Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
62 — Ана, ҳамма шундай деяпти-ю? — Олиб кетган йўқ, айтиб кетди. Мен автобусда бордим, — дедим. Фаросат этсам, эл оғзида кўп гап бўлибман. Элга бир гап тегмасин. Чибиндай гапни туядай қилиб гапиради. Эл оғзига элак тутиб бўлмайди. Энди бор гапни айтайин... Айтиб-айтиб бердим. Бир гапни-да қолдирмадим! Узанги йўлдошларим дилдўз сўзлар айтди, дилдўз гаплар айтди. — Хўп жувонмардлик бўпти-да! — деди. Рихсиев болишдан тирсагини олди. Чавандозларга сигирқараш қилди. — Катализаторлар! — деди. — Бу, саргардон- лик-ку, саргардонлик! — Саргардонлиги бўптими, шу баҳона Тарлон икковимиз шаҳарни сайил қилиб келаяпмиз, — дедим. — Аҳа, у фалсафангизни бошқаларга ўқинг, ўртоқ Қурбонов. Сайил эмиш! Бундай ишлар турган-битгани ғалва, саргардонлик! — Сайил-да — сайил, саргардонлик-да — сайил. — Сиз энди кўраётгандирсиз-да? Аҳа, мен шаҳарда яшаётганимда бундай ишларнинг бир нечтасига дуч келганман. Сиздан яхши биламан, оқибати нима бўлишини! Бир дам олишда бизни пахтага олиб борди. Ўзингиз биласиз, бир кунликка борган ҳашарчилар пахта термайди. Ичиб, кайф-сафо қилиб қайтиб келади. Мен ҳам тагимга қўйиш учун икки килоча пахта териб, этагимдаги пахтага ёнбошладим, мудраб ётдим. Шундай пастимдан бир дарё лойқа сув оқаяпти. Шунда, дарё бўйида икки-учта қора кўринди. Кўзимни каттароқ очиб қарадим. Бизнинг ҳашарчилар эмас, шу ернинг йигитларига ўхшади. Ўзларича бир-бирларини турткилади. Ҳазиллашаяпти, деб ўйладим. Аслида уришаяпти экан. Иккитаси биттасини ўртага олиб урди. Таёқ еяётгани ёқалаб қочди. Дарё устидан бир ингичкагина труба ўтар эди, шу трубадан қочди. Труба ўрталарида мувозанатини йўқотди. Гоҳ ўнг, гоҳ чап қўлини кўтариб- кўтариб, сувга тушиб кетди. Бошқалари қочди. Бола сув юзида гоҳ кўриниб, гоҳ йўқолиб оқди. Боши кўринганда додлаб бақирди. — Сиз кўриб турдингизми? — дедим. — Бўлмасам-чи! Шундай оёғим остидан оқиб ўтди! Сузишни билмас экан-да, бўлмаса, сув секин эди, бемалол сузиб чиқса бўларди. А? Йўқ, пастроқда бир оператор йигитимиз овозини эшитиб қолиб, ўзини сувга ташлади. Судраб олиб чиқиб, оёғини осмонга кўтарди. Барибир кеч бўлди, бола ўлиб қолди... Ишонсизми, шу оператор йигитимиз бир ойдан ортиқ органга қатнаб, сўроқ берди! Она сути оғзига келди! Кўр бўл, дедим, ўзини билмаганнинг куни — шундай бўлади, дедим. Дунё шундай, ўртоқ Қурбонов, ўзингизни билинг, ўзгаларни қўйинг! — Ҳа-е, тақдир пешона экан-да. Оламда нима гап? — Оламда гап кўп, ўртоқ Қурбонов. Халқаро вазият тобора кескинлашиб бораяпти. Тинчлик хавф остида... — Ким хавф солаяпти? — АҚШ импералистлари! Буни халқаро панограмада ўртоқ Зорин ҳам айтиб ўтди. Аҳа, «За ребежом»да ҳам ёзибди. Мана, фактларга мурожаат қиламиз. АҚШ маъмурияти 1983-йилда 810 миллион доллар миқдорида химия-бактериология қуроли ишлаб чиқаришни планлаштирибди. — У қандай милтиқ? — Аҳа, милтиқ эмас, заҳарли ингредиент. — Ўзимизнинг деҳқончасига гапиринг. Биз бир ийиғи чиққан кал бўлсак, ундай гапларни қаердан биламиз. — Аҳа, ингредиент бу, икки хил суюқ моддадан ташкил топган заҳарли дори. Мияни шол қилиб ташлайди. Аҳа, ўн-ўн беш дақиқа ичида вафот этасиз! — Шуни инсон ўйлаб топдими? Одамзотни қириш учунми? Ё, табба! Бизникилар нима деяпти? — Аҳа, бизнинг ҳукуматимиз тинчлик посбони бўлиб келди, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling