Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
37 берарди. Уларнинг ортидан бир зумгина қараб қолган қизалоқлар яна ўйинларини бошладилар: Бойчечагим ҳиллолик, Ҳамён-ҳамён тиллолик, Бойчечагим бонаси, бонаси, Қулоғида донаси, донаси, Олай деса, вой ўлай, Югуриб чиқди онаси, онаси. Қамариддин қизалоқлар томон бир қараб олиб: — Ҳақ таолонинг қудратини қаранг, одамзотга шунча ташвиш билан бирга, кўзи қувонсин, деб ажойиб неъматларни ҳам берган-а, — деди. — Бу неъматларнинг одам билан иши йўқ, одам ўляптими, қоляптими, бари бир ёғилаверади. — Ҳа... бойчечакка етган етади, етмаган йўқ. Дала ёқасидаги йўлга чиқишгач, отга минишди. Ярим йиғоч йўлдан сўнг яна жаннатсифат қишлоққа киришди. Айланма кўчалардан тез ўтишди. Шамсибек бир эшик олдида жиловни тортиб, узангига оёқ тираб турди-да, бўй чўзиб девор оша ичкарига қаради. Пешайвонда эмаклаб юрган ўғлини, унга ҳай-ҳайлаб турган онасини кўрди-ю, кўнгли тинчиб, отдан тушди. Эшикни бир-икки тақиллатиб, жавоб кутмаёқ ичкарига кирди. Қамариддин уларнинг сўрашиб олишларини, аёлларнинг ичкари ҳовлига ўтишларини кутиб, бир зум ташқарида қолди. Шамсибекнинг дадаси юмуш билан Ўшга тушган экан. Икки кундан сўнг қайтди. Шамсибек шундан кейингина шаҳриёрнинг истаги билан Самарқандга кўчажагини айтди. Исмоилбек мошгурунч бўлиб қолган бир тутамгина соқолини силай туриб, аста хўрсинди. — Шаҳриёр шундай истак қилган эканлар, иложимиз қанча. — Ҳаммамиз бирга борсак-чи? — деди Шамсибек. Исмоилбек кулимсиради. — Шаҳриёрга сиз кераксиз! Биздан нима наф? — Ҳар нечук... —Йўқ, ўғлим, шунча ташвиш ҳам етиб ортяпти. Дарахтни қариганда кўчирсангиз тутмайди. Укангиз таҳсилни яримлатди. Ҳали замон орзу-ҳавас кўришимиз керак. — Укам Самарқандда таҳсил кўрса, деб эдим. — Самарқандга борди нимаю шу ерда таҳсил кўрди нима? Бари бир эмасми? Қайнатангиз энг катта мударрисларга ҳам дарс бера оладиганлардан. Мана сиз таҳсилларини олиб кам бўлмадингиз-ку? Мадраса тупроғини яламаёқ шаҳриёр назарига тушдингиз. Мадрасага борган Абдулваҳоб нима каромат кўрсатяпти. Кетганига беш-ўн йил бўляпти, чамамда. Одамлар таҳсилдан юз ўгириб дарвешликни хаёл қилибди, дейишяпти. Сиз уни кўрмадингизми? Шамсибек жавоб беришга тараддудланди. Отасига ёлғон гапира олмай, деди: — Одамлар айтишса балки... — Ноқобил бола бўлди. Фарзанднинг гарданидаги туз ҳақини унутиши волидайннинг шўри. — Дада, бувимдан сўрамадим, қўққисдан шу ерга кўчишингизнинг боисини билмоқчи эдим. — Қўққисдан кўчмадик. Ҳамма нарса Оллоҳнинг хоҳиши билан навбатма-навбат келади. Сиз кетгач, кози баримизни дабдурустдан шаккокка чиқариб қўйди. «Ўғлинг иблиснинг тилини билади, иблислар билан ирлашади», деб тинчимизни бузди. Бир томондан қайин отангизга ҳам тош отилди. У киши Андижондан паноҳ топдилар. Келиб излаб юрманг, деб биз бу ерга қўноқ бўлдик. Шаҳриёрнинг назарларига тушибсиз, иншооллоҳ энди пешонамиз ярақласа. — Иншооллоҳ, шундай бўлажак, — деди ота-бола суҳбатига жимгина қулоқ бериб ўтирган Қамариддин.— Ўғлингиз назаркарда йигит. Қайтар маҳалимиз аёлат подшоҳини бу гаплардан воқиф қилиб ўтурмиз. Шаҳриёрнинг марҳаматлари бошингиздаги қора булутларни ҳайдаб юборса ажаб эмас. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling