Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
38
— Шояд айтганингиз келса... 
Шамсибекнинг кетиши муҳокама талаб воқеа эмасди. Шунинг учун аёллар лабларини 
тишлаб, кўз ёши оқизиб, лекин овоз чиқармай сафарга тайёрланишди. Исмоилбек ҳар 
намоздан сўнг ўғлининг номини қайта-қайта тилга олиб Ҳақ таолодан шафиқона марҳаматини 
аямасликни сўради. 
Куёвининг қайтгани ва Самарқандга кўчиб кетажагини эшитган Шербек заргар Андижондан 
етиб келди. Қамариддин уларни шоширмас, унга сари Шамсибек хижолат чекарди. Ниҳоят, 
жума намозидан сўнг бир жонлиқ сўйиб, хайри-худойи қилишни, шанба бомдоддан сўнг, яъни 
тупроқ уйғонмай йўлга чиқишни режалашди. 
Eркаклар тунда бир оз мизғиб олишди. Аёллар ичкарида ивирсиб юриб, тиним билишмади. 
Уларнинг тун бўйи қилган меҳнатлари тонгда дастурхонда кўринди. Нонуштадан кейин яна бир 
карра қуръон тиловат қилингач, қўзғалишди. Шамсибек ичкари ҳовлига кирди. Аёллар унинг 
елкасига қўлларининг учини теккизиб, юзларига фотиҳа тортишди. Пиқиллаб йиғлашди. Энг 
охири Шамсибекнинг волидаси келди. Титроқ қўли билан ўғлига тандирда қизариб пишган нон 
узатди: 
— Тишлаб кетинг, болам, насибангиз... шу ерда қоляпти, илоҳи эсон-омон бағримга қайтиб 
келинг... 
Шамсибек нонни тишлаётганида кўзига ёш келди. Лаблари титради. Луқмани ютолмай 
қолди. Бир тишлам нон гўё тош каби томоғида туриб қолгандай бўлди. Лекин дарҳол ўзини 
босиб, хаёлини жойига йиғди-да, хайр-хўшлашиб, кутиб турган эркаклар қаторига чиқди. 
Исмоилбек, ўғли чиққач, теша билан остонани сал чўқилади-да, бир сиқим тупроқ олиб 
халтачага солди. 
— Юрагингизга мадад бўлади. Туморингизни йўқотсангиз ҳам, бундан ажралманг, — деб 
Шамсибекка узатди. 
Шамсибек уни кўзига суртиб чап тарафдаги ич чўнтагига солди. 
Икки арава ва икки отлиқ қишлоқни маъюс ташлаб чиқиб кетди. 
* * * 
Шербек заргар вилоят подшоҳининг хизматига ўтган экан. Шу боис, Андижон аҳли орасида 
бирмунча эътибор топибди. То саройга борилгунча бир қанча одам уларга эгилиб салом берди. 
Шамсибек қайнатасининг эътиборини шундан билди. 
Вилоят подшоҳига мирзо Улуғбек номасини топширишгач, Қамариддин полвонлар курашини 
кўрмоқни ихтиёр қилиб, Марғилонга тушиб кетди. У шаҳриёрнинг истаги билан пурдил 
йигитларни Самарқандга олиб кетиши лозим эди. 
Шамсибек эса мадраса томон йўл олди. У Ширмонбулоқда эканлигида отаси Андижонга 
хабар қилиб, кенжасини чақиртирмоқчи бўлганида «таҳсилидан узилмасин, қайтишда 
кўришамиз», деб унамаганди. Шамсибек бир қаватли пастак мадрасанинг дарвозасидан ичкари 
кириб, туриб қолди. Саҳнда ҳеч ким йўқ. Бирор овоз ҳам эшитилмайди. У бир фурсат 
тараддудланди-да, укасининг ҳужраси томон юрди. Ҳужра ҳам бўш эди. Нима қиларини билмай 
турганда ҳовлида чойнак-пиёла кўтарган йигит кўринди. У ҳужра олдида турган Шамсибекка 
яқинлашиб салом берди. 
— Агар хотирим фаромуш бўлмаса, сиз мулло Хуршидбекнинг акаларисиз? 
— Ҳа, шундай. Хуршидбекни йўқлаб келиб эдим. Ҳужраларида йўқлар. 
— Улар бу он дўстлари билан баҳс қурганлар. Юринг, мен узатиб қўяй. 
Йигит шундай деб Шамсибекни қаршидаги ҳужралардан бирига бошлади. Муллаваччалар 
меҳмонни кўриб, дарҳол ўринларидан туришга чоғландилар. Шамсибек укаси билан қучоқ очиб 
кўришди. Бошқалар билан ҳам алоҳида-алоҳида сўрашгач, унга тўрдан жой бердилар. Юзга 
фотиҳа тортилди. Шамсибек ўтирганлар билан укасини аввал йўқлаб келганда танишган
суҳбат қурган эди. 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling