Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
41 қилди. Шу сабабли оқшом тушмай работга қўнишди. Аёллар таом тайёрлагунча Ғанимуродни хабарлайлик, деб Шамсибек билан Қамариддин қишлоққа кетишди. Ғанимурод қўнган қўрғон ҳувиллаб қолгандай эди. Ташқари ҳовлида ҳеч ким кўринмасди. Қамариддин эшикни иккинчи карра тақиллатганида ичкаридан мўйсафиднинг «Ҳозир!» деган овози эшитилди. Лекин ҳадеганда чиқавермади. Бир маҳал ичкаридан енгил шарпа эшитилди. Эшик очилди. Қамариддин ҳайратда қолди: Ғанимуроднинг завжаси енгил кўйлакда, сочлари ёйиқ ҳолда кўзларини чақчайтириб турарди. Қамариддин аёлдан кўзини олиб қочди. Аёл бирдан қичқириб юборди. Сўнг йиғламсираб орқага тисарилди. Кейин яна бир қичқириб, отилганча кўчага чиқди-да, югуриб кетди. Шамсибек ҳам, Қамариддин ҳам ҳеч нарса тушунмай бир-бирларига қараб қолишди.Дам ўтмай аёл кетган томондан унинг қаҳ-қаҳ уриб кулган овози келди. Шундан сўнг Шамсибек «аёллар бўлмасин», деган хижолат билан ҳовлига кирди. Ичкарига олиб борувчи эшик оғзида ҳассага суянган мўйсафидни кўриб югуриб борди-да, қўлтиғига кирди. Супага ўтиришди. Фотиҳадан сўнг мўйсафид бўйнини хам қилди. — Тинчликми? — деди Шамсибек. Мўйсафид бош қимирлатди. — Юрагим сезган эди, — деди Қамариддин. — Ножинслар бир иш қилишган кўринади. — Ҳа, — деди мўйсафид. — Аслида сизлар билан кетаверишса бўларкан. Мен бу одамларда имон бордир, улар ҳам мусулмон бандалар-ку, деб ўйлабман. Афсус... Аҳмадбойвачча йигитлари билан келиб шўримизни қуритди. Ғанимуродни Худо бир асради. Лекин ҳали ҳам ҳушини йиғиб ололмаяпти. Иссиғи баланд, алаҳсирайди. Тўполонда оёғим лат еганга ўхшайди, шунинг учун дарров чиқолмадим, айбситмайсизлар. — Арзга бормадингларми? — деб сўради Қамариддин. — Кимга? Азозил 24 қачон одамга раҳм қилиб эди? — Қани, почангизни ҳимаринг-чи. — Шамсибек шишиб қолган оёқнинг бўғинларини ушлаб кўрди. Тўпиқни ва тўпиқдан бир қарич юқори суякни ушлаганида мўйсафид ингради. — Этик билан тепишганга ўхшайди? — Билолмадим, тақсир, келиннинг остонасига йиқилганимни биламан. — А? Келиннинг остонасига, дедингизми? У ерга ҳам киришдими? Мўйсафид жим қолди. Кейин титроқ овозда деди: — ...Келиннинг аҳволини кўрдингизлар. Ўша кундан бери шундай: туз тотмайди, телба бўлиб қолган. — Астағфируллоҳ! Бундан бўлак шаҳкорлик 25 ҳам бўладими? Ўзганинг шаърий завжасини мажбурламоқ нима билан жазоланади? — Худо хоҳласа, Тангрининг ғазабига учрайдилар,— деди мўйсафид оғриқдан инграб. Лекин Қамариддин бу саволни Шамсибекка берган, ундан жавоб кутарди. — Тошбўрон қилинмоқлари даркор, — деди Шамсибек. Қамариддин тушундим, дегандай ўрнидан турди. — Работдагиларни олиб қайтаман. Келганимизни ҳеч ким билмай турсин. Қамариддин кетгач, Шамсибек яна мўйсафиднинг қўлтиғига кирди. Уй эгаси овоз бериб, бегона эркакнинг кираётганидан хотинларни огоҳ қилгач, ичкарига қадам қўйдилар. Шамсибекнинг гапи билан мўйсафид кампирига от ёғи ва қўй пўстагини олиб келишни буюрди. Кейин Ғанимурод ётган хонага киришди. Ғанимурод чалқанча тушиб ётар, кўзи маъносиз боқарди. Шамсибек аввал унинг томирини ушлади. Мижжасини қайтариб кўрди. Сўнг бошини эҳтиётлик билан пайпаслади. Ғанимурод ингради. — Бошига нима биландир қаттиқ уришибди, — деди Шамсибек. Кейин Ғанимуродни мук тушириб ётқизиб, суякларни ушлаб кўра бошлади. Белга келганда қўлини икки-уч бор юрғизди. 24 Shayton. 25 Yaramaslik, beadablik. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling