Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
41 Аламимдан, аразлагим келди! Барчага, инчунун, баковулга эшиттириб айтдим: — Биз кетдик! Бизга қачон ҳақ берилиб эди-да, энди берилади! — дедим ўзимча, кўпкарига қўл силтаб жўнадим. Тарлонни тарс-тарс қамчиладим. — Кетдик, Тарлон, кетдик, одамлар биз сағирларга қайишмайди! — дедим. Тўдадан олислаб бордим. Тарлонни тағин тарс-тарс қамчиладим. — Кетдик, Тарлон, кетдик, бизнинг калламиз кал! Биз калларга ҳақ йўқ! — дедим. Кетимга қайрилиб қарадим. Узанги йўлдошларим йўлдан қайирар, дея умидландим. Тарлонни имиллатдим. Тағин ўгирилиб қарадим. Изимдан биров-да келмади! Деворда тизилиб ўтирган томошагўйларни ёнлаб юрдим. Бирови йўлдан қайирар, дея ўйладим. Шунча одам олдидан ўтдим, қани энди бировгинаси миқ этса! Ақалли, йўл бўлсин, Зиёдулла чавандоз демади! Шулар ҳам одам бўлди-ю! Суф-е!.. Eнди томошагўйлардан аразладим! — Кўр бўлиб кўпкарини томоша қилиб ўтира беринглар, мен уйга бориб, маза қилиб ётаман, — дея пичирладим. Қишлоққа олиб борадиган йўлдан юрдим. Йўлни кесиб ўтадиган ариқ бўйида оёқ илдим. Тарлон сувга талпинди. Сув ичирмадим. Шокирқулнинг томидан чиқиб турган дастак учига боғладим. Уст-бошларимни қоқдим. Юзларимни ювдим. Қўшҳовучлаб-қўшҳовучлаб сув ичдим. Энтикиб- ентикиб сувга термулдим. Шунда, ариқ бўйида сувга куча ботириб еб ўтирган болага кўзим тушди. Эътибор бериб қарадим. иштони ҳўл. — Кимнинг ули бўласан? — дедим. — Отамнинг. — Отанг ким? — Шокирқул. — Ҳа-а, отинг нима? Карим? Ўлма! Бу, иштон ҳўл-ку, Каримбой? — Энам тўйда. — Ҳа-а, ўзим киёлмайман денг. Биздан сўрасангиз, Каримбой, биз кўпкаридан қайтдик, ҳа! Кўпкарида адолат қолмади, Каримбой. Бари ошна-оғайнигарчилик бўлиб кетди! — Кўпкари тамом бўлдими? — Йўқ, ҳали бўлаяпти. — Унда, боринг-да. Мен сергак бўлдим. Болага эътибор бериб қарадим. — Бир нима дегандай бўлдингизми, Каримбой? — Сув ичиб бўлдингиз-ку. — Ҳа, сув ичиб бўлдим, Каримбой. Энди нима қил дейсиз, Каримбой? — Кўпкарига боринг. — Борсам деган эдим, Каримбой. Бизга ҳақ йўқ! — Бормасангиз адо бўлади. — Кўп қўймадингиз-қўймадингиз-да, Каримбой. Борсам-борайин, садқайи суханингиз. Тарлонни ечиб, тағин отландим. — Каримбой, сизнинг сўзингиздан ўтолмай қайтаяпман. Бўлмаса қайтмас эдим, — дедим. Қайтишимда томошагўйларни қоралаб юрдим. Томошагўйларга хўмрайиб-хўмрайиб қарадим. — Сенлар ҳам одам бўлдинг-у, ана, ҳақиқий одам Каримбой экан, — дея пичирладим. Тўда четига бориб турдим. Баковул менга ажабланиб қаради. Билдим. Баковул менга қараб-қараб қўйди. Кейин, ёнида турган чавандозга бир нима деди. — Итга ўхшаб, ўзи кетиб, ўзи келди. — Билдим, шундай деди. Бошқалар-да шундай деди. Eнди, мен нима десам экан? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling