Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
56 Мен энди қизиб бошладим. Баданим жимирлаб, ваража қилди. Ғайратим келди. Улоқни бир Буйра от кўтарди. Жунлари қўзичоқ жунларидай жингала-жингала, кўзлари олакўз-олакўз отни кўриб эдингизми? Ўлманг! Буйра от ана шу! Буйра от олакўз бўлади! Бу сафар Жўра бобонинг оти улоққа жипсроқ чопди. Улоқдан бир қадамча кейинда. Чил от сағриси баравар чопдим. Бундай вазиятда улоққа узалиш ўта, ўта қалтис бўлади! Боиси, борди-ю, улоқни юлиб олсам, улоқ келиб отимнинг кўкрагига, ундан кейин тиззаларига забтли келиб урилади. Оқибат, от қоқилиб йиқилади! Бундай улоқни олишнинг яхши йўли бор. Ўзиб ўтаётиб, ҳа-ҳа, ўзиб ўтаётиб, улоқни юлиб олиб кетиш лозим бўлади. Шундай қилмоқчи бўлдим. Улоқни узалиб ушлаб, Жўра бобонинг отига қамчи босдим. Аммо Жўра бобонинг оти бизнинг Тарлондайин олға эмас, ёнига буриб солди. Улоқ менинг қўлимга ўтди. Улоқни даст кўтариб ололмадим. Улоқ Жўра бобонинг оти кўкракларига, ундан ўтиб, олд оёқларига забтли келиб урилди. Жўра бобонинг оти бир мункиди. Энди мункишида олдига эгилди. Қўлимда улоқ билан от бошидан ошдим... 71 Ғўнғир-ғўнғир овоз эшитдим. Кўзимни очиб, осмонранг оламни кўрдим. Яхшилаб қарадим, кўраётганим осмоннинг ўзи бўлди. Ҳайрон бўлиб, теварагимга алангладим. Теварагимда Жўра бобо билан беш-олти узанги йўлдошларим турибди. Оёғим тарафда отлар турибди. Узанги йўлдошларим жонланди. — Кўзини очди, хайрият-е, — деди. — Ўзига келди, бетига яна қор суртинглар. — Зиёдулла чавандоз, қалай суяклар енгилми? Шундагина нима гаплигини билдим. Жойимдан турмоқчи бўлдим. Улоқ ушлаган ўнг қўлим қимирламади. Гўё жони йўқдай бўлди. Бор кучим билан интилдим. Ўнг қўлим зириллаб оғриди. Кўз олдим хира бўлди. Оппоқ қор қоп-қорайиб қолди... — Тураман деяпти, турғизинглар. Ўзимга келиб, кўзимни очдим. Оёқ тарафимдаги отлиқлардан бирови қатрон каллигини билдим. Қатрон кал бетига синчиклаброқ қарадим. Кал юзларида хушвақтлик бўлди, табассум бўлди. Кал— калга кулди! Қатрон кал теварагидагиларга қараб гапирди: — Мен бундан кўп йиллар муқаддам айтганман, кўпкари эскилик сарқити, саломатлик душмани, ҳаёт учун хавфли деб! Мана исботи! — деди. — Мана шу отини гўштга бермай, мен билан қонунлашган! — Мана оқибати! Гўштга топшириб юборганида бундай фалокат бўлмас эди! Ана энди майиб-мажруҳ бўлиб қолади, тамом! — Яхши отдан йиқилса, ёмон таъначи бўлади! Бу гапни Жўра бобо айтди. Бобо бир ўқ билан икки қуённи урди! Мен оғзимда қўланса бир нима туйдим. Жағларимни қимирлатдим. Бир нима ғижирлади. Тилим учи тишларим орасига кирди. Бармоғимни оғзимга солиб кўрдим. Бармоғим қон бўлди. Ёнимга яшириб, ўнгиримга артдим. Билдим, оғзимдаги қўланса ис қон бўлди. Лунжларимда ғижирлаб ўйнаётган тишим бўлди. Тилим учи кириб чиқаётган кавак тишим жойи бўлди. Кўнглимда нимадир бир нима қўзғолди. Кучаниб-кучаниб, бор вужудимни таранг этдим. Ўнг қўлим зир-зир оғриди. Чап тирсагимга суяниб қўзғолдим. Узанги йўлдошларим қўлтиғимдан олди. Бир амаллаб жойимдан турдим. Бошим айланиб-айланиб кетди. Кўз олдим зим-зиёланди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling