Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
62
— Врач ўз билими, маҳоратига нисбатан кўпроқ техникага ишониб қолган, денг? 
— Афсуски, шундай. Натижада беморнинг врачга бўлган ишончи ҳам йўқолиши мумкин. 
— Даволашдаги энг муҳим дори йўқолар экан. 
— Ҳа-да! Бемор врачга ишонмаса, даводан умид қилиш қийин. Ундан ташқари ишончсизлик 
тез тарқаладиган юқумли касал. Сой бўйидаги суҳбатдошимга ҳам шу касал илашган. Эски 
табибларни қўмсаб, таърифлаб ўтирибди. 
— Халқдан чиққан табибларни буткул инкор этиб, менимча нотўғри иш қиляпсизлар. 
Уларнинг аксариятидан ўрганиш мумкин эди. Онамнинг айтишларича, олти ойлигимда 
ҳаётимни бир табиб аёл сақлаб қолган экан. 
— Жаҳонгир Алиевич, сиз — йигирманчи асрнинг профессоридан шундай гап чиқишини 
кутмаган эдим. 
— Йўқ, бу олди-қочди гап эмас, ишонаверинг. Айтишларича, икки кун онамни эмолмай сўлиб 
қолган эканман. Врачлар юқумли касал дейишибди. Шунда дадам бир кишининг гапига кириб, 
мени далада турадиган бир аёл табибникига олиб борибдилар. Табиб пиёз ўтоқ қилаётган 
экан. Воқеани дадамдан эшитиб, «Қани, оғзини очинг-чи», дебдию ўша заҳоти бармоғини 
тиқиб, томоғимдан олма пўчоғини олиб берибди. Бутун касаллигимга шу пўчоқ сабаб экан. 
Табиблар ҳақида бундай ибратли ҳикоялар кўп. Ҳатто азайимхонлардан ҳам... 
— Ўрганиш мумкин. Лекин уларнинг усули биз эришган ютуқларга муносиб эмас. Анча 
орқада. ЭҲМларнинг медитсинада тутган ўрни қадимги усулларни ўрганишга эҳтиёж 
қолдирмайди. Гелиобиологиянинг тарихини қадимда осмондаги ўзгаришларга қараб касаллик 
тарқалишини башорат қиладиган мунажжимлар билан боғлашади. Лекин бу фанга ана ўшалар 
асос солган дейишимиз, уларнинг усулини қўллашимиз нотўғри-да. Бугунги гелиобиология 
аниқ далилларга суянади. 
Жаҳонгирнинг кўз олдига тажриба якунлари келди. Гелиобиологнинг сўзлари Шамсибек 
бошламоқчи бўлган даволаш усулини ёдига солди. «Демак, Шамсибекнинг усули шунчаки эмас, 
ҳам мантиқан, ҳам илмий асосланган фараз. Тажриба тугагач, унинг натижасини 
гелиобиологларга ҳам маълум қилиш керакка ўхшайди...» Жаҳонгир шуларни хаёлидан 
ўтказиб, суҳбатдошининг сўзини бўлди: 
— Аҳмад Зокирович, мен бу борада сиз билан баҳслаша олмайман. Қани, чойдан қуйинг, — 
деди у пиёлани узатиб. — Лекин менимча, ЭҲМ врач билан бемор ўртасида қора тиканак 
бўлмай, уларнинг қаторида туриши керак. Чунки энг юксак техника ҳам фақат врачнинг 
таҳлиллаш идрокини тўлдиради, унга ёрдам беради. Асрлар ўтавергани билан беморлар 
врачдан маслаҳатгина эмас, тасалли кутиш хислатларини йўқотмайдилар. 
— Бу гапингиз ўринли. Ҳатто ўзим ҳам баъзан тасаллига муҳтож бўламан. 
— Чой учун ҳам, суҳбат учун ҳам ташаккур. Энди бир оз дам олайлик, — деди Жаҳонгир 
ўрнидан туриб. — Агар истасангиз, қимизхўрликка олиб боришим мумкин. 
— Қаерга? 
— Бу сир. 
— Ўразбой чўпонникига эмасми? 
— Оббо, фақат мен биламан деб, керилиб юрсам-а? 
— Биз қуёшдаги ўзгаришларга қараб билиб оламиз-да. 
Ҳазил-мутойиба тугагач, Жаҳонгир ўз хонасига кириб ётди. Пешинда фаррош хотин унга 
телеграмма келтирди. «Дадажон, мен енгиб чиқдим. Ишимни давом эттиришга рухсат берилди. 
Академик Жавдод Нусратовни илмий раҳбар қилиб тайинлашди. Ўғлингиз Жамшид». 
Жаҳонгир енгил тин олди. 
«
19.. йил, 11 июл. ЎзФА Биофизика илмий-текшириш институти. Профессор Алиевнинг 
тажрибахонаси. 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling