Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
42
— Бели лат ебдими? — деди мўйсафид хавотир билан. 
— Ҳа, бир оз, — деди Шамсибек, лекин белининг синганини айтмади. Бу орада кампир ёғ 
билан пўстакни остонага қўйиб кетди. Шамсибек мўйсафидни ётқизиб, оёғини обдан силади-
да, тахтакачлаб, пўстакка ўраб қўйди. 
— Энди камроқ юра туринг. Пешинда офтобга солиб, кун тиғга келганда кўчанинг қизиган 
тупроғига ботириб ўтирасиз. Шу тупроқ бутун заҳрни тортиб, суякни қизитиб, оёғингизни 
йигитларникидай қилиб қўяди, — деди Шамсибек ҳазил билан. — Ёзда, айб бўлади демай, 
яланг оёқ юраверинг. Бод деган нарса яқинлашмайди. 
— Илоҳи кам бўлманг, тақсир. Устозингиз барака топсин. Ғанижонга ҳам дори-дармон 
қиласизми? 
— Ҳа, албатта, Ғанижон муолажага муҳтож. — Шамсибек ташқи ҳовлига чиқиб супага 
ўтирди. Кўз олдига тўй кечаси, гулхан, ёр-ёр айтиб хурсандчилик қилган яғриндор йигитлар 
келди. Никоҳ пайтида Ғанимуроднинг иккинчи сўроқдаёқ «розиман», деб юборганини эслаб
кулимсиради. Анчагача кўчага кўз тикди. Ниҳоят, арава кўрингач, ўрнидан туриб пешвоз 
чиқди. Аёлларнинг бари аравада, Қамариддин билан яна икки отлиқ орқароқда келарди. Бўлак 
йигитлар қишлоқ пойида қолишибди. 
Қамариддин шу пайтгача хуржунида сақлаган сипоҳлар кийимини эгнига илган, шаҳриёр 
совғаси бўлмиш кумуш камарни боғлаб, қилич осган эди. Кўринишдан гўё жангга шайланганди. 
Шамсибек аёлларни ичкарига узатгач, никоҳда вакил ота бўлган қўшнини чақиртирди. Қўшни 
Ғанимуроднинг қишлоқдаги дўстларини хабарлашга кетди. 
Шамсибек йигитларни Ғанимурод ётган уйга бошлади. 
— Полвоннинг жароҳати оғирми? — деди Қамариддин уйга кираётиб. 
— Хасталикка бундай ташхис қўйган ҳакимлар муолажани бенаф деб келганлар. 
Жароҳатнинг олди олинмаган. Вақтида муолажа бошланганида балки... 
— Табобат ожизлик қиладими? 
— Мушкул иш. Заиф одам аллақачон омонатини топширган бўларди. Ҳозирча умидни 
синдирмайлик. Худо хоҳласа, тузалиб кетар, — Шамсибек шундай деб енгларини шимарди. 
Унинг сўзи билан икки йигит полвоннинг оёқларини, Қамариддин эса елкасини босиб турди. 
Шамсибек Ғанимуроднинг курагидан бошлаб, умуртқа бўйлаб аста силаб тушди-да, белга 
келганда ҳаракатни секинлатди. Ниҳоятда эҳтиёткорлик билан силай туриб, бир зўр берди. 
«Қирс» этган товуш эшитилди. Полвон қаттиқ бақириб юборди-ю, дарров тинчиди. 
Пешанасидан совуқ тер чиқди. 
Шамсибек муолажани тугатгунга қадар қишлоқ йигитлари йиғилишди. Уларга қишлоқ 
пойида қолган полвонлар ҳам қўшилгач, Аҳмадбойваччанинг қўрғони томон юрдилар. 
Қўрғон атрофида ўн чоғли йигитни қолдириб, дарвозани қоқишди. Дарвозани очган 
хизматчи отлиқ сипоҳ ва тоза тўн кийган йигитларни кўриб, тезда орқасига қайтди-да, 
бойваччани чақирди. Аҳмадбойвачча машъала ёруғида Қамариддин билан Шамсибекни дарров 
таниди. Шаҳриёрнинг муҳри босилган ёрлиқ билан юрувчи бу зотларни кўриб, юраги бир 
нарсани сезди.Орқага чекинишни хаёл қилди-ю, лекин сир бой бермай, таъзим билан ичкарига 
таклиф қилди. Дарҳол шийпонга жой тўшалди. Қўй сўйишга фармон берилди. 
— Ҳожати йўқ, — деди Қамариддин ҳовли ўртасида туриб фармойишлар бераётган 
бойваччага. — Бизнинг фурсатимиз кам. Қани, мундароқ келинг. Сўрайдурган гапимиз бор. 
— Бош устига, тақсир. 
— Ғаниполвонникига кимлар билан бордингиз? 
— Қачон, тақсир? 
— Тулкилик қилманг-да, номларини айтинг. 
Аҳмадбойвачча унинг қаҳрли қарашидан чўчиб, озгина тараддудландию кейин бир қанча 
одамнинг исмини айтди. Бу орада ташқарида қолган йигитлар икки кишини шийпон олдига 
келтиришди. 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling