Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
40 Шербек заргар Хуршидбекни, албатта олиб келинг, деб тайинлаб, дастурхон тузаб туражагини айтган эди. Иссиқнинг кучи кесилгач, ака-ука йўлга тушдилар. Заргарнинг дастурхони атрофида Андижонга келиб турғун бўлиб қолган яна уч булоқбошилик бор эди. Ака-ука уларни яхши танишмас эди, шу боис суҳбатларига кўп аралашмадилар. Хуршидбек меҳмонларнинг хизматида бўлди. Палов сузиб келиниб, энди бир- икки ошам олинганида эшик тақиллади. Бир оздан кейин заргар оқ кигиз қалпоқни бостириб кийган бир кишини бошлаб келди. Бу Абдулваҳобнинг отаси эди. Шамсибек қорачироқнинг ёруғида уни дарров таний олмади. — Тоғдаги чорва билан овора эдим. Қайтсам, Шамсибек ўғлим келиб кетибдилар. Кишининг юзи иссиқ бўлар экан, истаб топиб келдим. Аммо, уста, шаҳарнинг киши билмас кўчасидан эшик олган экансиз. Оқшомдан бери излаб мадорим қуриб кетди. — Бойбува жойлашиб, гапларини айтиб бўлгунча Хуршидбек обдастада сув келтириб, Бойбуванинг қўлига қуйди. Бойбува ошга қўл узатар маҳали ўғлидан гап очди: — Абдулваҳобни кўргандирсиз? — Кўрдим, дуо деди. — Ўзи дурустми? Мадрасадами ё... Шамсибек овқат устида бундай гапнинг қўзғалишини истамагани учун унинг сўзини бўлди: — Қани, бойбува ошга қаранг. Заргар куёвининг сўзини қувватлади: — Аввал таом, баъд аз калом. Ош маҳтал бўлиб қолмасин. Олсинлар. Кеча узун, бафуржа гаплашаверасизлар. Шундан сўнг «олинг-олинг»дан бўлак сўз айтилмади. Дастурхондан товоқ олиниб, фотиҳа ўқилгач, қўлга сув берилди. Шамсибек чой қуйиб узатди. Бойбува яна ўғлини тилга олди. — У ҳозир шаҳар пойидаги хонақоҳдан паноҳ топган, — деди Шамсибек босиқ овозда. Бойбува гангиб қолди. У бу гапларни аввал ҳам одамлардан эшитган, лекин ишонмай, ҳеч кимга сўз бермай келаётган эди. Ҳақиқатнинг нотаниш одамлар орасида очилиши унинг миясига чақиндай урилди. — Нега? Хонақоҳда нима бор экан унга? Мадраса-чи? — Илмдан юз ўгирибди. — Сабаб? — Сабаби ёлғиз Ҳақ-таоллога маълум. — Уйга қайтишни ҳам ихтиёр қилмадими? — Йўқ. — Мударрислар нима дейишди? — Бойбува, мен бу ёғини суриштирмадим. — У қайси иблиснинг васвасасига учган... Суҳбатга меҳмонларнинг бири аралашди: — Тақсир, мунча куюнадилар, қаландарлик гуноҳ иш эмас-ку? Бойбува сўз қотган кишига жаҳл билан қаради: — Менинг ўғлим аҳли дониш даврасига лойиқ йигит. Бойбува шундай деб фотиҳага қўл очди. Мезбоннинг илтимосларига қарамай, «шу тонгдаёқ Самарқандга отланаман, бориб уни тўғри йўлга соламан», деб совуққина хайрлашганича чиқиб кетди. Қамариддин жума бозорининг индинига танлаган пурдил йигитлари билан қайтди. Ҳафта ўтмай беш арава билан ўн тўрт отлиқ Самарқанд сари йўл олди. Шербек заргар билан Хуршидбек уларни анча ергача кузатиб чиқдилар. Шербек заргар «Сиз туз ҳақини бажардингиз, илоҳи фалакнинг айланиши сиз истаганча бўлғай», деб дуо қилиб қолди. Бу кичик карвонга яна Ғанимурод билан унинг оиласи қўшилиши лозим эди. Кундузи йўл юриш аёлларни хийла қийнаб қўйди. Ҳамиша офтобнинг тиғида бўлиш отлиқларни ҳам лоҳас |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling