Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
59
— Шундайми? Сиз ҳам билингки, севган нарсангиз ўзингиз учун кулфатдир. 
— Бағоят ибратли сўз айтдингиз. Сизнинг назарингиз тушган Расулиллоҳнинг 
ҳадисларидаги: «Сиз бирор нарсани ёқтирмассиз-у, аммо сиз учун хайрлидур», деган жумлага 
эътибор қилганингиз маъқул эди. 
— Худованди каримнинг ўзи ҳақ-ноҳақни қиёмат кунлари ажратиб олади. Менинг 
тавбаларим ўшанда асқотади. 
— Илоҳим асқотсин. Аммо ўрмонга ўт кетса ҳўлу қуруқ баравар ёнади. 
Абдулваҳобнинг кўзларида ғазаб ёнди. У динга нисбатан қаттиқ сўзлар айтгани учун эмас, 
балки донишмандлик бобида ҳамқишлоғидан анча паст эканини ҳис қилганидан ғазабда эди. 
Жума намози олдидан Улуғбек диёр акобирлари ва соҳибқироннинг мозорига бориб 
муҳтожларга дуою садақалар улашди. Сўнг Бибихоним масжидига йўл олди. Шамсибек ҳам 
унинг шогирдлари қаторида турди. Намоз тугагач барчалари мадрасага бордилар. 
Дорул-салтанада Байтул-ҳикма қарор топганидан бери гоҳ Улуғбек, гоҳ Али Қушчи 
алломалар билан биргаликда талабалардан бир гуруҳини фалакиёт илмидан бохабар қилар 
эдилар. Бу жума Улуғбекнинг ўзи сабоқ берди. У фалакиёт хусусида жуда босиқ ва оҳиста 
сўзлар, тингловчилар унинг ҳар бир фикрини осон уқиб олиш имконига эга эдилар. Улуғбек 
устрлоб
45
ва ундан фойдаланиш ҳақидаги сўзларини тугатгач, зийж тузмоқ ҳунаридан сўзлай 
кетди: 
— Зийж тузмоқ милоддан бир юз ўттиз тўрт йил муқаддам расм бўлган. Юнон алломаси 
Гупарху
46
Ақроб мажмуасида тасодифан ёруғ юлдузни кўриб ҳайратдан ёқа ушлаган. Аллома 
мажмуада илгари бу юлдузни сира учратмаган экан. Гавҳари анжумда бир кўриниб, бир кўздан 
йўқолувчи фалак бошоқларини назардан қочирмаслик учун у зийж тузмоқни расм қилди. У 
зийжига беш юз юлдузни жамлаб, ёруғлик даражаларини олтига бўлди. Шундан сўнг фалакиёт 
илмининг акобирлари бу зийжга ўзгартишлар киритдилар. Батлимус, Насриддин Тусий
Муҳаммад ал-Батоний, Абдураҳмон Сўфий каби алломалар зийж ганжига нодир гавҳарлар 
қўшдилар. Офтоб ва бўлак сайёраларнинг тақвимини кузатиб бориб, ҳикмат эгаси бўлмиш 
Насриддин Тусий тузган «Зийжи жадиди Элҳоний»даги ҳамда Абдураҳмон Сўфий рисоласидаги 
офтоб ва бўлак сайёралар тақвимида йўл қўйилган тафовутларни инобатга олиб, Оллоҳнинг 
ҳукми билан, биз ҳам зийж тузмоққа бел боғлаб, Тангрининг марҳамати билан муддаога 
эришдик. Зийжда бир минг ўн саккиз юлдузнинг ўрнини белгиладик. Абдураҳмон Сўфий 
рисоласидаги саккиз юлдузни ҳамон изламоқдамиз. Ҳаракатимиз то шу кунга қадар самара 
бермади. Мавлоно Сўфий ушбу юлдузларни ўзлари кўрмай, Батлимусдан олганлар. Иншооллоҳ, 
унинг ўрнини белгилаш бизга насиб этур. 
Совуқ сабаб бўлди шекилли, Улуғбек бу кунги дарсини қисқа қилди. Талабалардан «англай 
олмаган фикрларни қайта сўранглар», деб сукут сақлади. Сўровчилар чиқавермагач, Шамсибек 
ўрнидан туриб қуллуқ қилди. 
— Қулоғим сенда, — деди Улуғбек ундан савол кутиб. 
— Шаҳриёрим, сизга бир нарсани кўрсатиш ниятида эдим. — Шамсибек шундай деди-да
матолардан бирини олиб, Улуғбекнинг оёғи остига қўйди. 
— Нима бу? — деди Улуғбек. 
— Каминанинг ожизалари тўқиган эканлар, мақбул бўлармикан, деб олиб келдим. 
Чаққонроқ икки мулозим уни олиб, шаҳриёр қаршисида очди. Улуғбек бир матога, бир 
Шамсибекка, сўнг яна матога тикилди. 
— Ажаб, бу фалак-ку! — деди у ҳайрат билан. — Бу расад деворларидаги фалакнинг 
тасвири-ку! Кимнинг иши бу? Ожизамники, дедингми? 
— Ҳа, шаҳриёрим. 
45
Quyosh va yulduzlarning yuksakligini o‘lchaydigan asbob. 
46
Gipparx. 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling