Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
ИЖРО ЭТИЛГАН ҲУКМ
(Кундаликнинг тўртинчи саҳифаси) Андижонга оқшом қўна бошлаган маҳалда кириб бордилар. Тунни карвонсаройда ўтказиб, вилоят подшоҳининг ҳузурига қайтишда кирамиз, деган қарор билан, тонгда Булоқбошини қоралаб, отларга қамчи босдилар. Адирга етишганда Қамариддин жиловни тортди. — Ҳеч нарса ўзгармабди, — деди у атрофга назар ташлаб. — Бу ерларга илгари ҳам назарингиз тушиб эдими? — деди Шамсибек унинг ёнида тўхтаб. — Тавбалари қабул бўлгур падари бузрукворим шу ерда шаҳид бўлганлар. — Қайси муҳорабада шаҳид бўлиб эдилар? — Саккиз юз ўн еттинчи йилнинг муҳаррамаси эди. Биз у дамлар норасида эдик. Падари бузрукворим мени ўзлари билан олиб юрардилар. Шаҳриёр мирзо Амирак Аҳмад устига қўшин тортган эдилар. Ахси қалъасининг муҳосара қилинганини ўзим кўрдим. Ахси менинг назарим тушган қалъалар ичида энг улуғи эди. «Қалъа мезаналаридан фалак бошоқлар 17 ини термоқ мумкин, ундан арши аъзам эли 18 нинг ғулғуласи эшитилур», деган калималарни кўп тинглаганман. Ғалабаёр лашкар қалъани эгаллагач, онҳазрат раиятга тинчлик майдони ва омонлик маконидан ўрин бериб, Андижон сари йўл олди. Мирзо Амирак Аҳмад давлатпаноҳнинг қаҳридан қўрқиб, тоғлардан макон топган эди. Шаҳриёр амир Мусако ихтиёри билан амир Муҳаммад Тобонларни аёлат 19 ни идора этмоққа тайинлаб, Самарқандга қайтдилар. Амир Мусако ихтиёри билан падари бузрукворим унинг хизматида қолди. Ой ораламай мирзо Амирак Аҳмад Андижонга юриш қилди. Амирлар раиятга озор бермаслик қасдида шаҳардан ташқарига чиқдилар. Падари бузрукворим муҳораба майдонидан омон қайтмади. Мирзо Амирак Аҳмад амирларни ҳам қатлға етказибди. Аммо амир Рустам Андижонни мирзога бермай, бизни ҳам омон сақлаб қолган эди. — Бундан менинг ҳам хабарим бор. Шаҳидларни дафн этмоққа қабристон торлик қилди, дердилар. Биз бу фожианинг фаҳмига кўпам етмас эдик. Мурдадан қўрқар эдик. Қамариддин отни ниқтади. — Падари бузрукворимнинг жасадларини менга кўрсатишган. Бошларидан қилич еган эканлар. Минг қатла шукрким, султонимиз бесабаб қилич суғурмайдилар. Падари бузрукворим «Мирзода соҳибқироннинг жангарилиқ расми кўринмайди», деб айтардилар. Қамариддин энди Улуғбекнинг юришлари ва ҳимматлари ҳақида гапириб борар эди. Улар жиловни бўш қўйишган, отлар бу йўлдан кўп юриб ўрганиб қолгандек, адирдан ошиб ўтардилар. Узоқдан дарахтларга бурканган қишлоқ кўрингач, Шамсибек ҳамроҳининг сўзини бўлди: 17 Yulduzlar. 18 Farishtalar. 19 Viloyat. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling