Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
63 Соат 12.00. Тажрибанинг еттинчи босқичи бошланди. Профессор ўзини яхши ҳис қиляпти. Фанлар академиясидан тажриба хулосалари ҳақида маълумот сўрашди. Профессор ҳозир ҳеч қандай маълумот беролмаслигини айтди. Соат 17.40. Бошқарув мурватларининг юқорисидаги қизил чироқлар бирин-кетин ёна бошлади. Бу тажрибанинг тугаганидан далолат. Хонага профессорни табриклагани ҳамма тўпланди. Лекин у «Кейин, кейин», деб чиқиб кетди. Тўрт кундан сўнг тажриба хулосаларининг таҳлили бошланади». ҚОТИЛЛИК (Кундаликнинг сўнгги саҳифаси) Улуғбекнинг фармонидан сўнг Маҳфуза беш-олти чоғли қизларни қанотига олди. Фалакнинг харидорлари кўпайиб, нархи ошиб кетди. Фалак савдоси шаҳриёрнинг фармони билан бўлаётгани ва чиройли гиламдан қолишмаслиги сабабли, кимдир давлатпаноҳнинг кўзига яхши кўринмоқ, кимдир баҳонада уйини безатмоқ, яна кимдир қизининг сепига қўшмоқ учун бир эмас, бир нечталаб сотиб оларди. Шаҳриёр хаёл қилганича фалакнинг барча уйлардан жой олишига имкон йўқ эди. У аҳли манолдан ортмай қолди. Дастлаб шов-шув кўтариб «Бу фалакнинг тасвири экан», деганлари унутилиб, уни оддийгина «Фалак», деб атайдиган бўлдилар. Фалак талаш бўлган бозор кунларининг бирида Шамсибекнинг йўлини Абдулваҳоб тўсди. Салом-аликсиз кўз уриштирдилар. — Мен пиримнинг истаклари билан Бухорои шарифга кетяпман, — деди Абдулваҳоб. — Сиз уйингизга кетсангиз бўларди. — Бу гапни мен сизга айтмоқчи эдим. — Мен волидайннинг ризолиги билан келганман. — Волидайн ризо демоқлик, Худо ризо деган гап эмас. Шариатга шак келтириб, ножинслар этагини тутяпсиз. Завжангиз ҳам инсу жинслар васвасасига тушибди. Бу йўлдан қайтмасангиз Оллоҳ-таоло қаҳрига дуч келасиз. Хусуф куни Ҳақ-таолога ёлбориб, гуноҳингизни сўрангу уйингизга қайтинг... Абдулваҳоб шундай деб нари кетди. Шамсибекнинг кўнглига ғашлик тушди. Йўқ, у Абдулваҳобнинг васвасасидан чўчимади. Ҳамқишлоғига ачинди. Eртадан кейин хусуф куни — ой тўла тутилади. Шамсибек устодлари қилолмаган ишни шу тун синаб кўрмоқчи. Абдулваҳоб эса тоат-ибодатга ундаяпти. Унга тушунтириб бўлармиди? Дарвоқе, тушунтириш шартми? ...Қош қорайди. Шамсибек Ғанимурод билан ташқи ҳовлида, Маҳфуза эса ичкарида кичкинтойини ўйнатиш билан банд эди. Шамсибек дам-бадам осмонга қарайди. Тўлин ой ҳовли устига кўтарилди. Енгил шабада эсди. Осмонга катта нурли чегара чизган ойнинг мағриб томони қизарди. Шамсибек шунда гулхан ёқиб малҳам тайёрлашга киришди. Ойнинг ярми қизарганида тарақ- туруқ овозлари эшитила бошланди. Кўп ўтмай, Ойнинг бутун сатҳи қонга бўялгандай бўлди. Осмон одамнинг ваҳмини келтирадиган даражада қон тусига бўялди. Бу дамга келиб азон, дод- вой, нола, Қуръон оятлари, тарақлаган қозон-челак овозлари бир-бирига қоришиб кетганди. Самарқанд аҳли жам бўлиб дунёни қиёмат-қойимдан сақлаб қолиш ҳаракатига тушган эди. Ой хийла вақт тусини ўзгартирмади. Шовқин-сурон авжига чиқди. Бу даврда малҳамни тайёрлаган Шамсибек Ғанимурод ётган сўрини гулхан ўтига яқинроқ суриб муолажани бошлади. Маҳфуза эшик тирқишидан қўрқибгина мўралар, Шамсибек унинг титроқ овозда пичирлаб ўқиётган дуоларини эшитарди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling