвон эди. Самарқанднинг манман деган шербилаклари ҳалигача унинг курагини ерга тегиза олмаганди. Қамариддинни кўтариб ерга уриш учун ҳам унча-бунча куч кифоя қилмасди. Агар отга ўтирса, четдан қараган кишига худди жониворнинг бели синиб кетаётгандай туюларди. Лекин курашлар, қилич чопишлар ҳақида кўп гапирмади. Унинг суҳбатидан баҳра олган Шамсибек «агар пурдил бўлиб туғилмаса, албатта, аллома бўлиб туғиларди», деб қўйди. Карвон ҳамон илгарилайди. Қўнғироқлар ҳамон бўғиқ овоз чиқаради. Андижонга яқинлашишди. Ҳадемай улар катта карвондан ажраб, йўлни боғ кўчага буришади. Қамариддин отни етаклаб боряпти. Шамсибек бир маромда қадам ташлаётган туяларга тикилади. Уларнинг қатори бузилмайди. Туялар тақдирга тан берган — бўйин эгганларича олға юришади. Фақат ўртадаги туя баъзи-баъзида тўхтамоқчи бўлади. Бўталоқ елинга интилади. Туя эса тўхтолмайди. Бурундуқнинг арқони олдинги туяга боғланган. Бурундуқлар ҳамма туяларда бор. То биринчи туя тўхтамагунча, улар дам олишолмайди. Биринчи туянинг изни ҳам ўзида эмас. Шамсибек онасига талпинаётган бўталоқдан, боласига сут беролмай, юрак азобида осмонга қараб бўкириб қўяётган туядан кўз узмай қолди. «Одамлар ҳам шундаймилар? — деб ўйлади у ўзича, — уларнинг бурунларидан ҳам кўринмас ҳалқа ўтказилганми? Ҳалқалар боғланган арқоннинг учи шаҳриёрнинг қўлидами? Агар бирор кимса ҳақ йўлдан тойса, у тортиб қўядими? Мен-чи?.. Киндик қоним тўкилган ерни ташлаб, шаҳристонга келишга мажбур бўляпман-ку?! Наҳот одамнинг изми ўзида бўлмаса? Одамни боғлаган ҳалқанинг номи тирикчиликми? Одам шу тирикчилик важидан бошқа бир кимсага бўйин эгадими? Онадан ҳамма бир хилда яланғоч, бир парча жиш бўлиб туғилади. Лекин бирови зарга ўралади, бирови чурук лахтакка. Бу муаммога шаҳриёр ҳам жавоб беролмаса керак... Фуқаронинг барини зарга ўраб бўлмайди...» Шамсибекнинг хаёлини Қамариддин бузди: — Анави ерда катта қишлоқ борга ўхшайди-а? — деди у қамчини билан мағрибни кўрсатиб. — Ҳа, бор, — деди Шамсибек. Кейин ўша томонга тикилиб қолди. — Тўй бўляпти шекилли, — деди Қамариддин ёнаётган машъалаларга ишора қилиб. — Йўқ, тўй бўлса, катта гулхан ёқишмайдими? Қишлоқ нотинч кўринади. — Бўлмаса борайлик. Улар от йўрттириб кетишди. Оломон тўпланган беш пахсалик девор олдига келиб тизгинни тортдилар. Девор остида яктаклари йиртилган, юзлари мўматалоқ йигит билан дуррачасини юзига тўсиб дир-дир титраётган қиз, сал нарида эса, катта салла ўраган, қора соқолли бир кимса тасбеҳ ўгириб турарди. Ҳамма кимнидир кутарди. Қамариддин одамлар орасидан ўтиб, саллали кишига яқинлашди-да, салом берди. — Тақсир, бу йиғилишнинг боиси нима? — Аҳли ислом гумроҳларни жазолагани тўпланган. — Гумроҳлар шуларми? — деди Қамариддин йигит билан қизни кўрсатиб. — Ҳа. — Жаройими 13 недур? — Буни аҳли исломдан сўранг. — Мен сиздан сўрайдурман. 13 Gunohi. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling