Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc


  Тарлонни миндим, сувини тушириш билан машғул бўлдим.  Кўпкариларга миниб бордим.  Борсам-да, чопмадим. Бировлар отида чопдим.  68


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/68
Sana22.06.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1645961
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   68
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)

67 
Тарлонни миндим, сувини тушириш билан машғул бўлдим. 
Кўпкариларга миниб бордим. 
Борсам-да, чопмадим. Бировлар отида чопдим. 
68 
Вахшивордаги бир кўпкарида-да шундай бўлди.
Мағрибдаги оппоқ тоғ Керагатоғ бўлди. Керагатоғ Ҳисор тоғлари давоми. 
Керагатоғни яқин деб бўлмайди. Пурвиқорлигидан бир қадам бўлиб кўринади. Керагатоғдаги 
майда-майда олачипорлар арча бўлди. Аслида арчалар-да майда эмас. Олисдан майда 
кўринади. Арчалар улкан-улкан, бўйи қайрағочдай келади. Бели одам белидай келади. 
Қирлар, адирлар қор бўлди. Амирлар ўнгиридаги Қорбосди даштида қора бўлди. Этик кўмар 
қор бўлди.
Қорда жониворлар изи бўлди. Излар теварагида товуқ патлари сочилиб ётди. Булар тулкилар 
иши бўлди. Беш панжали излар бўриники бўлди. 
Осмон юзи покиза бўлди. 
Бошимизда кун ёнди. Кун бетига қараб бўлмади. Балиқ тангасидай-балиқ тангасидай қор 
учқунлари йилт-йилт этди, кўздан ёш оқизди. 
Теварак моякдайин равон, супрадайин оқ бўлди. Қаер чуқур, қаер ўр, билиб бўлмади. 
Кўнглимга ҳадик тушди. Улоққа оёғим тортмади. Келишга-ку келдим, энди чопайин, дедим. 
Чопадиган бўлдим. 
Жўра бобонинг отида чопишни азм этдим. 
— Кўзингга қараб чоп! — деди Жўра бобо. 
Кўнглимга янада ҳадик тушди. Телпагимни қошимгача бостириб, кўзимни кундан пана этдим. 
Ичимда калима қайтардим. Супрадай оппоқ даштда уймалашаётган қоп-қора тўдага қараб 
юрдим. 
Чавандозлар билан отлар нафаси буғланиб-буғланиб ёйилди. Отлар чопишини кўриб, отларга 
раҳмим келди, кулгим-да келди. Отлар оёғини қордан зўрға олди. Тор-тор одим отди. Йўртиб 
юраётгандай бўлди. Забтли-забтли чополмади. Оёғи қорга ботиб-ботиб қолди. 
Қор, от кўзини шафақлатди, от кўзини олди. 
69 
Улоққа кўнглим чопмади. Четроқда томошагўй бўлиб турдим. 
Шунда, ажаб бир чавандоз кўрдим. Қўлимни қошим устига қўйиб кўрдим.
Чавандоз остидаги от майдагина, ермитти от бўлди. Сариқ жунлари бузоқникидай узун-узун 
бўлди. 
Узангисиз шекилли, чавандоз оёғи қорга шалвираб-шалвираб турди. 
Кулгим келди. Бу чавандоз ким бўлди экан, дея яқинроқ бориб қарадим. Чавандоз бетига 
қараб, анграйиб қолдим. Кулгим қочиб кетди. Бу чавандоз... ўша қатрон бўлди! Қатрон кал бу 
ёқларда нима қилиб юрибди? 
Тўда нарёғида турган Жўра бобо олдига бордим. Жўра бободан сўрадим. 


От кишнаган оқшом (қисса). Тоғай Мурод 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling