Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
36 — Мана келдик, — деди у ички бир ҳаяжон билан. — Жаннатгами? — деди Қамариддин ҳазилла-шиб. — Арзимайдими? — Ўхшайди, — Қамариддин кулди. Шамсибек ҳам жилмайиб қўйди-да, отга енгил қамчи урди. Кун чошгоҳга борган, қишлоқ сокин эди. Чуғурчуқларнинг чирқиллаши, тартаракларнинг овозларигина баланд ишкомлар орасида одамлар борлигидан дарак берарди. Улар кўчага бурилишди. Офтобда қизиб, билқиллаб турган тупроқни туёқлар тўзитиб борарди. Қамариддин ҳовлиларни шийпон каби тўсиб турган ишкомлардан кўз олмайди. Яна хиёл юришгач, чоғроқ майдончага чиқишди. Майдонча ўртасида булоқ қайнаб турар, сув илдиз каби таралган ариқчаларга тарқаб кетган эди. Булоқ бўйида икки бола лойдан қубба ясаб ўйнар, сочларини майда ўриб, пилик тақиб олган беш-олти қизалоқ эса, қўл ушлашиб чуғурлашишарди: Читтогулу читтогул, Eтагингга чит босай, Қўлим қўлбоғда, Белим белбоғда, Ҳа-ю, читтогул Ҳа-ю читтогул... Шамсибек уларга кулиб қаради-ю, отдан тушиб рўпарадаги эшикни итарди. Очилмагач, қамчинининг дастаси билан тақиллатди. — Атта ҳеч ким йўқ, — деди қубба ясаётган бола лой қўлини иштонига артиб. — Қаерга кетишди? Бола елка қисиб бурнини тортиб қўйди. — Эшикларингда ким бор? — Бувим. — Отанг-чи? Бола яна елка қисди. — Югур, бувингни айтиб чиқ. Шамсибек акам келибдилар, де. Дам ўтмай ён эшикда аёл шарпаси сезилди. Кейин синиқ овоз эшитилди: — Келинг, омон қайтдингизми? — Ассалому алайкум, буча 20 . Соғ-омонмисиз, акам саломатмилар? Эшикдагилардан хабарингиз йўқми? — Улар сиздан кейиноқ Ширмонбулоққа кўчиб кетишган. Дадангизнинг бўла 21 лари олиб кетдилар. — Нимага? — Невлай. Қофир, деган гап тарқалди. Қайин отангизни Андижонга олиб кетишибди, деб эшитаман. — Нимага? — Невлай. Акангиз гапирмайдилар. Қўшнилар «Eнди шаҳарда ишлармиш», деган гап айтишяпти. Меҳмонингиз борга ўхшайди. Меҳмонхонага кира туринглар, акангиз ҳали замон келиб қоладилар. — Қуллуқ, буча, Ширмонбулоққа чиқа қолайлик. Қамариддин гапларни эшитиб турган эди. Шунинг учун индамай Шамсибекка эргашди. Бу сафар тупроқ йўлдан пиёда боришди. Тупроқнинг иссиғи этикдан ўтиб оёққа нохуш илиқлик 20 Kichik buvi, kichik aya — hurmat ma’nosida. 21 Xolavachcha. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling