Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
48
Расадхонанинг юқори қисмига айланма зиналардан чиқдилар. Ҳар ошъёнда ўнлаб ҳужралар, 
ўртада эса мажлис аҳли учун кенг хоналар барпо қилинган эди. Тўққиз фалакнинг ҳайъатию
32
тўққиз осмон шакллари— даражалар, дақиқалар, сониялардан тортиб то ошираларгача шу 
деворларда акс этган эди. Юқори ошъён деворларида эса айланувчи фалаклар, саббаи сайёр, 
собита юлдузлар билан курраи арз ҳайъатию, иқлимлар суратигача дилназир нақшлару 
беназир рақамлар билан чизилганди. 
Меъмор Шамсибекни айвон томон бошлади. Айвонга чиқаверишдаги бир сурат 
Шамсибекнинг хаёлини олди. Фалак ва курраи арз тасвирлари билан банд бўлган расадхона 
деворлари ичида бу суратнинг чиқиши уни ҳайратда қолдирди. Расмда жанг майдони
шаҳидлар ва мажруҳлар тасвир этилган эди. Олдинда мажруҳланган шоҳона кийимли кимса. 
Унинг ёнида яна бир шоҳона кийимли одам. 
Меъмор Шамсибекнинг ҳайратини фаҳмлаб, изоҳ берди: 
— Бу шаҳриёрнинг фармонлари билан туширилган. Ҳазрат соҳибқироннинг энг улуғ 
зафарларидан ёдгорлик. Ҳоқон Боязиднинг енгилиб, асирга тушган онлари. Соҳибқирон бу 
киши билан зўр муҳораба қилган эканлар. 
— Эшитганим бор. 
— Соҳибқирон ҳарифларининг бу кўйга тушганини билгач, ўзлари етиб келиб кўз ёши 
тўккан эканлар. 
— Нечун? 
— «Минг карра шукрким, Худованди карим нуқсонларимизга қарамай, бизни танлаш назари 
билан тақдирлади. Сизга бўлган ҳурматим бисёр эди. Сиздек соҳибқудратнинг бу аҳволга 
тушишидан Тангрининг ўзи асрасин», деган эканлар. Боболарининг шу сўзларини инобатга 
олиб, онҳазрат бул ёдгорликни яратишга фармон бердилар. 
Шамсибек айвонга чиқиб, чор атрофига назар ташлади. Бу ердан шаҳристон кафтдек 
кўриниб турарди. Улар шу ерда туришганида пешин намозига азон чақирилди. Пастга тушиб, 
расад аҳли билан намоз ўқидилар-да, шаҳристонга қайтдилар. 
Қамариддин пурдил йигитларни жойлаштириш билан банд эди. У Шамсибекка оиласи учун 
Шоҳизинда даҳасидан жой ҳозирлаб қўйганини, Ғанимуродни сарой хизматкорларидан бири 
паноҳига олганини айтди. Кўчлар аравага ортилганча турарди. 
Шамсибек ички-ташқилик чоғроқ уйга жойлашди. 
Янги уй Маҳфузага ёқинқирамаса ҳам эрига индамади. Хоналар тор ва паст, ҳовли саҳни 
йигирма-ўттиз одамни баъзўр сиғдира оладиган бу уйда унинг нафаси сиқилгандек бўлди. 
Шамсибек хотинидаги бу ўзгаришни сезди. «Кўникиб кетади, — деб ўйлади ўзича. — Қишлоқда 
кенг уйга, чорбоққа ўрганиб қолган. Бу ерда эса биргина дарахт офтобда қовжирай деб 
турибди. Қизиқ, Ҳақ-таоло бандалари учун жаннатсифат ерларни ато қилган. Бандалар эса бу 
жойларни ташлаб тор, сиқиқ ерларда яшайдилар. Шаҳристоннинг оҳанрабоси бормикин? Бу 
ҳам Худонинг хоҳиши экан. На илож?..» 
Маҳфуза ҳамон тугунлар олдида ўтирар, бошидаги рўмоли елкасига тушган, чарос 
кўзларида ҳорғинлик бор эди... Иссиқдан безовта бўлиб, инжиқлик қилаётган ўғлининг бошини 
силаб, рўмолининг учи билан елпирди. 
— Ичкарига кирайлик, уй салқинроқ, — деди Шамсибек катта бир тугунни кўтариб. Аёл унга 
эргашди. 
...Шербек заргар Бухоро мадрасасида таҳсил кўрган донишманд киши эди. Соҳибқирон 
ҳаётлигида бирмунча муддат Самарқандда ҳам истиқомат қилган, ундан сўнг кўтарилган тўс-
тўполондан безор бўлиб Булоқбошига қайтган, шу ерда оила қурган эди. Исмоилбек заргар 
билан бирга улғайган. Шунинг учун тўнғичи Шамсибекни унинг тарбиясига инониб топширган 
эди. Шамсибек Улуғбекнинг назарига тушган барча хислатини шу заргардан олган эди. 
32
Ko‘rinish. 


Фалак (қисса). Тоҳир Малик 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling