Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАЖБУРИЙ ТАНАФФУС
www.ziyouz.com кутубхонаси
34 — Хотиржам бўлаверсинлар, тақсир, бу ёқда биз бор. Энди улар шаръий никоҳдалар, журъат қилолмайдилар. Ўртадаги гулхан аста ўчиб борди. Бир-икки учқун сачратгач, қизил чўғ ҳам сўна бошлади. Сачраган учқунлар худди юлдуз бўлишга шайлангандай, кўкка сапчиди-ю, лекин ердан бир қулоч узилмай енгил кулга айланиб заминга қўнди. Борлиқ қоронғилик қаърига сингди. Шамсибек узоқ вақт итларнинг хуришига қулоқ тутиб ётиб, кўзи илинганини сезмади. Бомдодга туришганида мўйсафид сафар жабдуқларини тайёрлаб қўйганди. Нонуштадан сўнг отларни етаклаб ташқарига чиқишди. — Манзилларингиз Андижонми, тақсир? — деб сўради мўйсафид. — Андижондин икки йиғоч 16 йўл. Булоқбоши деган қишлоқ, — деди Шамсибек. Хайр-хўшлашиб йўлга тушдилар. Бир-бирига кўнгил қўйган қиз билан йигитни қовуштириб қўйганларидан икковлари ҳам хурсанд эдилар... МАЖБУРИЙ ТАНАФФУС «19... йил, 20 апрел. ЎзФА Биофизика илмий-текшириш институти. Профессор Алиевнинг тажрибахонаси. Соат 14.30. Тажрибанинг тўртинчи босқичи бошланди. Медитсина комиссияси профессорнинг асабларидаги ўзгаришни қайд қилди. Лекин ушбу босқичдан сўнг дам олиш шарти билан тажрибани давом эттиришга рухсат берди. Соат 18.35. Профессорнинг юрак уриши тезлашяпти. Соат 18.50. Элалломанинг таҳлиллаш ва хулосалаш бўлимидаги кучланиш ўзгарди. Профессор юрагининг уриши мўътадиллашмаяпти. Соат 18.53. Элалломанинг таҳлиллаш ва хулосалаш бўлимидаги огоҳлантириш чироқлари ёниб ўча бошлади. Профессорнинг юрак уриши янада тезлашди. Тажрибани тўхтатишга буйруқ берилиши билан элалломадаги узатгичларда учқун кўринди. Асбоб бутунлай тўхтаб қолди. Профессор ўрнидан туриб кетди. Ҳамма симларни узиб юборди. Медитсина комиссияси унинг асабларида катта ўзгариш содир бўлганини аниқлади. Тажриба номаълум муддатга кечиктирилди». Жаҳонгир саккиз кун шифохонада ётди. Дори-дармондан сўнг титроғи йўқолди. Шундан кейин «Тинчроқ жойда бир ой дам олишингиз зарур», деб унга рухсат беришди. Эшик оғзида уни Жамшид кутиб олди. Отасидан ҳол-аҳвол сўради. Жаҳонгир унинг барча саволларига «яхши, дуруст, бир нави» деб жавоб берди-да, «ишларинг нима бўлди?» деб сўради. — Яхши, — деди Жамшид отасига тақлид қилиб. — Академиядан йўқлашдими? — Келишди. Комиссия тузиб текширишяпти. — Ўзингни ҳимоя қила оласанми? — Ҳа. Қаерда хатога йўл қўйганимни ҳам тахминан аниқладим. — Яхши. — Акбарали ака деган қариндошимиз бор эканлар. — Келдими? — Икки марта йўқладилар. Қаердалигингизни айтмадим. — Яхши қилибсан. — Тўлқин ака билан Султон акаларга ҳам айтмовдим. Тажрибахонадан сўраб билишибди. — Чакки қилибсан. Уларга айтиш керак эди. 16 Bir yig‘och masofa — o‘n ikki ming qarn (metr). Фалак (қисса). Тоҳир Малик www.ziyouz.com кутубхонаси 35 То уйга етгунларича гурунглашиб бордилар. Жамшид чойга қаради, овқатга уннади. Соат ўн бўлиши билан телевизорни ўчирди-да, шифохонадаги навбатчи врач каби қатъий қилиб: «Дада, энди ётишингиз керак», деди. Жаҳонгир кулиб қўйди-да, буйруққа бўйсиниб, хонасига кириб ётди. Ярим соатлардан сўнг Жамшид хонага аста мўралади. Отасининг кўзлари юмуқ, тинчгина ухлар эди. Жамшид аста эшикни ёпди. Меҳмонхонанинг чироғи ўчди. Жаҳонгир ўғлининг албатта текширишини билиб ўзини уйқуга солиб ётган эди. Уйдаги чироқлар ўчгач, ўрнидан туриб дераза ва эшик пардаларини ёпди. Кейин ёзув столига ўтирди-да, тажриба кундалигининг давомини ёза бошлади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling