Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
64 Бир замон уларнинг кўчаларида шовқин кучайди. Шамсибек тўхтаб қолди. Қаландарларнинг бор овоз билан бақиришларига қулоқ тутди. Ишни давом эттиришга чоғланганида, эшиги тарақлаб очилди. Гулхан ёруғида дастлаб оғзидан кўпик сачраётган Абдулваҳобни кўрди. Унинг кетидан яна таниш башара кўринди. Шамсибек уни ҳам таниди. У дарвиш либосини кийган қози эди. Ҳовлига ёпирилиб кирган қаландарлар жимиб қолдилар. Улар бир оқараётган Ойга, бир гулхан ёнида ҳаракатсиз турган Шамсибекка қараб аста босиб кела бошладилар. Ичкари уйда боласини бағрига босиб ўтирган Маҳфуза, гулхан ёнида соғайиб кетиш умиди билан ётган Ғанимурод ва ҳатто Шамсибек ҳам бу лаҳзада хавотирга тушган эди. Маҳфузани қўрқинч, Ғанимуродни иложсизлик ҳисси чулғаган, Шамсибек эса нима қиларини билмай қолган эди. У гулхан атрофини ўраб олган қаландарлар орасидаги Абдулваҳобдан кўз узмай турарди. Ҳамқишлоқ ва сабоқдошларнинг бири шу онда ночор, бири эса ғолиб кишининг яширин қувончига эга эди. Тўқнашган кўзлар бир лаҳзада буткул низоларга ҳукм чиқарди: — Мен қўлингиздан шундай иш келар, деб ўйламаган эдим, — деди Шамсибекнинг кўзлари. — Мен эса қулай фурсатни узоқ вақт кутдим, — деди Абдулваҳобнинг кўзлари. — Сиз ҳамқишлоғингизга азобни раво кўриб, гуноҳга ботасиз. — Мен сабоқдошимга қўл кўтармайман. Унга Тангрининг гадолари жазо берадилар. — Жоҳиллик идрокдан устун бўлмаслиги лозим. — Аммо идрок жоҳилликка барҳам беролмайди... Бир-бирига қадалган кўзларнинг лаҳзалик баҳси қозининг бақириғи билан узилди: — Мусулмонлар! Бу гумроҳ иблислар билан тиллашиб қиёматни чақиряпти! — Иблисга ўлим! Шамсибек, бошига қаттиқ нарса урилиб, гангиб қолди. Жулдур кийимлилар уни ўртага олиб дўппослай бошлашди. Уйда ўтирган Маҳфуза дод деб, ташқарига югуриб чиқди. Лекин Шамсибекка яқинлаша олмади. Четда турган қаландар унинг йўлини тўсди. Маҳфуза уни ёнлаб ўтаман, деганда нимагадир қоқилиб йиқилди. Бошига қаттиқ нарса урилиб, ҳушидан кетди. Ичкаридан боланинг чинқириғи эшитилди. Қаландарлар туришга интилаётган Шамсибекни калтаклашар, Абдулваҳоб билан қози бир четда қараб туришар, аҳён-аҳёнда нимадир деб бақириб қўйишарди. Шамсибек ур-сур орасида ҳам улардан кўзини олмас, ўша томонга интилар эди. Пешанасидан оққан қон кўзига тушди. Оёғидан жон чиқиб кетгандай бўлди. У ғира-ширада қозининг сўрига яқинлашганини, Ғанимуродни гулханга итариб юборганини кўрди. Ўша томон интилди-ю, лекин аъзолари ҳаракатга келмади. Димоғига куйган эт иси урилди. Кўз олдига қўлида нон тутган волидаи жаҳони, остона тупроғини халтачага солиб берган волиди, қўлчасини силкитиб югурадиган дўмбоқ ўғли келди. ХОТИМА Кундаликнинг сўнгги жумласига нуқта қўйган Жаҳонгирнинг бутун чарчоқлари ўз-ўзидан тарқагандай бўлди. Ташқарига чиқди. Шийпондаги биллиард столи атрофига тўпланган одамлар орасидан Аҳмад Зокировни топди. — Қимизхўрликка бормаймизми? — деди уни четга тортиб. — Аммо кўнглимдаги гапни айтдингиз. Мен ҳозир кийиниб чиқаман. Орадан ўн дақиқа ўтмай улар сафарга ҳозир бўлишди. Оромгоҳ дарвозасига яқинлашишганда Жаҳонгирнинг кўзи тоғаваччасига тушиб тўхтаб қолди. Таъби тирриқ бўлди. Шу дамда уни кўришга сира тоқати йўқ эди. Энди нима қилиш керак? Орқасига қайтай деса, ҳамроҳидан истиҳола қилади. Гап чувалашади. Ундан ташқари Акбар деганлари қариндош-уруғ у ёқда турсин, бутун шаҳарга истаган иғвосини тарқатиши мумкин. Олдинга юраверай деса... |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling