Microsoft Word kr ot kishnagan oqshom ziyouz com doc
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Ot kishnagan oqshom (qissa)
www.ziyouz.com кутубхонаси
61 — Ўла-ўлгунимча сизга қуллуқ қилиб ўтаман, мана кўрасиз, — деди. — Ундай деманг-е, нима каромат кўрсатдимкин, менга қуллуқ қиласиз, — дедим. Капитан катта ишларини айтиб борди. Ишлар деярли ҳал бўлибди. Безориларни ушлаб, Раҳмонбойга юзма-юз қилибди. Раҳмонбой шулар эди, дебди. Лекин безорилар тонибди, айбини бўйнига олмабди. Гап менда қолибди. — Ҳозир олиб келади, — деди капитан катта. Айтганидай, бир миллитсионер бўзболаларни ҳайдаб келди. Бирови ўтирмоқчи бўлди. Капитан катта: — Тур, тур дейман! — деб бақириб берди. Бўзбола қўлларини қовуштириб қотиб қолди. — Манави одамни танийсизми?! — деди капитан катта. Бўзболалар мен тарафга сигир қараш қилди. — Танимаймиз, — деди. Капитан катта менга юзланди. — Шуларми? — деди. — Шулар, ҳа, шулар, — дедим. — Олиб кетинг буларни! — деди капитан катта. Милитсионер бўзболаларни ҳайдаб кетди. Капитан катта менга жавоб бериб юборди. — Хўш, сизга катта раҳмат, ака. Тергов тугагач, делони судга оширамиз. Суд куни борди-ю чақирсалар, бир келиб кетинг. — Мен сизга айтсам, капитан катта, шунча кун мазам бўлмади. Шеригим менинг навбатимда-да қўй боқди. Одамнинг юзи чидамаяпти... — Хўш, тушунаман, ака, тушунаман. Сиз судда бўлмасангиз ҳам бўлади. Лекин анави тирриқлар кўп ишларни бўйнига олмаслиги мумкин. Иш яна ланж бўлади. Сиз судда савол туғилганда ҳа ё йўқ, деб турсангиз бўлди. Сиздан бошқа жонли гувоҳ йўқ. Мана шу биродарингиз учун яна бир келасиз, энди. Биродарлар, капитан катта жон жойимдан ушлади! Билибми, билмайми, ишқилиб, биродарингиз учун, деди! Шу гап кўнглимни олди! Раҳмонбой биродаримизни деб, йўқ демадим. Раҳмонбой биродаримиз мени уйига етаклади. — Мазам йўқроқ, бошқа вақт борарман, биродар, — дедим. — Унда, бирор кун ўзим уйингизга бораман, тўн ёпишиб оға-ини бўламиз, — деди. — Шундай-да оға-ини, биродармиз, — дедим. 77 Милитсия машинаси эшигимизга келганини эл билди. Биродарлар, элнинг қулоғи элликта! Eл ажабланди, эл ҳадиксиради... Дув-дув гап бўлди... Биродарлар, ёмон гап, ракетадан олдин юради, яхши гап, тошбақадан кейин юради! Хуфтон вақти-хуфтон вақти узанги йўлдошларим билан ҳамсоямиз Рихсиев кўнгил сўраб келди. Аёлимиз дастурхон ёзди. Бўлғуси божамиз Одина чавандоз аёлимиздан нам тортиб, ерга қараб ўтирди. Узанги йўлдошларим гапни нимадан бошлашини билмади. Истиҳола қилди. Шунда, Рихсиев гапни индаллосидан бошлади: — Сизни милитсия машинаси уйингиздан олиб кетибдими, ўртоқ Қурбонов? — деди. — Бекор гап-е! — дедим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling