Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
От кишнаган оқшом (қисса). Тоғай Мурод www.ziyouz.com
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
47
От кишнаган оқшом (қисса). Тоғай Мурод www.ziyouz.com кутубхонаси 34 Кўпкари экинсиз қисирпояда бўлди. Мен Тарлонни қизитдим. Қисирпояни айлантириб чопдим. Тарлон хиёл ўзгарди. Бошини тик тутди, дирк-дирк ўйнади. Сувлиғини шиқирлатиб-шиқирлатиб чайнади. Тарлон тўдага талпинди, Тарлон мени улоққа чорлади! Айни қишнинг илк кўпкариси-да, от мўл йиғилди. Демак, кўпкари яхши бўлади. Боиси, оз отли кўпкарида ердан улоқ олиш мушкул бўлади. Сабаби, бари от ўзини зўр деб билади. Оқибат, ёппасига улоққа ёпишади. Талашиб-тортишади. Улоқни на ўзи олади, на бировга беради. Бир-бирига халақит беради, бир-бирига зиён беради. талашиб ёта беради. От мўл бўлса, аксинча бўлади. Бунда зўрлар зўри, отлар оти улоққа талпинади. Бундайроқ отлар тўда четида томошагўй бўлади. Борди-ю, улоққа интилса, тўдадаги ўзр отлар йўл бермайди, кетига суриб юборади. Шу боисдан мўл отли кўпкарида тўдадан улоқ олиб чиқиш осон бўлади. 48 Улоқ келди. Тарлонни гижинглатиб-гижинглатиб бордим. Улоқни искатиб-искатиб олдим. Улоқ бутидан кўтариб-кўтариб кўрдим. Улоқ бир тана бўлди. Эллик-олтмиш килолар келди. Улоқ жиққа ҳўл бўлди. Боиси, кечаси билан сувга пишиб қўйилган бўлди. Бунинг нафи — улоқ зилдай оғир бўлди. Ана энди торта-тортда улоқ териси айрилмайди, бўлак-бўлак бўлиб кетмайди. Бўлмаса, торта-торта улоқ бутун қолади- ми? Баковул зотларни айтди: — Бир жуфт калиш, ўн сўм пули бор! Ол! Тўда улоққа талпинди. Улоқни бир жийрон олиб чиқиб кетди. Кейинги зот қўйилди: — Бунисида бир қўй, бир тўн, ўн сўм пули бор! Зот каттарди, армонда қолма! Тарлонни улоққа солдим. Тарлон пишқириб-пишқириб қимтинади. Улоққа мен ўйлаган, мен хоҳлагандан-да вақтлироқ, осонроқ борди. Одатича улоқни бир айланди. Улоқ бошида оёқ илди. Бир чавандоз Тарлон ўктамлигидан ғашланди. Тарлон сағрисига қамчи урди. Тарлон бир сесканди. Лекин жойидан қимирламади. Икки кўзи улоқда бўлди. Мен улоққа тескари ёқдаги товонимни узангидан олмай, эгар корсонига илдирдим. Улоқ тараф узангидаги оёғимни букдим. Тиззамни Тарлон биқинига босдим. Тарлон менга кифт берди, кифт! Мен энкайдим, улоқни бир қўллаб ушладим. Қоматимни кўтараётиб, букилган оёғимни узангига тик тирадим. Бор қийинчилик, шу оёғимга тушди. Бусиз улоқни кўтариб бўлмайди. Шунда, бир муғамбир от улоқни туёқлари билан босиб қолди. Мен тағин улоқ бутидан ушладим. Тағин от тиззаси баравар кўтардим. Тарлон улоққа қараб-қараб олға юрди. Улоқни атайин ерда судраб бордим. Бирдан кўтарсам бўлмайди, пойлаб турганлар ёпишади. — Улоқ кўтарилаяпти, улоқ кўтарилаяпти! Сағал очиққа келдим. Улоқни даст кўтаришга шайландим. — Улоқ Тарлонда кетаяпти, Тарлонда! Улоқни зарб билан кўтариб олдим. Кўтараётганимда Тарлон созлаб бир силкинди. Мадад берди, кўтаришиб юборди! Тарлон билан олға чопдим. Отлар кейинда қолиб кетди. Аммо бир тўриқ қолмади. Чавандози улоқ бутидан ушлаб, биз билан баравар чопди. — Йўқ, улоқ Тарлон билан Тўриқда кетаяпти! Улоқ Тарлон билан Тўриқда! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling