Microsoft Word kr falak ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/68
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1193204
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   68
Bog'liq
Tohir Malik. Falak (qissa)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
26
— Тажриба боши берк кўчага кириб қолди. Энди ундан янгилик кутиш қийин. Мен давлат 
пулларини шамолга совуролмайман. Менинг тажрибахонам бехато ишлаши керак. 
— Бу ўзингнинг фикрингми ё бирор кўрсатма борми? 
— Бу фикр эмас, принтсип! Мен шу асосда ишлайман. Хатоларга тобим йўқ. 
— Мана шу «принтсип» сенинг қусуринг. Сен ҳамиша енгил йўлни излардинг. Бошқалардан 
ҳам шуни талаб қиласан. 
— Мен устозман. Шогирдларимни истаган йўлимга бошлайман. Улар аниқ ва бехато 
ишлашлари керак. 
— Хатога йўл қўйсалар-чи? 
— У ҳолда бу соҳани ташлашлари керак ё мавзуни ўзгартиришлари лозим. 
— Йўқ. Ҳақиқат йўлида кўп хатолар бўлади. Агар биргина хато деб, ҳақиқат йўли 
тўсилаверса биз ҳалигача ибтидоий давр чегарасидан ҳатламаган бўлардик. Биофизика тарихи 
ўн еттинчи асрга, Декартнинг фикрларига бориб тақалади. Биофизика институти эса илк марта 
1919 йилда асос топди. Шу вақт орасида қанча кашфиётлар қилинди, қанча хатолар рўй берди. 
Агар шу фикрингда турсанг, Леонардо да Винчини ҳам суриб ташлашинг керак. Ахир у таклиф 
қилган пўлат қуш ҳеч амалга ошмайдиган иш-ку? Ҳолбуки ўша қуш кейинчалик самолёт яратиш 
фикрига туртки бўлди. Энди уни биониканинг асосчиларидан деб тан оласизлар-ку? 
— Тарихий мисолларни жиним ёқтирмайди. Бу билан ақл ўргатишга тиришма. Ундан 
ташқари, сенинг ўғлинг Декарт ҳам эмас, Леонардо да Винчи ҳам эмас. 
— Сенга кўп нарсалар ёқмайди. Лекин дунё сенинг истагинг билан тирик эмас. 
— Балки шундайдир. Лекин ҳозирча сеникига нисбатан менинг истакларим рўёбга чиқяпти. 
— Масалан? 
— Масалан, академияга сайлов пайтида сенинг эмас, менинг номзодим ўтди. Сен шунинг 
аламига мени танқид қилиб, чалиш йўлини излаяпсан. Сендан илтимос, бундай пуч гаплар 
билан мени безовта қилма. Мен бекорчи одам эмасман. 
Жаҳонгир шашт билан ўрнидан турди. Вужуди ғазабдан титраб кетди. Аммо индамади. Эшик 
томонга юрди. Остонага етганда, Суҳроб уни тўхтатди: 
— Ҳамма гап омадга боғлиқ экан. Бир замонлар сенинг омадинг келиб, бахтинг кулган эди. 
Омад энди менга кулиб боқди. 
Жаҳонгир унинг кўзларига тикилди. Бир пайтлар у шу кўзларидан ёш тўкиб «Маърифатни 
севаман, усиз яшай олмайман, уни тинч қўй», деган эди. Лекин Маърифат Жаҳонгирни 
танлаган, шу-шу улар орасидаги борди-келди йиғиштирилган эди. Суҳроб буни ўттиз йилдан 
бери кўнглидан чиқармаган экан. Мана, ҳозир вақтни бой бермай ўч олганидан хурсанд. 
Жаҳонгир унинг шодлигини сезди. Остона ҳатлаб ташқарига чиқди. Икки қадам қўйди-ю, 
орқасига қараб: «Аблаҳ экансан!» деди. 
Суҳроб тиржайганича эшикни қаттиқ ёпди. 
Жаҳонгир дуч келган машинани тўхтатди-да, уйига кетди. Жамшид овқат тайёрлаб, кутиб 
ўтирган экан. Унга «ўзинг еявер, овқатланиб келдим», деб хонасига кирди. Қоғоз-қалам олиб, 
Фанлар академиясининг президиумига мактуб ёзди. Кейин тажриба кундалигини очди. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling