Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
50
гарчи у мен учун азиз бўлмаса-да, икки марта йўқотдим. Бойбува бугун бизни яна қайта 
топиштирмоқчи... Йўқ, ҳаёт сайд ортидан қувишга нисбатан анча мушкулроқ...» 
— Мулла Шамсибек, келишимизнинг боиси сизга аён бўлса эҳтимол. Сиз ҳам ўғлим қатори 
ўғлимсиз. Оппоқ соқолим билан айтган сўзларимни назарга олурсиз. — Бойбува муддаога 
ўтаётгани учун Шамсибек хаёллари оғушидан қутулиб унинг гапларини тинглашга тутинди: — 
Мирзо Улуғбек Кўрагон ҳукмдорлиги кунларида Мовароуннаҳр ва Туркистон мамлакатининг 
раияти зулм зулматидан адлу эҳсоннинг оби-ҳаёт чашмасига етишди. Ва барча халойиқ 
омонлиқ бўстони ҳам фароғат чаманида ором олди. Бу Худога ҳам, бандасига ҳам маълум ва 
манзур. Ақли ноқис дўстингиз бу марҳаматни кўзга тўтиё қилмоқ ўрнига гумроҳлик йўлини 
аъло топган экан, мени ризо қилмай, Худонинг ғазабига учради. Ўтган гуноҳлари учун узр 
сўраса, ёлғиз Тангрию давлатпаноҳини истаги билан яна илм олмоққа етишурмикин... 
Бойбува жим қолди. Шамсибек ҳам, жавобга шошилмади. Дам ўтмай бойбува яна гапира 
бошлади. У энди анчайин мунгли оҳангда сўз айтарди: 
— Умрим афсонаси охирлаб қолди. Ажал шамоли умидим сомонини ҳам, умр донасини ҳам 
совуряпти. Кўзим очиқлигида орзу-ҳавасим ушалса деган ёлғиз умид билан яшаяпман. 
Яхшилик ерда қолмайди, ўғлим. Бизга кўрсатган лутфу-карамингиз, Худо хоҳласа, ўн чандон 
бўлиб ўзингизга қайтади. 
— Бойбува, муддаони англамай турибман. 
— Муддао шулки, — Абдулваҳоб сўз бошлаб отасига қаради. У кўзи билан «гапиравер», 
деган ишорани қилгач, давом этди: — Шаҳриёр олдида ўзим узрхоҳлик қила олмайман. 
Орамизда воситачи бўлинг... Мен фарзанднинг бурчи — отанинг ҳиммат ва равишига яхши 
мутоибат қилиш эканлигини англадим. Буни амалга оширмоққа ёлғиз сиз кўмак бера оласиз. 
— Мадрасага қайтиш ихтиёрингизни фурсат топиб олампаноҳга етказаман. Аммо илм 
олмоқликка фақатгина истакнинг ўзи кифоя қилмас. Сиз бу ҳақда мулоҳаза қилиб 
кўрдингизми? 
— Ўғлим, ҳақ сўзни айтдингиз. Лекин мадраса эшигидан ҳар вақт зукко ва алломалар 
чиқавермайди-ку? Абдулваҳоб хатми кутуб қилса бўлгани. Алломаликка даъвоимиз йўқ. 
— Узрларини шаҳриёрга етказаман. Бироқ, Абдулваҳобнинг мадрасага қайтиши хусусида 
бир сўз дея олишга ожизман. Шу топдаги ваъда даштда овланмаган оҳуни сизларга бағишлаш 
бўлиб қолади. 
— Албатта, албатта. — Бойбува ёнидан халтача чиқариб Шамсибекка узатди. — Ўғлим, бу 
тангаларни олиб қўйинг. 
— Нимага? 
— Абдулваҳобнинг каму кўстидан хабардор бўлиб турасиз. Уни сизга инониб ташлаб 
кетаман. 
— Бойбува, Абдулваҳоб сағир эмаски, мен унинг каму кўстидан бохабар бўлиб турсам. Ўзига 
қолдираверинг. Камхаржликда қийналса, у ҳолда хабардор бўлиш ўринли. 
Бойбува халтани яна қўйнига солди. 
— Мен эртага бомдоддан сўнг Булоқбошига жўнайман. Кузнинг нафаси келиб қолди. Иш 
бошида турмоғим лозим. Сизга ишониб кетяпман. 
Нонушта баҳонасида айтилмоқчи бўлган гаплар тугаб, ортиқча ўтиришга ҳожат қолмаган 
эди. Бойбува фотиҳага қўл очди. 
Шамсибек уйга қайтгач, Маҳфуза Абдулваҳобларнинг муддаосини сўради. Воқеани билгач, 
«Шундай қилмасангиз бўларди», деди. 
— Эски гиналарни унутмаслик гуноҳ, — деди Шамсибек Абдулваҳобнинг совчи қўйганига 
шама қилиб. 
— Менинг гина-кудуратим йўқ. Қишлоқнинг каттаю кичиги уларнинг яхшилигини эсламайди. 
Диллари тоза эмас-да, буни ўзингиз ҳам биласиз-ку? 
— Бу гапларга ҳожат йўқ. У айбига иқрор. 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling