Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
61 — Фикрингда жон бор. Бу кунлар уммонда тўфон кўтарилиши, бўрон бўлиши, қаттиқ шамол эсиши, сел келишини кўпдан айтадилар. Ажаб эмас, табобат ҳам ўзгариш сезса. Ҳамалнинг ўн бири хусуф куни бўлади. Аммо бу дамда сен тоат-ибодатда бўлишинг зарур-ку?! — Раият учун менинг тоат-ибодатимдан кўра табобатдаги ишим кўпроқ наф берармикин? Қолаберса, курраи арз айланади, дедингиз. У ҳолда Ойнинг ёришмоғи менинг ибодатимга муҳтож эмас. Улуғбек йигитнинг жавобини эшитиб, жилмайди. ИШОНЧ Жаҳонгир дафтарни ёпиб ўрнидан турди. Деразани очиб юборди. Салқин тоғ ҳавоси ичкарига уфуриб кирди. Тун яримлаган. Оромгоҳда сокинлик ҳукмрон. Унинг уйқуси ўчган, ётгани билан бари бир кўзи илинмас эди. Шунинг учун «Қоровул ота билан бир отамлашай», деб чойнакни кўтарди-да, ташқарига чиқди. Елвизак туриб эшикни тарақлатиб ёпди. Пешайвон панжарасига суянганича сигарет тутатаётган киши шу томонга қаради. Жаҳонгир гелиобиология соҳасида ишловчи бу олимни танир, унинг астрономия билан медитсинани чоғиштирган ҳолда олиб бораётган илмий тадқиқотларидан хабардор эди. — Аҳмад Зокирович, ҳали ҳам ухламабсизда, — деди Жаҳонгир унга яқинлашиб. — Ё осмондаги ўзгаришларни кузатяпсизми? — Йўқ, осмон ҳозир тинч. Уйқум қочди. Ўзлари чойнак кўтариб қолибдилар? — Қоровул ота билан бир отамлашай, юринг сиз ҳам. — Мен яқингинада чой дамлаб суҳбатдошга хумор бўлиб турувдим. Бу ёққа марҳамат қила қолинг. — Гелиобиология оламшумул кашфиёт бўсағасида турганга ўхшайди, — деди Жаҳонгир ичкари киргач. — Нимага ундай деяпсиз? — Олим тунни бедор ўтказдими, демак, бир гап бор. — Йўқ, бедорликнинг сабаби бошқа. Оқшомда сой бўйида бир киши билан баҳслашиб қолдим. Медитсинага оид китобларни ўқиб ўзида ўн икки хил касаллик борлигини «кашф» қилибди. Ўзини билағон қилиб кўрсатиб врачларни айбламоқчи бўлди. Нима эмиш, врачлар унинг ўн учинчи касаллигига диагноз қўйиша олишмаётганмиш. — Одамлар ҳам қизиқ, — деди Жаҳонгир кулимсираб, — касаллик сал чўзилса ё оғирлашса врачни айбдор қила бошлашади. — Қарс икки қўлдан чиқади. Қани, Жаҳонгир Алиевич, марҳамат қилсинлар, — мезбон шундай деб чой узатди-да, ширинлик ва нон бурдалари устига ёпилган оқ сочиқни олиб, гапини давом эттирди. — Медитсинанинг бу қадар тез тараққиёти муҳим муаммоларни кўндаланг қилиб қўйяпти. Врачларнинг иши тобора оғирлашиб, масъулиятлари ортяпти. Кўпчилик медитсинага ишониб, касаллик билан юзма-юз курашиб, енгиб чиқиш қудратидан маҳрум бўлиб бораётганини англамаяпти. Айниқса, оқшомги суҳбатдошимга ўхшаган «билимдон»ларнинг кўпайиши хавфли. — Касалнинг хили ҳам мингдан ошгандир? — Ўн минг деяверинг. — Шунга яраша медитсина техникаси тараққий этяпти-ку? — Ҳамма оғирлик шунда-да! Илгарилари врач беморнинг қон босимини ўлчаб, юрак уришини тинглаб, тахминан бўлса ҳам диагноз қўйиб, дарҳол даволашни бошларди. Энди аҳвол бутунлай ўзгарди. Аввал врачнинг ўзи хастани турли йўсинда текшириб кўради. Сўнг маслаҳат учун бошқа соҳадаги ҳамкасбларига юборади. Улар ҳам беморни турли мақомга солишиб, обдан текширишади. Асосий врачнинг хонасига касаллик тўғрисидаги ахборотлар оқиб кираверади-ю, диагноз баъзан ҳафталаб ноаниқ бўлиб қолаверади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling