Microsoft Word kr falak ziyouz com doc
ФАЛАК Фалак (қисса). Тоҳир Малик www.ziyouz.com
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Tohir Malik. Falak (qissa)
ФАЛАК
Фалак (қисса). Тоҳир Малик www.ziyouz.com кутубхонаси 56 (Кундаликнинг олтинчи саҳифаси) Биринчи қор тушганида бинонинг пойдевори қўйилиб, девор ердан одам бўйи кўтарилган эди. Чилла кирди. Совуқ кўз очирмай қўйди. Устма-уст қор ёғиб, тизза бўйига чиқди. Томлардан куралган қор тор кўчаларни деярли тўлдираёзди. Ўн кундан бери қуёш ҳам юз кўрсатмайди. Гўё замин совуқ лаҳадга тушгандай. Фақат одамларнинг ҳаракатигина ҳаётнинг сўнмаганидан далолат беради. Бино қурилиши бошлангач, Шамсибек хазинадаги олтин-кумушларни саралашга киришганди. У кун бўйи саройдаги дўкондан чиқмас, уйга қош қорайганда қайтарди. Баъзан ўғли ухлаб қолган бўларди. Завжаси сандалнинг оловини баландлатиб, ўзи бир чеккада чеварлик қилиб ўтирган бўларди. Шамсибек унинг нима тикаётганига кўп ҳам аҳамият бермасди. Самарқандга келган кунлари ёлғизликдан Маҳфузанинг дили хун бўлиб, турли ранг ипак олдирган, Булоқбошидаги одатича, дўппи, қийиқлар тикиб, ўзини овутарди. ... Шамсибек бугунга мўлжал қилган олтинларни қуйиб бўлиб кетишга чоғланганида ганжур 42 уни ичкарига чорлади. Ихчам сандиқлардан бирини очиб: — Қарангчи, кеча Ҳиндистондан келтиришди. Тилласи дурустмикан? — деди. Шамсибек тилла безакларга ҳавас билан тикилиб қолди. Безаклар шу даражада нафислик билан ишланган эдики, тиллалиги учун эмас, нафислиги, гўзаллиги учун ҳам бебаҳо эди. Шамсибек тилладан шундай безак ишлай оладиган заргар бор, деб хаёлига ҳам келтирмаганди. У бир балдоқни олиб, машъала ёруғига тутди. Соч толаси йўғонлигидаги ҳалқачаларга мошнинг ярмича келадиган ёқут қадалган. Машъала ёруғида улар худди баргга қўнган шудринг томчисидай титрайди, ялтирайди. — Бундан зўрроқ санъат бўлмаса керак, — деди Шамсибек балдоқни жойига қўяр экан. — Тилласи-чи? — деб сўради ганжур. Шамсибек безакларни яна бир кўздан кечирди. Уларнинг юзаси бир оз хира тортган, тилласи пастроқ навли эди. Агар шундай деса, шубҳасиз, буларни ҳам эритиши керак. Лекин бунга унинг қўли бормайди. У фақат ўзи ишлай оладиган безак ва буюмларнигина эритаётган эди. Шунинг учун ҳам у ганжурга ёлғон гапирди: — Тилласи тоза, эритмоққа ҳожат йўқ. — Мен ҳам шундайдур, деб эдим, — деди ганжур сандиқни ёпиб, ташқарига йўл бошлар экан. Кечқурун изғирин анча кучайган эди. Шамсибек телпагини бостириб кийиб тез-тез юриб кетди. Дам ўтмай, танаси қизиб, совуқ ҳам сезилмай қолди. Маҳфуза бугун ҳам одатдагидай сандалда ўтирарди. Эри кириши билан туриб қаршилади-да, ошхонага чиқди. Шамсибек ширингина ухлаб ётган ўғлининг бурнини чимдиб, уйғотмоқчи бўлди. Кичкинтой бир ғингшиди-ю, уйғонмади. Маҳфуза дастурхон ёзди-да, бир чинни овқат билан иккита нон келтириб қўйиб, ўзи ҳам ўтирди. — Ғанимуроддан хабар олмадингизми? — деди Шамсибек. — Бориб келдим. Яна юролмаяпти эканлар, оёқларида шиш бормиш. — Бели-чи? — Опоқбуви айтмадилар. Шамсибек овқатни ичиб бўлиб, дастурхон устидаги нонлар олингач, юзига фотиҳа тортди- да, ўрнидан турди. — Мен ҳам бориб хабар олай-чи. Аввалги куни юзидан хийла қон қочганди. Қарашидан ҳам хавфим бор эди, — деди. Маҳфуза «майлингиз», деб қозиқдан тўнни олиб тутди. 42 Xazina saqlovchi. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling