Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
65
«Ке, нима бўлса бўлди. Бир оғиз сўз айтаман, тамом! Шунга ҳам ўзимни қийнаб юраманми...» 
Жаҳонгир шу қарорга келиб йўлида давом этди. Дарвозага яқинлашгач... кўнгли ёришди. 
Мўйловли киши Акбар эмас, фақат сиртдан ўхшар экан. Унинг вужудига қайтган енгил руҳ 
ғайратини оширди. 
Улар икки довонни ошиб ўтишгач, дарахтзорлар орасида зўрға кўзга чалинадиган сўқмоқ 
бўйлаб ўнг томонга юришди. Шу сўқмоқ сара қимизи билан донг таратган чўпон ўтовига олиб 
боради. 
Чўққилар ортида момиқ булутлар кўринди. Тоғ худди чилим чекиб тутун бурқситаётганга 
ўхшайди. Узоқдан шаршаранинг овози келяпти. Пастда телба дарё буралиб оқяпти. Бир оз 
юриб, ирмоқ бўйига чиқишди. Сув баҳайбат тошларга бош урганча, майдаларининг юзини 
силаб, катта дарёга қўшилиш учун ошиқади. «Шошса-шошмаса сувнинг йўли бир, — деб 
ўйлади Жаҳонгир ирмоққа қараб борар экан.— Инсоннинг ҳаёти ҳам шунга ўхшайди. Одам 
қанча шошмасин, юрагига тугган ишларнинг барчасини тўла битира олмайди. Инсон ҳам 
ҳаётда орқасига қайтиш ҳуқуқидан маҳрум. Одам буни билса ҳам ўзини билмаганга солади. 
Хатога йўл қўйсам, кейин тузатаман, дейди. Масала оппа-осонга ўхшайди. Бироқ, хатони 
тузатиш учун кетган умр ҳисобга олинмайди. Агар одамлар умр бўйи биронта хатога йўл 
қўймай яшасалар нима бўларди?.. Нима бўлишига ақлим етмайди. У ҳолда балки ҳаёт 
зерикарли бўлиб қолар...» 
Сўқмоқ чапга бурилиб, ирмоқ ўнг томонда қолди. Тепаликда одамларнинг қораси кўринди. 
Бир оз юришгач, кичик сайҳонликда бир тўп ёш йигит-қизларга кўзлари тушди. Йигитларнинг 
бири беш қаричлар чамаси келадиган жонсиз илонни ушлаб олган, қолганлари ерга 
тикилганча ниманидир томоша қилишарди. Улар ўзларига яқинлашган икки йўловчини 
сезишмади. Ёшларнинг диққатини тортган нарса — узунлиги жимжилоқдай, йўғонлиги 
қаламдай келадиган, ерда типирчилаб ётган иккита илон боласи эди. 
— Бу урғочиси бўлса керак, — деди ўлик илон ушлаб турган йигит. 
— Эркаги ҳам бордир? 
— Балки шу атрофда юргандир... 
— Илонлар қасоскор бўлади, дейишади. 
— Қўрқманглар, бу илон заҳарли эмас, — ёшлар овоз келган томонга қарашди. Аҳмад 
Зокиров эса сўзини давом эттирди. — Буни ўлдириб чакки қилибсиз. 
— Биз заҳарли деб ўйлабмиз. 
— Ҳатто заҳарлигини ҳам ўлдирмаслик керак. Табиатда ҳар нарсанинг ўрни, вазифаси бор. 
Бирор жой бўшаб қолса, унинг ўрнини бошқа ҳеч нарса тўлдира олмайди. Болаларини дарахт 
панасига олиб қўйинглар.— Аҳмад Зокиров шундай деб, ҳамроҳига юринг, дегандай ишора 
қилди. 
— Табиатни фақат китоблардан ўқиб билишади-да,— деди Жаҳонгир ёшлардан 
узоқлашишгач. 
— Шу китобларни чуқурроқ ўрганишса ҳам кошки эди. Табиатда неча минг хил ўсимлик, 
неча минг хил ҳашорату жонивор бор. Ўйлаб кўрилса, буларнинг ҳаммаси инсон учун хизмат 
қилади. Инсоният уларнинг қанчасидан айрилди. Бу — қанча дори, қанча малҳамдан бебаҳра 
қолди, деган гап. 
— Қўриқхоналар вужудга келиб, қирғиннинг йўли тўсилармикин? 
— Ўсимлик билан жонзотларни фақат жоҳил одамлардан эмас, табиатнинг ўзидан ҳам ҳимоя 
қилиш керак. 
— Қуёшу юлдузлардаги ўзгаришлар буларга ҳам таъсир кўрсатади, денг? 
— Бўлмасам-чи? Энг оддийси, ҳаво паст келса дарахтларга шира тушадими? Ёғиннинг кўп 
бўлиши осмон жисмларидаги ўзгаришга боғлиқми? Э, Жаҳонгир Алиевич, ҳали қиладиган 
ишларимиз кўп. Бир муаммога жавоб топсангиз, иккитаси кўндаланг бўлиб туради. 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling