Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
60 — Шундай мўъжизани яратган иқтидор эгасини ожиза демоқликка қандай тилинг айланди? Машойихлар: «Онангдан бош товлама, ошмасин дарди, Ҳаёт тожи эрур оёғин гарди!» — демиш эканлар. Уқдингми? — Гуноҳкорман, шаҳриёрим. — Аёллар ҳам Худонинг бандалари. Сен каби иқтидор эгаларини яратар эканлар, нечун ўзлари «ожиза» ёинки ақли ноқис бўлсинлар?! Мана бу фалакка қаранглар, — Улуғбек энди атрофдагиларга мурожаат қилди. — Биз бу юлдузлар ўрнини топмоқ учун неча тунлар мижжа қоқмадик. Небахтким, фалакиёт илмини кулбахонадаги аёл чақиб кўрса. Улар ҳам илмдан хабар топса. Курраи арз айланади, деганда, «астағфируллоҳ!», деб ёқа ушламаса... Завжангга расадхонани қачон кўрсатиб эдинг? — У киши кўрмаганлар. Мен ҳикоя қилиб бериб эдим. — Нур аъло нур. Кўрмай-ки, шундай мўъжиза яратибдими, шараф унга. Сен кундузи уни олиб кел. Расадни кўрсат. Қизларни ёнига олиб шундай фалак тасвирларидан тиксин. Фармоним шул: расад аҳли, сарой аҳли, мадраса аҳлига етиб маълум бўлсинким, Шамсибек Исмоил ўғлининг завжаси тиккан фалак тасвири барчанинг уйида бўлмоғи даркор. Расад аҳли, сарой аҳли, мадраса аҳли бу фалакларни бозордан сотиб олишга мажбур. Фалакни фуқарога кўрсатмоқ, танитмоқ мақсадида у фақат бозорга олиб чиқилсун! Улуғбек гап тамом, дегандай ишора қилгач, талабалар таъзим билан чиқа бошлашди. Улуғбек Шамсибекни саройга олиб кетди. Дорулшафақа қурилиши ва хазинадаги ишларни суриштирди-да, деди: — Билишимча, ўтган ой Байтул-ҳикма қанотига Хоразмдан келган табиб хасталик тарқатувчи инсу жинс билан ўзини эмлаб бетобланибди. — Ҳа, шаҳриёрим шундай бўлди. — Ўз-ўзини хаста қилмоқдан муддаоси не экан? — У хасталикнинг бошланиш онларини билиб, шифо излашни ният қилиб эди. — Шифога умид борми? — Худо хоҳласа, яқин кунлар ичи оёққа турур. Дарди у қадар оғир эмас. — Шифо топгани ҳамон ҳузуримга келтирурсан. Бўлак ҳакимларга менинг фармонимни етказ: хоразмлик табиб сингари инсу жинсларни синаб кўриш жазо билан тақдирланур. — Шаҳриёрим, бир арзим бор, — деди Шамсибек қуллуқ қилиб. — Гапир. — Биринчи бор суҳбатингизда бўлганимда фалакдаги ўзгаришлар курраи арзга таъсир кўрсатади, деб эдингиз. — Ҳа, шундай. — Маълумингизки, Андижондан қайтар маҳалимиз Ғанимурод исмли пурдил йигитни олиб келиб эдик. Ножинслар майиб қилганини айтиб ҳам эдик. — Ёдимда бор. Қамариддин унинг тузалиб майдонга чиқишини кутяпти чамамда. — Афсуски у майдонга тушолмайди. — Сабаб? — Сабаби, у қорасон хасталигига мубтало бўлган. Хасталикнинг бирдан бир шифоси — оёқни кесиш. Бўлак шифо табобатга қоронғу. Бироқ, хаёлимга бир фикр келиб эди. — Қандай фикр? — Фалакда бўладиган катта ўзгаришларни билсам. Шу куни дори тайёрлаб, муолажа қилсам. — Қайси ўзгаришлардан айтасан, фалакда ўзгариш мўл. — Айтайлик, хусуф куни ёки қуёш тутиладиган кун. Шу онларда ҳаво таркибида ўзгариш бўлмасмикан? Бўлса, дори ва малҳамга таъсир этмасмикан? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling