Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
53 — Қулоғим сенда. — Байтул-ҳикма Сизнинг улуғ марҳаматингиз туфайлидур. Шу боис унга бўлак юртлардан алломалар жалб қилинмаса. — Нечун? — Сизнинг марҳамат нурингиздан баҳраманд бўлаётган Мовароуннаҳр алломалари ҳам етурмикин, деган хаёлдамиз. — Хаёлинг чакки! Байтул-ҳикма Ҳақ-таолонинг истак ва хоҳиши билан бўлур, алалхусус, унга курраи арзнинг иқтидорли алломалари таклиф қилинур. Байтул-ҳикма хусусида бўлак фикр айтувчилар чиқмади. Мирзонинг ишораси билан базм бошланди. Мирам Чалабий, «Бу базм қарор топган Байтул-ҳикма шарафига», деб тушунтирди. Шамсибек бу кеч шаҳриёр суҳбатида бўлолмаслигини сезди. Eртаси куни ҳам, икки кундан сўнг ҳам мирзо ҳузурига кириш шарафига муяссар бўлолмади. Бир ҳафтадан кейин меъмор дорулшафақа иморатининг тарҳи тайёр бўлганини маълум қилгач, олампаноҳ даргоҳига юзлана олди. Бир ошъёнлиқ бино қуриш фикрини шаҳриёр маъқуллади. У атрофга мевали дарахтлар экишни таъкидлагач, меъморга деди: — Янги ҳаммом учун нобоп жой танланибди. — У ер кўпчиликка маъқул бўлиб эди. — Маъқул эмас. Тўрт кўчанинг боши беркилиб қолади. Шаҳристонда боши берк кўчаларнинг мавжудлиги меъморнинг ноқобиллиги оқибатидир. Шуни инобатга ол. Улуғбек қайтишга рухсат берди. Шундан сўнг Шамсибек Абдулваҳобнинг узрини айтишга журъат қилди. — Воситачи бўлмоғингга сабаб недур? — деди Улуғбек унинг сўзларини тинглаб бўлиб. — Сабаби ўзингизга маълум: сабоқдошмиз, бир қишлоқданмиз. — Шугинами? — Ҳа, шугина холос. — Иқтидорига кафилмисан? — Ожизман, шаҳриёрим. — Балли. Шундайлиги менга ҳам маълум эди. У мадрасани тоат-ибодат учун эмас, ақли ноқислиги учун тарк этган. Дори дардга сабаб экан, шифога қандай умид бўлиши мумкин? — ... — Фақатгина сабоқдош бўлгани учун илм аркига етаклаб киришга интилмоқ масжидга эшак олиб кирмоқ билан баробардур. Шуни билки, бўлак сабаби билан эмас, балки ақли ноқислиги учун илм даргоҳидан қайтиб, унга тош отганлар тубан ва жоҳилдурлар. Яна билки, кимки жоҳилга кўмак берса, Оллоҳ унинг устидан шул жоҳилни ҳукмрон қилиб қўюр. Сабоқдошинг жарималари саҳифасига авф рақамини тортмоққа нолойиқ. Бундан сўнг фикрингни бу қадар бемаъни ишлар билан банд этма. Шамсибек узр айта-айта, чиқди. Eртаси куни расадхона йўлидаги ерга дорулшафақа биносини қуриш ҳаракати бошланди. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling