Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
39 Бўзбола чинқириб юборди. Шу вақт, машина овози эшитилди. Катта кўчадан беморхона машинаси келди. Оломон ўзини четга олди. Кўча юзида тўп бўлди. Машинада ўтирган оқ кийимлик одам кўзойнагини устидан қаради. Сулайиб ётган беқасам чопонликни кўрди. — Нима бўлди бунга? — деди. Хўрлигим келиб... йиғлаб юбордим... — Бечорани қаранг... Улар учов бўлса, бу бечора биров бўлса! — дедим. — Тушунарли! Дам олиш куни деб, ўзидан кетиб қолмай, камроқ ичсин! — Буни олиб кетинг, биродар, ўлиб қолади... — Бизнинг заказимиз бор! Бошқа «Скорий помош» чақиринглар! Кетдик, ҳайданг! Беморхона машинаси шундай олдимдан ўтиб кетди. Кетидан қараб қолдим. Кейин, қонига беланиб ётган беқасам чопонликка қарадим. Қарадим-қарадим... Биродарлар, ўпкам тўлиб келди. Тўлиб-тўлиб келди... Енгларимга йиғладим, чопонимнинг ёқаларига йиғладим, ўнгирларимга йиғладим... Оломонга алангладим. — Ай, биродарлар, бир бечора инсон шундай ўлиб кета берса яхшими? Уйида бола-бақраси бордир! — дедим. Биров овоз берди: — Танишингиз бўлса, олиб кетинг! — деди. Шундай кўча юзида турган майдагина машина хўжасига эландим. Бир амаллаб кўндирдим. Беқасам чопонликни елкасидан судраб келдим. Қучоқлаб кўтариб, машинага солдим. Ерда шалвираб қолган оёқларини ичкари олдим. Ўзим қабатида ўтирдим. Бир қўлим билан билагидан ушлаб олдим. Биров энди келиб, шу ердагилардан сўради: — Нима бўлди-а, нима бўлди? — деди. — Зўр томоша бўлди! Уччаласи биттасини шунақанги солди! Пақ-пақ! Нокдаун! 52 Беқасам чопонликни беморхонага олиб жўнадим. Беморхона беқасам чопонликни олмади. Оппоқ кийимлик бир аёл: — Бу судебний иш! — деди. Милитсияга сим қоқди. Бир милитсионер келиб, беқасам чопонликни айлантириб кўрди. Суратга туширди. Дафтар тўл- дирди. Кейин, мени сўроқ қилди. Зот-маконимни сўради. Ўзимни айтиб бердим. Милитсионер ёзиб олди. Ундан кейин, нима бўлди, деб сўради. Мен оқизмай-томизмай айтиб турдим. Милитсионер ёзиб борди. — Ҳозирча бўшсиз, кейинчалик участкавойингиз орқали чақирамиз! — деди. Машина хўжасига уч сўм узатдим. У олмади. — Қуллуқ, қуллуқ! — деб кетди. 53 Чойхонага қайтиб бордим. Бозорлик халтамни қарадим. Йўқ. Сўри остини қарадим. Йўқ, бозорлик халтам йўқ. Чойхоначидан сўраб-суриштирдим. — Мабодо, бизнинг халтамизга кўзингиз тушмадими? — дедим. — Йўғ-а, кўзим тушмади-я!— деди чойхоначи. — Шунга кўзим тушмади-я! Қандай, беқасам |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling