Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
39
— Мен кириб суҳбатларингизга халал бердим шекилли? — деди у давранинг жимиб 
қолганини кўриб. 
Асти ундай эмас, — деди муллаваччалардан бири.— Биз шунчаки баҳсга берилган 
эканмиз. 
— Баҳслари сир бўлмаса, давом этса, мен хижолатликдан қутулар эдим. 
— Сир эмас. Ундан воқиф бўлишингиз биз учун айни муддао. 
Шамсибекка сопол пиёлада чой узатдилар. 
— Мулла Самад, сиз фикр айтмоқни ихтиёр қилиб эдингизми? — деди чой узатаётган йигит. 
Афтидан у ҳужра эгаси, даврабоши эди. 
— Мен мулла Тўрабекнинг «Дунё ғам-алам билан бошланиб, ғам-алам билан ўтур ва тугаши 
ҳам шудур», деган фикрларини қувватлаш ниятида эдим. Бу ҳақиқатга яқин ҳикмат. 
— Ғалат! Ғалат! Ундай эмас. — Эшикка яқин ўтирган йигит дўриллаган овози билан унинг 
гапини узди.— Дунё мўъжиза билан бошланиб, тугаши ҳам бир мўъжиза билан бўлур. Шундай 
эмасми, тақсир? 
Шамсибек пиёлани дастурхонга қўйиб, ўйланиб қолди. Кейин савол берган йигитга қаради. 
— Сиз ҳақсиз, мулла. Оллоҳ таолонинг етук ҳикмат ва тўлиқ қудрати билан Одам 
алайҳиссаломни яратгани ҳам, унинг фарзандларидан баъзиларини расул қилиб, ҳақ йўлга 
даъват этсинлар учун халқ орасига юборгани ҳам бир мўъжиза. Бу осмон бир тарзда 
айланавермайди. Бандага гоҳ шодлик, гоҳ ғам беради. Дунёдан ғам-алам билан ўтиш ҳар 
кимсанинг ўзигагина боғлиқ. Муҳаммад алайҳиссалом айтибдилар: «Оллоҳ марҳаматини аямай 
сенга яхшилик қилган экан, сен ҳам кишиларга яхшилик қил». Алалхусус, ҳамонки дунёда 
бирон киши боқий қолмас экан, ундан фақат яхшилик ёдгор бўлгани дуруст. Яхшилик мавжуд 
экан, ғам-алам унут бўлур. 
— Кўп маъқул гап айтдингиз, тақсир, — деди ҳужра эгаси, — ҳожатмандларга инсоф ва 
адолат эшиклари очиқ бўлса, ғам-аламдан холис бўлғаймиз. 
— Аммо «Бахтиёрлик ичра сен бахтсизликка учрашдан қўрққин», дейилмиш ҳикматни 
унутмоқлигимиз буткул ножўя, — деди Тўрабек исмли муллавачча. 
Шамсибек кулимсираб қўйди. Кейин ҳужра эгасига қараб деди: 
— Мулла, мени баҳсдан огоҳ қилиб, бағоят хурсанд этдингиз. Мен акбод пайвандим
22
нинг 
шундай субҳи содиқдек пок дўстлари борлигидан беҳад мамнунман. Энди, маъзур кўрасиз. 
Хуршидбек билан мажлисни тарк этсак, Худо хоҳласа, бундай суҳбатларда яна кўп бўламиз. 
Барчалари ҳурмат юзасидан туриб, уларни кузатиб қўйдилар. Ака-ука қуёшнинг тиғида 
кўчада юрмаслик учун ҳужрага киришди. Хуршидбек акасидан саккиз ёш кичик. Улар 
орасидаги уч фарзанд турмаган эди. Уч фарзанд доғидан сўнг дунёга келгани учун Хуршидбек 
анчайин эрка ўсганди. Шамсибек мактабдан сўнг таҳсилни бўлғуси қайнатасидан олган эди. 
Унинг мутолаага иштиёқи баланд эди. Аммо Хуршидбек акасининг акси бўлиб чиқди. Шундай 
бўлса-да, отаси уни мадрасага берди. 
Ака-ука ўтган-кетганлардан гаплашиб ўтирдилар. Шундан сўнг Шамсибек укасидан сўради: 
— Ихтиёр қилсанг, шаҳристонга олиб кетай. Зукко ва доно мударрислардан сабоқ олсанг, 
нур — аланнур
23
бўлурмикин? 
— Ҳожат бормикин? Илмга чанқоқлигим сизникича бўлганида бошқа гап эди. Мен сиз каби 
ўзимни илмга бахшида қилолмайман. Шунга мажбур бўлган тақдиримда ҳам бирор маъно 
чиқишига кўзим етмайди. 
— У ҳолда мадрасада таҳсил кўришингдан қандай наф бор? 
— Бу дадамнинг истаклари. Фарзанд эрки волиднинг қўлида экан, мен бу истакни бажо 
келтиришга мажбурман. 
22
Jigargo‘sha. 
23
Nur a’lo nur. 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling